Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлис ё фанат?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Фан клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сиз ўзингизни нафақат футболнинг, балки спортнинг ҳақиқий мухлиси деб биласизми ёки фанати? Бир қарашда бир-бирини тўлдирадигандек туюлган икки тоифа одамлари ҳақидаги бу савол Сизни таажжубга солган бўлиши мумкин. Ахир мухлис – бу фанат-ку, дейишга чоғланаётгандирсиз. Шундай бўлганда эди, бу ҳақда сўрашнинг ўзи ортиқча бўларди. Ушбу сўзларнинг ўзаро фарқи, моҳияти бутунлай бошқа-бошқача...

 

 

 

 

 

ЎХШАМАГАН ЛАТИФА

Бир одам ўйингоҳда дабдурустдан футболчиларни бўралаб сўка бошлабди. Ёнидагилар танбеҳ бериб, уни тинчлантирмоқчи бўлишибди.

-Мени тинч қўйинглар! – дебди ҳалиги одам. – Ишхонамда бошлиқ доим мени сўккани-сўккан, уйда хотиним қарғайди, оғайниларим ҳам мени таҳқирлагани-таҳ-қирлаган. Менам кимнидир сўкишим мумкин-ку...

* * *

Кечирасиз, футбол ўйингоҳи сўкиниб, кўнгилни хотиржам қиладиган жой эмас. Бу латифанинг қачон ва ким томонидан ўйлаб топилгани бизга номаълум. Лекин шуниси борки, стадионга борган мухлислар ҳозир ҳам онда-сонда буни эслаб турадилар.

Авваллари шундай эди. Ўриндиқда бемалол ястаниб ўтирган мухлис қўлидаги яримлаган "яримта"ни ўқталиб, футболчиларни роса "сийларди". Бу одатий ҳолга айланган эди. Лекин йиллар ўтиб, одамларнинг дунёқараши, спортга, футболга муносабати ўзгарди. Унинг моҳиятини тушунадиган бўлишди. Мухлислик маданияти шаклланди. Энди одамлар ўз севган жамоаларининг ғалабаси учун қайғурадиган, уларни қўллаб-қувватлайдиган бўлишди.

"КЎР-КЎРОНА ИШОНУВЧИ" ВА "ИХЛОСМАНД"

Аслида "фанат" сўзи лотинчадан таржима қилинганда, "кўр-кўрона ишонувчи", "муккасидан кетган, ўта берилган", "жазавага тушган" деган маъноларни билдиради. Бундай кишилар мутаассибларга ўхшайди. Шу жиҳатидан олганда, ўта даражадаги фанатлик, фанатизм "оммавий маданият"нинг бир кўриниши. У кимларнинг манфаатлари, ғаразли мақсадларига хизмат қилаяпти, баъзи хорижий мамлакатларда ирқчиликни, футбол безориликларини келтириб чиқараяпти. Масалан, 1989 йил 15 апрелда Англиянинг "Хиллсборо" стадионидаги хунрезликлар натижасида "Ливерпул"нинг ўнлаб мухлислари ҳалок бўлди. Ўтган ҳафта, 17 ноябрда Россия чемпионатининг "Динамо"-"Зенит" учрашуви вақтида фанатлар майдон эгалари дарвозабони Антон Шунинга қарата петарда улоқтиришди. Натижада кимёвий оловдан унинг кўзи, қулоғи қаттиқ шикастланди. 36-дақиқадаёқ ўйин тўхтатиб қўйилди.

Айни пайтда Россия Федерация-си ҳукумати томонидан стадион- ларда тартиб-интизомни сақлашга доир "Мухлислар тўғрисида"ги қонун маъқулланган. У шу кунларда Думага тақдим этилади ва 2013 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Англаган бўлсангиз, фанат мухлисдан фарқ қилади. "Мухлис" сўзи араб тилидан таржима қилинганда, "бировга, бирор нарсага ихлос қўй-ган", "ихлосманд" деган маъноларни англатади. Шукурки, ўзбек мухлислари хоҳ юртимизда, хоҳ хорижда бўладими, спортчиларимизни фақат ғалабаларга бошлаяптилар, ўзбекона маданиятни кўрсатаяптилар.

12-ЎЙИНЧИ

Футбол жамоаларининг мухлислар клубларига рамзий маънода "12" рақами берилган. Буни шундай тушуниш керакки, мухлислар ҳам майдондаги футболчилардан бири. Жамоанинг ғалабаси, муваффақияти учун улар ҳам масъул.

Агар футболчи, ҳатто мураббий, захирадаги ўйинчилар ўйин вақтида қоидани бузсалар, тартиббузарлик қилсалар, ҳакам томонидан жазоланадилар, майдондан, трибунадан чиқариб юборилишлари ҳам мумкин. Шунинг учун улар иложи борича тартиб сақлашга ҳаракат қиладилар. Бу 12-футболчи – мухлисларга ҳам тааллуқли. Энг эътиборлиси, уларни ҳакамнинг ҳуштаги, карточкалари эмас, балки мухлислик маданияти, миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ каби мезонлар тартибга чақиради.

Кейинги йилларда профессионал клублар раҳбарлари жамоа муваффақиятида "Фан-клуб"лар – мухлислар клубларининг хизмати катта бўлишини тушуниб етдилар ва уларни моддий, маънавий қўллаб-қувватлай бошладилар. Сафардаги учрашувларда уларнинг ҳам қатнашишига ёрдам бераяптилар.

Яқинда "Насаф" жамоаси мухлислари ўзларининг веб-сайтларини очишди. Унда клуб ҳаёти, янгиликлари, мураббий ва футболчилар билан интервьюлар, дунё футболи хабарлари бериб борилмоқда. Бу яхши. Қолаверса, бундай ташаббуслар мухлисларни бир-бирига янада яқинлаштиради, жипслаштиради.

ЎЗБЕКОНА ҲУРМАТ БИЛАН

Президентимиз шу йилнинг 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш жараёнида янгидан қурилган "Бунёдкор" стадионини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбари у ерда муҳим масалалар ҳақида сўз юритар экан, томошабинлар маданияти хусусида ҳам алоҳида тўхталди. "Биз жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккир ва алломаларнинг авлодимиз, бой маданиятга, эзгу қадриятларга эга халқмиз, - деди Юртбошимиз. - Халқимизнинг ана шундай гўзал фазилатлари мана бундай стадионларда ўтказиладиган футбол учрашувлари, турли спорт мусобақаларида ҳам намоён бўлиши керак. Ким қайси жамоа ёки футбол клубига мухлислик қилишидан қатъи назар унда ўзаро ҳурмат, юксак маданият бўлиши даркор. Бу борада Ўзбекистон футбол федерацияси, футбол клубларимиз раҳбарлари, мутахассислар футбол мухлислари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориши лозим. Бир сўз билан айтганда, юртимизда мухлислик маданиятини ҳам энг юқори даражага кўтаришимиз даркор".

Дарҳақиқат, бугун стадионларда миллий либосларда кийинган мухлисларимизни кўриб, кўз қувонади. Улар ўзбек маданиятини, қадриятини ҳам намойиш этсалар, халқимизнинг қандай салоҳиятга эга эканини ўзбекона маданият билан кўрсатиб қўйсалар, қандай яхши.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:28, 27.11.2012. Ўқилди: 6143 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик