Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига 26-тур. Превью: Эътиборли тўрт ҳолат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун бўлиб ўтадиган Олий лиганинг 26-тур ўйинлари мусобақа жадвали қуйидаги ўринларга аниқлик киритиб беради.

“Андижон”га ким шерик бўлади?
Олий лигани тарк этувчи 13-ўринга “Машъал” ва “Навбаҳор” клублари “даъвогарлик” қилишмоқда. Бугун Муборакликлар ўз майдонларида “Бунёдкор”ни мағлуб эта олишмаса, “Навбаҳор” Зарафшон қандай натижа қайд этишидан қатъи назар, Олий лигада қолади.

Очколар сони бўйича Олий лигани тарк этиши мумкиндек кўринган “Қизилқум” дивизионни тарк этмайди. Зарафшонликлар ўз майдонларида “Навбаҳор”га ютқазиб, “Машъал” “Бунёдкор”ни енгган тақдирда бу жамоаларнинг очколари тенглашади — 26 очкодан. Ўзаро ўйинларга кўра, “Қизилқум” вакиллари устунликка эга — Муборакда 0:2, Зарафшонда 1:1 ҳисоблари қайд этилган. Равшан Ҳайдаров шогирдлари сўнгги турда 3 очкони қўлга киритишса, мавсумни 9-ўринда якунлашлари ҳам мумкин.

“Нефтчи” олтинчими ёки саккизинчи?
Фарғоналиклар ҳозир мусобақа жадвалида 7-ўринни эгаллаб туришибди. Бироқ Саркисян шогирдлари чемпионатни 6-ўринда ҳам, 8-ўринда ҳам якунлашлари мумкин. “Нефтчи” бугун ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Бу жамоалар орасидаги фарқ 3 очкони ташкил қилмоқда. Олмалиқдаги 1-тур ўйинида ҳисоб очилмаган. Демак, Игорь Шквирин шогирдлари бу ўйинда ғалаба қозонишса, мавсумни 6-ўринда якунлашлари мумкин. Бугун “Бухоро” “Пахтакор”га ютқазса, дуранг натижа ҳам фарғоналикларни 6-ўринга олиб чиқади.

“Бронза” кимники?
Ўтган турда Зайниддин Тожиев томонидан “Насаф” дарвозасига киритилган “Локо”нинг иккинчи голи тошкентликлар учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Агар 25-турдаги “Насаф” – “Локомотив” ўйини 0:1 ҳисобида якунланганида:
- ўзаро ўйинлар тенг бўларди (2-тур, “Локомотив” – “Насаф” 0:1, 25-тур, “Насаф” – “Локомотив” 0:1);
- Жамоаларнинг тўплар нисбати ҳам тенг бўларди +17 (“Локомотив” 38-21, “Насаф” 35-18).

Натижада бугун бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Шўртан” ва “Насаф” – “Динамо” ўйинларида мезбонлар кўпроқ гол уришга ҳаракат қиларди. Аммо бугун ундай бўлмайди. Ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба “Локомотив” бронза медалларини тақдим этади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари эса ўз вилоятдошларидан ёрдам кутишади.

Чемпион — ким?
“Пахтакор” жамоаси бугун ўйиндан аввал концерт дастури ташкил қилмоқда. “Бухоро” устидан қозонилажак ғалаба пахтакорчиларга 4 йиллик танаффусдан кейин навбатдаги (тўққизинчи) чемпионликни тақдим этади. “Бунёдкор” эса ўзининг қисқа тарихида иккинчи кумуш медалларни расмийлаштиради.

Анвар Бердиев — энг яхши тўпурар?!
"Нефтчи" ҳужумчиси 16та гол билан тўпурарлар баҳсида пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда турган Игорь Таран ҳисобида эса 14та, Владимиш Шишелов ҳисобида 13та гол мавжуд. Бирор бир мўъжиза рўй бермаса, Анвар Бердиев Ўзбекистон чемпионати энг яхши тўпурарига айланади.

Олий лига. 26-тур.
21 ноябрь (чоршанба). Барча ўйинлар 14:00да бошланади
ЛОКОМОТИВ – ШЎРТАН
ҚИЗИЛҚУМ – НАВБАҲОР
МАШЪАЛ – БУНЁДКОР
АНДИЖОН – МЕТАЛЛУРГ
ПАХТАКОР – БУХОРО
НЕФТЧИ – ОЛМАЛИҚ
НАСАФ - ДИНАМО

26-тур олдидан мусобақа жадвали

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Пахтакор 25 17 5 3 47-15 56
2 Бунёдкор 25 16 6 3 40-16 54
3 Локомотив 25 13 7 5 39-21 46
4 Насаф 25 13 7 5 35-19 46
5 Шўртан 25 12 4 9 37-29 40
6 Бухоро 25 10 5 10 24-27 35
7 Нефтчи 25 9 7 9 32-27 34
8 Олмалиқ 25 9 4 12 37-42 31
9 Динамо 25 9 2 14 26-27 29
10 Металлург 25 8 4 13 29-43 28
11 Қизилқум 25 6 8 11 21-40 26
12 Навбаҳор 25 6 7 12 18-33 25
13 Машъал 25 6 5 14 20-41 23
14 Андижон 25 4 3 18 25-50 15

ТЎПУРАРЛАР: 16 - Анвар Бердиев ("Нефтчи"), 14 - Игорь Таран ("Шўртан"), 13 - Владимир Шишелов ("Андижон"/"Насаф")

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:54, 21.11.2012. Ўқилди: 5110 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.