Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 0:1
      • Хетафе
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 29 64
2 Манчестер Сити 28 59
3 Ман. Юнайтед 28 51
4 Астон Вилла 28 51
5 Ливерпуль 29 48
6 Челси 28 45
7 Брентфорд 29 44
8 Эвертон 29 43
9 Борнмут 29 40
10 Фулхэм 28 40
11 Сандерленд 29 40
12 Брайтон 28 37
13 Ньюкасл 28 36
14 Кристал Пэлас 28 35
15 Лидс 29 31
16 Тоттенхэм 28 29
17 Ноттингем Форест 28 27
18 Вест Хэм 28 25
19 Бёрнли 29 19
20 Вулверхэмптон 30 16

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хойлунднинг қандай кароматлари бор?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кўпчилик томонидан юқори баҳоланган ёш ҳужумчи катта жамоага ўтди: Хойлунд «Манчестер Юнайтед» футболчисига айланди.

20 ёшли ўйинчи ўзининг дебют мавсумидаёқ «Аталанта»да шунчалик порладики, у учун Эрик тен Хаг 72 миллион фунтдан кечиб юборишга рози бўлди. Манчестерликларда Харри Кейн, Рандаль Коло-Муани, ва Виктор Осимхен каби фантастик ҳужумчилар варианти бор эди. Бироқ, «қизил иблислар» келажак учун сармоя киритишди ва жамоага узоқ вақт хизмат қилиши мумкин бўлган Хойлунд танловини амалга оширишди. Ёз давомида қарийб 120 миллион фунтни Онана ва Маунт хариди учун сарфлаган клуб, Хойлунди сотиб олиш орқали янги мавсумда тен Хаг учун тушадиган босимни янада оширди. Қуйида «Юнайтед»нинг янги хариди жамоага нима таклиф этиши ва унинг Рэшфорд ва Марсьялдан фарқини ўрганамиз.

Рақиб жарима майдонида

Аввало, шуни айтиш керакки, Хойлунд «МЮ»га мутлақо янги даража тақдим этади. Рэшфорд ва Марсьялдан фарқли равишда даниялик ҳужумчи кучли жисмоний имконият, юқори тезлик ва рақиб жарима майдончаси ичида тўғри жой танлай олиш қобилиятига эга. Хойлунд ўтган мавсумда «Штурм» ва «Аталанта» сафида жами 37та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 4та ассист қайд этган. Рэшфордда бу кўрсаткич 35 ўйинда 17}5га тенг. Марсьялни эса у билан солиштириш қанчалик тўғри бўларкин деб ўйламоқдамиз. Негаки, у 6та гол ва 2та ассист қайд этган холос. Умуман олганда, Рэшфорд учун Хойлундинг келиши фақатгина фойда келтирган бўларди. Негаки, у тезкор ва рақибларни ўз ортидан югуртиришни яхши кўради. Инглиз ҳужумчиси ўтган мавсумда жами 138та имкониятнинг 39,1 фоиз ҳолатларида рақибни тўпсиз қолдирган. Шунингдек, Рэшфорд бундан кейин ўзи истаган чап қанотда доимий ўйнаш имконига эга бўлади.

Тўпни сақлаб туриш

Хойлунд «МЮ»га бир жабҳада жуда катта ёрдам бериши кутилмоқда. У ҳам бўлса, ҳужумчининг тўпни ўзида олиб юриш ва ушлаб туриш қобилиятидир. Масалан, бу жабҳада ўтган йилги ижарачи Ваут Вегхорстнинг камчилиги бор эди. Шунингдек, ҳаводаги курашларда ҳам нидерландияликка ҳавас қилиб бўлмасди. Хойлунд ва бошқаларнинг бу борадаги кўрсаткичларини солиштирсангиз, данияликнинг яққол устунлиги кўзга ташланади. Хойлунд 37,1, Марсьяль 37, Рэшфорд эса 33,3 фоиз ҳолатларда иккинчи қаватда муваффақиятли ҳаракат қилишган. Афсуски, тўпни аниқ ошириш борасида Хойлундда муаммолар бор. У берган пасларнинг 73,1 фоизигина ўз манзилига аниқ етиб борган. Рэшфорд ва Мар-сьялда эса бу кўрсаткич, мос равишда 76,7 ва 80,2 фоизни ташкил этади. Бу эса кейинги жуфтликнинг техник жиҳатдан устунлигини кўрсатади.

Хойлунд «МЮ» ҳужумини кучайтирадими?

Хойлунд ақлли ва тажовузкор ҳужумчи бўлишига қарамай, у айни дамдаги «МЮ»нинг ҳужумдаги қувватини ошира олмайди. Шунга қарамай, жамоада марказий ҳужумчига бўлган катта муҳтожлик бор. Негаки, Рэшфорд қанот футболчиси, Марсьялнинг эса жароҳатга мойиллиги кучли. Шу сабабли Рэшфорддан 5, Марсьялдан эса 7 ёшга кичик ҳужумчи сотиб олинди. Хойлунд қайд этган натижалар унинг сотиб олиниши учун ҳақиқатдан ҳам етарли эди. У «Аталанта» устози Жан Пьеро Гасперини томонидан Эрлинг Холандга қиёсланган. «МЮ» мухлислари эса уни янги мавсумдан бошлаб Холанд билан кураш олиб боришига ишонишмоқда. Агарда у «Олд Траффорд»га келса, битта шаҳар клубларининг икки ҳужумчиси ўртасидаги ажойиб рақобатдан баҳра олардик.

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:59, 13.08.2023. Ўқилди: 3535 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 18
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 14
4 Ливерпуль Юго Экитике 11
5 Челси Жоао Педро 11
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 11
7 Арсенал Виктор Дьокереш 10
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
9 Фулхэм Харри Уилсон 9
10 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.