Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

8 ёшли Нодирбек жаҳон чемпионлигини қўлга киритишга яқин!

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Словениянинг Марибор шаҳрида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёш шахматчилар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Саккиз ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида пешқадамлик қилаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 9-турда туркиялик Узумcу Аҳмет Утку билан баҳс юритиб, дурангга имзо чекди. Бугун ўтказиладиган 10-турда Нодирбек энг яқин таъқибчиси мўғулистонлик Батжаргал Ирмунтулга қарши дона суради. Ҳозирча истеъдодли шахматчимиз ҳисобида 9 имкониятдан 8,5 очко мавжуд ва у ҳамон ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди.

Шу ёшдаги қизлар мусобақасида Юлия Хегай қора доналарда Раттрай Жессиcа (АҚШ) билан баҳс юритиб, у ҳам дуранг натижани қайд этди.

Тўққизчи тур баҳсларида ҳамюртларимиздан Нодирбек Якуббоев (10 ёш), Асал Салимова (10 ёш), ФИДЕ устаси Темур Игонин (12 ёш), Ортиқ Ниғматов (12 ёш), Гулруҳбегим Тоҳиржонова (14 ёш) рақиблари устидан ғалабага эришган бўлишса, Шаварш Бадалян (14 ёш) ва Баҳора Абдусатторова дуранг натижани қайд этдилар.

Тўққизинчи тур ўйинларининг якунларига кўра, Нодирбек Абдусатторов - 8,5 очко, Темур Игонин, Гулруҳбегим Тоҳиржонова - 6,5 тадан очко, Юлия Хегай, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Якуббоев, АсалСалимова, Ортиқ Ниғматов – 6 тадан очко, Баҳора Абдусатторова - 5,5 очко, Шаварш Бадалян ва Сарвиноз Қурбонбоева - 5 тадан очко, ҳамда Алихон Гусейнов Алихан ва Олег Артеменко - 4.5 очко жамғаришган.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 11:46, 17.11.2012. Ўқилди: 5257 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик