Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Уларда совринлар қўш-қўш, бизда-чи?..

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Финал
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Аччиқ бўлса-да, бу аниқ. Бу йилги мавсум мамлакат чемпионатида қатнашаётган профессионал футбол клубларимиз ва ҳатто уларнинг ўринбосарлари учун ҳам омадли келмади. Ўтган йили илк бор кумуш медалга, Осиё футбол конфедерацияси кубогига сазовор бўлган ва чемпионлик учун дадил кураш бошлаган "Насаф" лоақал учинчи ўринни ололмади. "Машъал"нинг эса биринчи лигага тушиб кетиш эҳтимоли катта...
 

 

 

 

 

 

Очиғи, чемпионат олдинги йиллардагидан кўра, мазмунлироқ ва қизиқарлироқ ўтди. "Пахтакор" 5 йилдан кейин чемпионлигини яна тантана қилди. Дастлабки уч ўрин эгаси номи сўнгги турга келиб маълум бўлди. "Локомотив" биринчи марта совриндорлар қаторидан ўрин олди ва ҳоказо.

Чемпионлик

Футболимизнинг 100 йиллиги нишонланаётган мавсумда чемпионлик пойтахтнинг "Пахтакор" жамоасига насиб қилди.

Мавсум бошиданоқ "Бунёдкор", "Насаф", "Шўртан", "Локомотив", "Нефтчи", "Олмалиқ" сингари бир қанча клублар ҳам турнир жадвалининг юқори поғоналарини эгаллашга ҳаракат қилдилар. "Насаф" 3 турда, "Шўртан" эса 1 турдагина чемпионат етакчисига айланишди, холос. Қолган турларда биринчи ўринни гоҳ "Пахтакор", гоҳ "Бунёдкор" эгаллаб келди.

Хуллас, шу кунгача ўтказилган 21 та чемпионатнинг 9 тасида "Пахтакор" ғолиб бўлди. Бу борада иккинчи натижа "Нефтчи"га тегишли – 5 чемпионлик. "Бунёдкор" 4, "Дўстлик" 2, "Навбаҳор" ва МҲСК жамоалари бир мартадан чемпион бўлишган.

Кумуш медаль

"Бунёдкор" футболчилари бу йилги мавсумни иккинчи ўрин билан якунлашди.

Миржалол Қосимов шогирдларининг ҳатто яна чемпион бўлишларига бир баҳя қолганди. Умуман, улар ёмон ўйин кўрсатишмади. Осиё чемпионлар лигасида ярим финалгача бўлган йўлни босиб ўтишди.

Бу "қалдирғочлар"нинг ўз фаолиятларидаги иккинчи кумуш медали. Унгача "Нефтчи" 9, "Пахтакор" 5, МҲСК, "Насаф", "Машъал", "Бухоро" жамоалари бир мартадан ушбу натижага эришишган.

Бронзанинг янги эгаси

Иккинчи даврани кўтаринки кайфиятда ўтказган "Локомотив" футболчилари бу ўринни эгаллашга ҳақли эдилар.

Сабаби темирйўлчилар кейинги 13 ўйиннинг бор-йўғи биттасида, "Пахтакор"гагина ютқазишди. 2 тасида дуранг қайд этилди. 10 та ўйин уларнинг ғалабаси билан якунланди. Шунинг учун ҳам улар биринчи давра охирида 8-ўринда бўлган бўлсалар, чемпионат якунида бронза медалга эришдилар.

Учинчи ўринни эгаллаш бўйича "Навбаҳор" рекордчи ҳисобланади – 8 марта. "Насаф"да 6, "Пахтакор", "Нефтчи", МҲСК, "Машъал", "Сўғдиёна", "Қизилқум" жамоалари ҳисобида биттадан бронза медаль бор.

Тўпурар

"Нефтчи" ҳужумчиси Анвар Бердиев 19 та гол билан 2012 йилги мавсум тўпурари бўлди.

Футболимиз тарихига назар ташласак, шу пайтга қадар вилоятимиз жамоаларидан ҳеч ким тўпурар бўлмаган. Бу клубларимизнинг жамоавий ўйин кўрсатишидан дарак берса-да, ҳужумчиларимиз орасида ўз маҳоратини якка ҳолда намойиш эта оладиганлари кам эканлигини кўрсатиб беради, чамамда.

"Дўстлик" жамоаси сафида тўп сурган ҳужумчи Жаъфар Ирисметовнинг 2000 йилги чемпионатда кўрсатган натижаси ҳамон энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди. У ўша йили рақиблари дарвозасига 45 та тўп киритган эди.

Мағлубиятсиз "юриш"

21-чемпионатда бирйўла икки жамоа – "Пахтакор" ва "Бунёдкор" энг яхши натижага эга бўлишди. Улар бирин-кетин 14 та турни мағлубиятсиз ўтказишди.

Турдан-турга фақат ғалаба ёки дурангга эришиш осон кечмайди. Шу сабабли ушбу номинацияга алоҳида эътибор қаратилади. Бу йилги мавсумда, айниқса, "пахтакор"чилар шов-шувли натижа кўрсатдилар. Пойтахтликлар иккинчи даврада бирор марта ҳам мағлуб бўлишмади.

Энг йирик ҳисоб

Хайрият, шу номинациядагина вилоятимиз жамоаларига ўрин берилди. "Шўртан" 16-турда ўз майдонида "Андижон"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу борада андижонликлар ҳам сермаҳсул бўлишди. Улар 17-турда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида енгишди. Бундан ташқари 13-турда "Пахтакор" "Металлург"дан 5:0 ҳисобида устун келди.

Ёшлар лигаси

Олий лига ўйинлари билан параллел равишда ўтказилаётган ёшлар лигасида бу йил ёш "пахтакор"чилар чемпион бўлишди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар "Нефтчи" ва "Андижон" жамоалари ўринбосарларига насиб қилди. Ўтган йили мазкур лигада ғолиб бўлган "насаф"чилар бу сафар 5-ўрин билан қаноатланишди. Агар улар сўнгги турда "Динамо" ёшларини енгганларида, учинчи ўринни эгаллашарди. Начора...

Умуман, Ёшлар лигасида "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўринбосарлари энг кўп – 7 мартадан ғолиб бўлишган. "Бунёдкор" ва "Насаф" ёшлари ҳисобида биттадан чемпионлик бор.

Хуллас, якунланган чемпионатда клубларимиз кўплаб номинациялардан "қуруқ" қолдилар. Нима бўлганда ҳам ҳали умид бор. "Насаф" Ўзбекистон кубоги ярим финалида курашни давом эттираяпти. Ҳеч бўлмаса, бу мусобақада ғолиб ёки совриндор бўлармиз...

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 21:44, 29.11.2012. Ўқилди: 6200 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик