Неймар «Барселона» билан маош борасида келишиб олди, аммо икки муаммо бор
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарда «Барселона»га ўтиш имконияти юзага келмоқда. Футболчи "кўк-анорранглилар" била шахсий шартнома борасида келишиб олди.
Томонлар «2+1» кўринишида шартнома имзолаш борасида келишувга эришишди. Унга кўра, бразилиялик футболчининг йиллик маоши солиқлар чиқариб ташланганидан кейин 13 миллион еврога тенг бўлади.
Неймар "Барса"га ўтиши учун эса иккита шарт бажарилиши керак:
1) Неймар «ПСЖ» билан шартномани бекор қилиб, эркин агент мақомига эга бўлиши керак. Бироқ бу вариант парижликларни қаноатлантирмайди. Улар молиявий ҳалол ўйин қоидаси бўйича муаммога дуч келмаслик учун футболчининг трансферидан пул ишлашлари керак.
2) «Барселона» Неймарни Ла лига рўйхатидан ўтказиш учун баъзи ўйинчиларни сотиши керак бўлади.
Манба: sports.ru
Киритилди: 23:35, 11.08.2023. Ўқилди: 7869 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар