Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      •   Бунёдкор
      • 0:1
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор - Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа ва Россияда трансфер ойнаси ниҳоясига етмоқда. Аксарият клублар бозордаги асосий вазифаларни бажаришди, аммо юқори даражадаги трансферлар ҳали ҳам давом этмоқда. 16 август кунининг энг муҳим трансфер янгиликлари билан танишинг.

"Милан" "Аталанта"га бельгиялик иқтидорни берди.

"Милан" ярим ҳимоячи Шарл де Кетеларени "Аталанта"га ижарага берди. 22 ёшли бельгиялик Бергамога кўчиб ўтди, шу билан бирга у ерда доимий қолиши мумкин бўлади - шартномада сотиб олиш варианти кўзда тутилган. "Аталанта" ижара учун тахминан 3 миллион эвро тўлайди ва Де Кетеларени 23 миллион евро + 4 миллион евро мумкин бўлган бонуслар эвазига сотиб олиши мумкин. Бельгиялик футболчи билан 2028 йилгача шартнома имзоланган: у бир йилни ижарада ўтказади, қолган тўрт йилни эса "Аталанта" уни сотиб олса, клубнинг тўлақонли футболчиси бўлади. Бергамоликлар билан тузилган шартномага кўра, Де Кетеларе тахминан 2,5 миллион евро олади. Шунингдек, "Милан" бельгиялик футболчининг келажакдаги сотуви суммасининг 10 фоизини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

"Арсенал" ва "Вильярреал" афсонаси фаолиятини давом эттирмоқда. Ва у 38 ёшда!

Бунгача Қатарнинг “Ас-Садд” клубида тўп тепган испаниялик ярим ҳимоячи Санти Касорла ўзининг туғилган клуби “Овьедо” билан шартнома имзолади. 38 ёшли футболчи билан бир йиллик шартнома имзоланган. Касорла иккинчи дивизион учун Ла Лига томонидан белгиланган энг кам маошга рози бўлди. Шунингдек, у ўз имиджига бўлган барча ҳуқуқларни биргина шарт билан клубга топширди: унинг кўйлаклари сотувининг 10 фоизи "Овьедо" ёшлар академиясини ривожлантиришга йўналтирилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Касорла "Арсенал", "Вильярреал", "Рекреативо" ва "Малага" клубларида тўп тепган.

"Рома" "Паредесни харид қилди

Аргентиналик жаҳон чемпиони Леандро Паредес “Рома”га қайтди. "Зенит" ва "ПСЖ"нинг собиқ ярим ҳимоячиси билан икки йил муддатга шартнома имзоланган. “Рома” 29 ёшли футболчи учун парижликларга 4 миллион евро тўлаган. Паредес 2014-2017 йилларда “Рома”да ўйнаган. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи "ПСЖ" ва "Ювентус" (ижарада) жамоаларида ўйнаган ва 39 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.

"ПСЖ" яна бир футболчисини Римга жўнатиб юборди

"ПСЖ" фақат Леандро Паредеснинг "Рома"га трансфери билан чекланмади. Ренату Саншеш ҳам парижликлардан Италия пойтахтига борган. 25 ёшли португалиялик бир мавсумга ижарага берилган. Агар маълум талаблар бажарилса, "Рома" мавсум охирида мажбурий сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Саншеш аввалроқ "Бенфика", "Бавария", "Суонси" ва "Лилль" клубларида тўп тепган. Энди Европа чемпиони - 2016 фаолиятида янги босқич - италиялик. Моуриньо уни қайта тирилтира оладими?

"Челси" кераксиз ўйинчидан халос бўлди

Лондонликларнинг марокашлик вингери Хаким Зиеш Туркияга йўл олди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Челси" футболчи борасида "Галатасарой" билан келишиб олган. Трансфер учун футболчининг тиббий кўрик натижаларини кутиш керак. Аввалроқ Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби Зиешда аниқланган соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли уни сотиб олиш ғоясидан воз кечган эди. Хабар қилинишича, 30 ёшли вингернинг тиззасида муаммолар бор эди. Зиеш ўтган мавсумда "Челси" сафида барча турнирлар доирасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 3 та голли узатмани амалга оширган.

"Лацио" "Тоттенхэм"дан жаҳон чемпионини тортиб олдими?

Франциялик дарвозабон Уго Льорис "Лацио"га ўтишга яқин турибди, деб хабар беради L'Equipe. 36 ёшли футболчининг "Тоттенхэм" билан шартномаси тугашига атиги бир йил қолди, шунинг учун музокаралар осон кечмоқда. "Шпорлар" Льорис билан шартномани бекор қилиш орқали ўтиш жараёнини тезлаштиришга тайёр. "Тоттенхэм" ва "Лацио" келишувни якунлашга яқин турибди. Ўтган мавсумда 2018 йилги жаҳон чемпиони барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборган ва 9 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

"Сити"нинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Роналду жамоасига ўтади

Журналист Девид Орнштейннинг хабар беришича, ҳимоячи Эймерик Ляпорт "Ан-Наср"га ўтади. Қайд этилишича, "Манчестер Сити" трансфердан тахминан 30 миллион евро олади. Ляпорт билан 3 йиллик шартнома имзоланади, маоши эса 15 миллион еврони ташкил қилади.

"Челси" "Ливерпуль"дан яна бир ярим ҳимоячини тортиб олди

"Челси" кетма-кет учинчи трансфер ойнасини "портлатмоқда". Бу сафар улар асосий рақиби қизиққан ўйинчиларни тортиб олиш билан ажралиб туришди. Лондонликлар "Ливерпуль"дан Мойсес Кайседони, энди эса "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Ромео Лавиани тортиб олишди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, томонлар келишувнинг барча шартлари бўйича тўлиқ келишиб олган.

"Саутгемптон" ўз ярим ҳимоячисини сотишдан эҳтимолий бонуслар билан бирга тахминан 70 миллион евро олади. Иш ҳақи тузилмаси ҳам муваффақиятли келишиб олинди. Лавиа аввалроқ "Ливерпуль"ни рад этиб, "Челси"га ўтишни маъқул кўрган эди. Бельгиялик футболчи ўтган мавсумда “Саутгемптон” сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Саудия Арабистонида Неймар ва Малком ёнига кучли тўпурар борадими?

Фабрицио Романо хабар беради: "Ал-Ҳилол" "Фулхэм" ҳужумчиси Александар Митрович трансфери устида ишламоқда. Саудия клуби аллақачон форвард билан келишиб олган. "Ал-Ҳилол” шунингдек “Фулхэм”га расмий таклиф билан чиқди. Трансфер нархи 40 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.Ўтган мавсумда Митрович лондонликлар сафида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилган. Яқинда "Ал-Ҳилол"га ўтган Неймар ва Малком учун ҳужумда муносиб топилган бўлиши эҳтимоли юқори.

Киритилди: 09:26, 17.08.2023. Ўқилди: 4175 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.