Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоясини кучайтириши мумкин бўлган беш футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"МЮ" АПЛнинг янги мавсумини 1-0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган эди. Эрик тен Хаг жамоаси ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни кичик ҳисобда таслим этди. Аммо айнан шу ўйин кўрсатдики, "қизил иблислар"да ҳали ҳам муаммо бор ва бу муаммо майдон маркази билан боғлиқ. Фернандеш ва Маунт ҳужум чизиғига яқинроқ ўйнагани сабабли Каземиронинг бир ўзи мувозанатни сақлашга қийналди. Шу туфайли ҳозир "МЮ"га ярим ҳимоячи зарур. Қуйида бу борадаги вариантларни кўриб чиқамиз.

Софьян Амрабат

Ёз давомида миш-мишлар саҳифасида албатта Амрабатнинг номи қайд этилди. 26 ёшли футболчига катта клублар талабгор. Кимки, унинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини кўрган бўлса, бунинг сабабини билиб олади. Амрабат Италия А сериясидаги энг яхши таянч вакилидир. Шу сабабли "МЮ" унинг харидидан фақат фойда кўрган бўларди. Ҳозирда Амрабат 30 миллион фунтга баҳоланган ва бу қиймат 2023 йилнинг ёзи учун анча арзон саналади. Қолаверса, Эрик тен Хаг Амрабатни яхши билади. Улар ўтмишда "Утрехт" клубида бирга ишлаган.

Райан Гравенберх

Эрик тен Хаг 2018 йилнинг сентябрида 16 ёшли Гравенберхга Эрдивизияда дебют қилиш имконини берган эди. Ярим ҳимоячи "Аякс" академиясидан чиққан энг иқтидорли футболчилардан бири эди. У жамоаси учун 100 дан ортиқ ўйинларда иштирок этиб, 2022 йилда 18 миллион евро эвазига "Бавария"га йўл олди. Бир мавсум давомида Гравенберх Мюнхенда асосий таркибга кира олмади. Шу сабаб 21 ёшли футболчи жамоасини янгиламоқчи. Унга "Челси" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдирган. Шунга қарамай, "МЮ" Гравенберх учун яхшироқ манзилдир. Негаки, унга "қизил иблислар" кўпроқ муҳтож.

Амаду Онана

"Эвертон"нинг бугунги молиявий ҳолати Онанани сотишга мажбур қилади. Бунинг учун бельгияликка яхши таклиф келиши керак. "МЮ" ёз давомида битта Онанани сотиб олганди. Эндиги навбат иккинчисига етди. 22 ёшли ярим ҳимоячининг жисмоний афзалликлари "МЮ"га айни муддао бўлган бўларди.

Шейк Дукуре

Дукуре АПЛда дебют мавсумини ажойиб тарзда ўтказди. У "Кристал Пэлас"нинг 2022/23 йилдаги энг яхши футболчисига айланганди. 23 ёшли Мали терма жамоаси аъзоси "Ливерпуль" радарлари остида турибди. Бироқ, "МЮ" бу борада курашиб кўрса бўлади. Аммо Лондон клуби ўз ўйинчисини 70 миллион фунтдан камига сотмаслигини билдирган.

Френки Де Йонг

Бу вариант энг яхшисидир. Ўтган ёздан бери, аниқроғи, "МЮ"га Эрик тен Хаг келганидан кейин, Френки Де Йонг клуб радарида турибди. Аммо "Барселона" муҳим вакилини аллақачон "тегиниб бўлмас" футболчига айлантирган. Де Йонгнинг майдон марказида ҳар қайси ишни бажара олиши, уни тенгсиз футболчига айлантиради. Афсуски, бу борадаги ҳаракатлар омадсиз тугаши катта эҳтимолдир. Шунга қарамай, олдиндан бирор нарса дейиш қийин.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 10:03, 19.08.2023. Ўқилди: 3806 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.