Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" 2003 йилда Роналду билан бирга сотиб олган футболчилар: уларнинг тақдири не кечди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Роналду 2003 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"га йўл олади. Шундан сўнг, у дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланганди. Португалиялик 2009 йилда "Реал"га 80 миллион фунт эвазига сотилган. Бу пайтга қадар эса Роналду уч марта кетма-кет АПЛ чемпионига айланган. 37 ёшли қаҳрамонимизнинг 12 йилдан кейин қайтиши унчалик ҳам омадли кечмади. Шунга қарамай, у аллақачон клуб афсонасига айланиб бўлганди. Қуйида Роналду билан 2003 йилда сотиб олинган футболчилар ва уларнинг тақдирига назар ташлаймиз.

Давид Белльон

Бир пайтлар Тьерри Анрига қиёсланган ҳужумчи, "Сандерленд"дан олиб келинади. Белльон "МЮ"га ўтиш учун ўз жамоаси раҳбарияти билан жанжаллашади. "Қизил иблислар" раҳбарияти футболчини ҳам ақлан, ҳам жисмонан ўзига қарам қилиб қўйганди. "Сандерленд" эса Белльон эвазига 2 миллион фунт олади холос. Афсуски, унинг "Олд Траффорд"даги саргузаштлари омадли кечмади. Футболчи 24 та АПЛ баҳсида 4 та гол уриб, жамоадан кетганди. У "Ницца"га сотилади.

Эрик Жемба-Жемба

Рой Киннинг ўрнини эгаллайди деб ишонилган футболчи, 2003 йилда "Нант"дан 3.5 миллион фунтга харид қилинади. Жемба-Жемба ўзидан кутилган нарсаларни бера олмаган. Ярим ҳимоячи 2005 йилнинг январида жамоани тарк этишга мажбур бўлган. 2019 йилда у ўзининг "МЮ"даги даврини шундай эслаганди: "Мени Рой Кинга таққослашлари ўта оғир эди. Бу менга катта босим юклаган. Шунга қарамай, мен қўлимдан келганича жамоага ёрдам бердим. Ҳозир дунё мени айнан "Манчестер Юнайтед"даги ўйинларим билан эслашади. Мен эса Англияга келганимдан афсусланмайман".

Тим Ховард

Оливер Канга эриша олмагач, "МЮ" ўз эътиборини Ховардга қаратади. Америкалик посбон жамоада Питер Шмейхелдан кейин юзага келган дарвозабон муаммосини бартараф этиши керак эди. У "МЮ" билан Англия кубоги ва лига кубогини ютган. Аммо 2006 йилда "Эвертон"га ижарага юборилади. Ховарднинг ўрнига Эдвин ван дер Сар олиб келинган эди. 2007 йилда футболчини "Эвертон" бутунлай сотиб олади.

Клеберсон

Жаҳон чемпиони сифатида "МЮ"га олиб келинган футболчи, Роналду билан бирга омма эътиборига намойиш этилади. Аммо бу жуфтликнинг тақдири ҳар хил кечди. Ярим ҳимоячи икки мавсумда фақатгина 28 та ўйинда майдонга тушади. У "Бешиктош"га 2005 йилда сотиб юборилган. 2019 йилда бразилиялик футболчи шундай деганди: "Менинг "МЮ"даги даврим ўта мураккаб эди. Кўп жароҳатлар мени қийнаган. Агарда "МЮ" каби жамоада ўз ўйинингизда ўсиш кўрмасангиз, демак, сиз жамоада қолишга лойиқ эмассиз".

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:30, 14.08.2023. Ўқилди: 8954 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.