Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийга ёлчимаган АПЛ клублари натижага эришадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Премьер-лиганинг янги мавсуми ҳали бошланмади, бироқ «Вулверхэмптон» бош мураббийи Хулен Лопетеги аллақачон клубдаги мавқеини йўқотди.

Европа футболида, айниқса, АПЛда мураббийлар истеъфоси яна ҳам кўпайиб бормоқда. Ёзда учта клуб зудлик билан ўзига янги устозлар топди: «Тоттенхэм» Анже Постекоглу, «Челси» Маурисио Почеттино ва «Борнмут» Андони Ираола билан шартнома имзолади. Ўтган мавсум бошидан буён 20 та клубдан 11 тасида мураббий алмашди.

BBC Sport ишдан бўшатиш ҳолатларида мураббийнинг ўзгариши ҳақиқатан ҳам керакли натижага олиб келадими, деган саволни таҳлил қилишга қарор қилди. Ўтган мавсумда Премьер-лига жамоаларининг 55 фоизи мураббийини ўзгартирди, бу Европанинг топ-5 лигалари орасида энг юқори кўрсаткичдир. Кейинги ўринларда Франция ва Испания - 50%, Германия - 44% ва Италия - 35%.

CIES Football Lab маълумотларига кўра, бу рақамлар бутун қитъа тенденциясини ўзгартирди. Клуб хўжайинларининг сабрсизлиги кучаймоқда: ўзгаришга қарор қилган жамоалар сони 80 йиллардагидан деярли икки баравар кўп.

Бундан 40 йил аввал бор-йўғи бешта жамоа таркибга ўзгартириш киритган бўлса, Премьер-лиганинг биринчи йилида атиги тўртта ишдан бўшатилган мураббий бор эди. 1980 йилларда бундай қарорларнинг ўртача сони 6,5 тани (30%) ташкил этган бўлса, кейинги ўн йил ичида уларнинг сони 8,3 тага (42%) ошди.

Агар ёзда мураббийларни ишдан бўшатиш тушунарли бўлса, мавсум ўртасида уни ўзгартириш одатда клубда нимадир нотўғри кетаётганини билдиради. Сўнгги ўн йил ичида мавсум ўртасида 83 та мураббий ишдан бўшатилган. 2020 йил июль ойида Найжел Пирсон лигада иккита ўйин ўтказган бўлса, 2016 йилнинг май ойида «Эвертон»даги Роберто Мартинес биргина баҳсда шогирдларини бошқарган холос. Ўтган мавсум баъзи клублар ҳатто икки мартаб мураббийни алмаштиришга қарор қилган. Ўтган мавсумда лигада жами 41 нафар мураббий ишлаган.

Жадвалнинг юқори ярмидаги ҳар бир клубда ўртача 1,4 нафар, қуйида эса 2,4 нафар мураббий ишлаган. Ажабланарлиси шундаки, «Ноттингем Форест» ўз менежерига ишончини сақлаб қолди, аммо пастга тушиб кетган клублар «Лестер» ва «Лидс» турли ўзгаришларга қарор қилишди ва бу уларга ёрдам бермади.

Жадвалдан кўриниб турибдики, ўзгаришлар фойдали бўладими, деган савол шунчаки тасодифийдир. «Астон Вилла», «Борнмут», «Эвертон» ва «Кристал Пэлас»нинг қарорларини оқлаш мумкин, «Челси», «Тоттенхэм», «Лидс» ва «Брайтон» ёмонроқ картина келтириб чиқаради холос. «Саутгемптон» ва «Лестер»да деярли ўзгаришлар йўқ. Улар шунчалик ёмон ҳаракат қилишдики, муваффақиятсизликнинг олдини олиш имконсиз эди.

Премьер-лиганинг икки энг яхши жамоаси – «Ливерпуль» ва «Сити» кўп йиллардан буён мураббийларини алмаштирмаган. Бу кўрсаткич бўйича «Арсенал» учинчи ўринда бормоқда.

Янги мавсумнинг тенденцияси қандай бўлади? Юқорига кўтарилган жамоалар мавсум охиригача мураббийларини сақлаб қоладими? Бу ва кўплаб шунга ўхшаш саволлар мавсум давомида ўз жавобини топади. Юқори даражадаги ишонч билан айтиш мумкинки, мавсум бошидаги мураббийларнинг ярмига мавсум охиригача имкон берилмайди.

Киритилди: 08:33, 10.08.2023. Ўқилди: 1665 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик