Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Тоттенхэм»да Ангелос Постекоглу қайтадан кашф этган тўрт футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Постекоглу «Тоттенхэм Хотспур» учун жуда ҳам фойдали инсонга айланди. У жамоани қайта туза бошлади. Энг асосийси шундаки, «шпорлар» яна эски, ҳужумкор услубини тиклаяпти. Қуйида Постекоглу келганидан кейин ўзгарган тўрт футболчини билиб оласиз.

Ив Биссума

Биссума 25 миллион фунт эвазига «Брайтон»дан харид қилинади. Ундан ўтган мавсумда катта нарсалар умид қилинганди. Бироқ, Антонио Конте қўл-остида ярим ҳимоячи ўзини кўрсатишга қийналди. Бир йил ўтди ва Биссума янги мавсумни ажойиб бошлади. 26 ёшли футболчи ҳозирга қадар ўтказилган ҳар уччала турда тўлиқ ҳаракат қилди. Кўплаб мутахассислар айни дамда Биссумани 100 миллион фунтлик футболчига айланганини эътироф этишмоқда.

Пап Матар Сарр

Ёз давомида Сарр учун кўплаб таклифлар билдирилган эди. Бироқ, «Тоттенхэм» уни сотмади. 20 ёшли футболчи ўтган мавсум давомида 2 марта асосий таркибда майдонга тушди холос. Сенегал терма жамоаси аъзосини Постекоглу ўзгартира олди. Ярим ҳимояда ҳозирга қадар Сарр фантастик даража намойиш этди. Ҳақли равишда у «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда энг яхши футболчи дея топилди.

Кристиан Ромеро

Ромеронинг Аргентина терма жамоаси ёки «Аталанта» сафидаги ҳаракатларини кўрган одам, унинг даражасига шубҳа қила олмайди. Марказий ҳимоячи ўтган йилги мундиалда буни яна бир бор исботлаб қўйганди. Аммо Конте даврида Ромеронинг хатолари ва тартибсиз ҳаракатлари кўпайиб кетганди. Шунга қарамай, Постекоглу бу масалани ҳал этди. У аргентиналикдан муваффақиятли равишда фойдаланиб келмоқда. Ромеро ҳозирга қадар гол уришга муваффақ бўлгани ҳам фикримизни исботлайди.

Педро Порро

Испаниялик ҳимоячи шу йилнинг январида олиб келинганди. Ҳамма ундан кўп нарса умид қилди. Бироқ, Порро АПЛга мослашиш масаласида анча қийналди. Бу нарса 2022/23 йилги мавсумнинг охирларида яққол намоён бўлди. Янги мавсумнинг илк баҳсида Постекоглу қанотда Эмерсон Роялдан фойдаланганди. «МЮ» ва «Борнмут» устидан ғалабада эса Порро катта саҳнага чиқди. У Рэшфордни зарарсизлантиришда ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турди. Айнан шундай ўйин «Борнмут»га қарши ҳам кўрсатилди. Шундай экан, Педро Поррони кейинги турларда ҳам асосий таркибда кўрсак керак.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 00:28, 28.08.2023. Ўқилди: 2000 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик