Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рустам Қосимжонов 2-турда ҳам дурангга имзо чекди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида шахмат бўйича ўтказилаётган ФИДЕ Ган-При турнирида бугун иккинчи тур баҳслари бўлиб ўтди.

Ушбу турда ҳамюртимиз, жаҳонннг 17-чемпиони Рустам Қосимжонов оқ доналарда украиналик Руслан Пономаревга қарши дона сурди. Иккинчи кун бўлиб ўтган баҳсларда айнан мазкур жуфтлик биринчи бўлиб матчни якунлашди. 26-юришга келиб томонлар муроса йўлини танлашди ва шу тариқа ҳар икки спортчи ҳисобидаги очколар сони ҳам 1 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Рустам Қосимжонов (қора доналарда) озарбойжонлик Шаҳриёр Мамадяров билан, Руслан Пономарев (оқ доналарда) эса хитойлик Ванг Хао билан дуранг натижани қайд этишган эди.

Учинчи турда Рустам Қосимжонов кубалик Леньер Домингес Перес билан куч синашади. Биринчи турда россиялик Сергей Карякинга имкониятни бой берган Ленъер Домингес Перес бугун хитойлик Ванг Хао билан ўйинда дурангга эришди.

Иккинчи турда ҳам оқ доналарда ўйнаган россиялик Александр Морозевич италиялик Фабиано Каруано билан кечган матчда ҳам ғалабага эришиб, юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди.

Биринчи турда Морозевичга имкониятни бой берган Гата Камский (АҚШ) бу сафар россиялик Сергей Карякин билан бўлган ўйинда дурангга имзо чекди.

Мусобақанинг иккинчи куни, шунингдек, Петер Леко (Венгрия) – Шаҳриёр Мамадяров (Озарбойжон) билан, Петер Свидлер (Россия) эса Борис Гелъфанд (Исроил) билан дуранг натижани қайд этишди.

Иккинчи тур ўйинларининг якунларига кўра Александр Морозевич 2 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, 1,5 очко жамғарган Сергей Карякин иккинчи ўринда боряпти. Рустам Қосимжонов, Петер Свидлер, Борис Гелъфанд, Петер Леко, Шаҳриёр Мамадяров, Руслан Пономарев, Ванг Хао каби гроссмейстерлар ҳисобида 1 тадан очко мавжуд. Гата Камский ва Ленъер Домингес Перес ҳисобида 0,5 тадан очко бор.

24 ноябрь куни 3-тур баҳслари ўтказилади ва унда қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳс юритадилар.

Ленъер Домингес Перес – Рустам Қосимжонов
Фабиано Каруано – Гата Камский
Борис Гелъфанд – Александр Морозевич
Шаҳриёр Мамадяров – Петер Свидлер
Руслан Пономарев – Петер Леко
Сергей Карякин – Ванг Хао

Учрашувлар 14:00да бошланади.

Шавкат Жалилов
Мадания ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 20:21, 23.11.2012. Ўқилди: 4637 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик