Рафинья "Хетафе" билан ўйинда майдондан четлатилгани учун узр сўради.
Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган "Хетафе"га қарши ўйинда (0:0) Рафинья учрашувнинг 42-дақиқасида майдондан четлатилди. "Барселона" ярим ҳимоячиси Гастон Альваресга тирсаги билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Бундан бир неча дақиқа олдин Рафинья Карлес Аленьега нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка олганди.
"Жамоадошларим, мураббийлар штаби, мухлислар ва барча обуначилардан узр сўрайман. Мен хатога йўл қўйдим ва бу жамоага қимматга тушиши мумкин эди... Мен мавсумни шундай бошлашни хоҳламагандим.
Мен тушунаман ва содир бўлган воқеа учун жавобгарман. Биз хатолардан ўрганамиз ва яхшиланамиз, мен эса хатоларимдан албатта сабоқ оламан... Ҳозир кўпларингиз мендан нафратланасизлар, аммо бу мени бу либос учун қаттиқ ишлашда давом этишимга тўсқинлик қилмайди. Мен сизлардан бири бўлиб қоламан... Умид қиламанки, хатоимни имкон қадар тўғирлайман”, — деб ёзди бразилиялик футболчи ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).