Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Переплёткин: «Демьяненконинг кетиши «Насаф»нинг энг катта йўқотиши бўлди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Асли Украинанинг Харьков шаҳрида туғилган, ҳозирда Латвия терма жамоаси ва «Насаф» клуби яримҳимоясида тўп сураётган Андрей Переплёткин украиналик журналистларга интервью бериб ўтди. Интервьюда Переплёткин Ўзбекистондаги фаолияти, жароҳати ва тугаб бораётган шартномаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

— Сиз мавсумнинг сўнгги қисмини ўтказиб юбордингиз. Бу жароҳат олганлигингиз билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар бормиди?
— Йўқ, барчаси жароҳат билан боғлиқ. Узоқ вақт жароҳатимни даволаш билан банд бўлдим. Шу сабабдан ҳам жамоадошларимга ёрдам бера олмадим.

— Шартномангиз декабрь ойида тугаркан. Шу ростми?
— Ҳа, шартномам декабрда ниҳоясига етади. Ҳозирча клубдан шартномамни узайтириш борасида ҳеч қандай таклиф ҳам тушмади, музокара ҳам ўтказмадик. Шундай экан жамоамни ўзгаритиш ёки ўзгартирмаслигим масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда.

— Россия ёки Украина клубларидан сизга чорловлар бўлмадими?
— Йўқ, ҳозирча Украина ёки Россия клубларидан бирор-бир таклиф бўлгани йўқ. Агар бундай таклифлар бўладиган бўлса, мен фақатгина хурсандчилик билан бу таклифни қабул қилишим мумкин. Сабаби Россияда ҳам Украинада ҳам умумий футбол даражасида юқори савияли клублар бор.

— «Сконто»га қайтиши вариантига қандай қарайсиз? У ерда Марьян Пахар жамоа бошқарувини яна қўлга олди.
— Тўғри, ҳозир Пахар, «Сконто»да ишламоқда. Бироқ мен ҳозирча Латвияга қайтишни режалаштирмаяпман. Аммо футболда олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Яшайверайликчи, кўрамиз.

— «Насаф»дан Демьяненко кетгач, вазият қайси томонга ўзгарди?
— Ишонинг, Демьяненконинг кетиши биз учун энг катта йўқотиш бўлди. У «Насаф»га ажойиб ижрочиларни тўплай олганди. Биз ўзимиз иштирок этаётган ҳар қандай турнирда фақат бош соврин учун кураш олиб борардик. Албатта, Анатолий Васильевични кетишига кўпчилик қарши бўлганди. Аммо бу футбол... Мен яна бир маротаба ушбу мураббийга миннатдорчилик билдирмоқчиман. У бизга ўтган мавсумда янада ўсишимизга, ўз кучимизга ишонишимизга ёрдам берди. Ҳар бир футболчи ушбу мутахассисдан миннатдор.

— Демьяненко «Волинь»га ўтгач, сизни жамоасига чақирмадими?
— Афсуски йўқ. Мен у билан яна бирга ишлашдан фақат хурсанд бўлган бўлардим.

— Ушбу мавсумда «Насаф» олтин медаллар учун курашда ҳақиқий курашга киришганди. Аммо «Пахтакор»дан мағлубият ҳаттоки кумуш медаллар умидини ҳам камайтирди. Якунда эса тўртинчи ўрин эгаллади. Буни жамоа учун муваффақиятсизлик дейиш мумкинми?
—  Бизда чемпионлик учун мана шундай ажойиб имкониятлар вужудга келганди. Балки бизга керакли учрашувларда тажриба етишмагани панд бергандир. «Пахтакор»га қарши учрашувни трибунада туриб кузатдим. Якуний натижа ўтган йил билан солиштирилганда биз учун жуда аламли бўлди.

— Латвия нашрларида ёзишлича , Старков сизни терма жамоасида кўришни хоҳламаяпти. Шу сабабдан ҳам сиз саралаш босқичининг дастлабки қисмини ўтказиб юбордингизми?
— Ўйлашимча, жароҳат олганим ва даволанган пайтларимда улар мени терма жамоага чақиришмади. Балки бошқа сабаби ҳам бордир, бироқ мен бундан бехабарман. Тахминимча, терма жамоа бош мураббийи мени тўлиқ юз фоиз тайёр деб ҳисобламаётгандир. Ахир терма жамоа бу жуда масъулиятли иш. У ердаги футболчиларнинг барчаси юқори спорт формасида бўлишлари керак.

— Ҳозирданоқ 2014 ийлги жаҳон чемпионати Латвиясиз ўтади, деб бемалол айтиш мумкинми?
— Саралаш босқичининг дастлабки учрашувларини ҳисоблаб айтганда, ўзимиз учун вазиятни қийинлаштириб юбордик. Аммо ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ — охиригача курашиш лозим. Умид қиламанки, мени яна терма жамоага таклиф қилишади ва мен жамоа ўйинини кучайтириш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламан.

— Украина терма жамоаси ўйинларини кузатиб борасизми? Англия, Молдова ва Черногория терма жамоаларига қарши учрашувларини кўрдингизми?
— Англия ва Молдовага қарши учрашувларни кўрдим, лекин Черногорияга қарши учрашувни эса кўра олмадим. Кўрган ўйинларимга қараб айтадиган бўлсам, Украинада яхши жамоа ва сараланган футболчилар йиғилган.

— Нега Англияда ишларингиз юришиб кетмади, деб ўйлайсиз?
— Тўғрисини айтсам, бу жуда аламли. Менга Англия ёқарди. Аммо бир қатор сабаблар туфайли мен Англияга мослашиб кета олмадим.

— «Саутгемптон» сизга ўзингизни кўрсатишингизга Англияда фаолият курсатиш учун рухсатнома тегмагани ҳалақит берганди. Дербида ўзингизни кўрсатишингизга нима ҳалал берганди?
— Бу ерда турли сабаблар бор. Аммо асосий сабаб мураббий — Пол Жюэллнинг Найжел Клаффга алмаштирилиши бўлган, деб ҳисоблайман.

— Сиз тўрт йил мобайнида «Саутгемптон»нинг турли ёш терма жамоалари тўп суриб келдингиз. Ушбу муддатда сиз билан бирга ўйнаган футболчиларнинг қайсилари кейинчалик юқори савияга чиқишди?
— Ўйлашимча, фақатгина Тео Уолкотт ва Гарет Бэйллар чиқишди. Аммо улар билан биз турли ёш тоифасидаги жамоаларда шуғулланганмиз.

— Англияда кимлар билан алоқангиз сақланиб қолган?
— Инглиз тилида гапириш осон эмасди. Шу боисдан ҳам деярли алоқалар қолмаган.

— Ўз вақтида Ирландиянинг «Богемианс» клубида ўйнаб юрган пайтларингизда Ирландия фуқаролигини сизга таклиф қилишгани борасида миш-мишлар тарқалганди...
— Бу ҳақда ўзим ҳам эшитганман. Бироқ бу миш-мишдан ўзга нарса эмас. Сабаби менга бу борада ҳеч ким мурожаат билан чиқмаган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:04, 29.11.2012. Ўқилди: 6415 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.