Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азамат Абдураимов: «Олий лига жамоалари сони оширилса яхши бўларди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий мавсум ҳам ўз ниҳоясига етди. «Андижон» жамоаси учун эса 2012 йил жуда омадсиз бўлди. «Бургутлар» кутилмаганда кўплаб мағлубиятларга учраб олий лигани тарк этдилар. Бу жамоанинг жонкуяр ишқибозлари учун ҳақиқий фожеа бўлди.

Гарчи иккинчи даврадан кейин бош мураббийликка Азамат Абдураимов тайинланганига қарамай, клуб ўзини ўнглай олмади. Нимагадир уларда иштиёқ йўқолганди. Бу эса натижаларга ҳам ўз аксини кўрсатди. Андижонликлар охирги турда Бекободнинг «Металлург» клубини қабул қилиб 4:3 ҳисобида ғалаба қозондилар. Лекин бунгача жамоа аъзолари охирги ўрин билан кучлилар сафини тарк этиб бўлганди. Ҳамиша Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга бўлиб келган клубнинг бундай аҳволга тушиб қолиши албатта ачинарли ҳолат. Қолаверса, Азамат Абдураимов ҳам бу ерга мураббий сифатида ўзини кўрсатиш учун келганди. Эсингизда бўлса, унинг бошчилигидаги дастлабки беллашувда «Қизилқум» 5:1 ҳисобида тор-мор келтирилганди. Бироқ кейин барчаси бошқача тус олди. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Нима бўлганда ҳам жамоа бу йил омадсиз мавсумни ўтказди. «Металлург»га қарши ўйиндан сўнг Абдураимов билан суҳбатда бўлдик. 

— Азамат Берадорович, ниҳоят «Металлург»га қарши охирги ўйин голлар шоусига бой бўлиб, 4:3 ҳисобида ғалабага эришдинглар. Ҳартугул чемпионатни ютуқ билан тугатдинглар...
— Биринчидан мавсумнинг охирги ўйинини ютганимиздан хурсандман. Албатта, сўнгги ўринни эгаллаганимиз боис кайфиятимизнинг яхши бўлиши мумкин эмас. Ахир кетма-кет 8 учрашувда мағлубиятга учраш ҳар қандай кишини хурсанд қилмайди. Шунинг учун ҳам чемпионатдаги охирги учрашувни ютмасак бўлмасди. Иккинчидан? доим ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилгандик. Бизда чиндан ҳам яхши жамоа борлигини исботлаб бера олдик деб ўйлайман. Учрашувнинг натижасидан ва шогирдларимнинг кўрсатган ўйинидан кўнглим тўлди. Олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолсак яхши бўларди. Аммо ҳимоядаги муаммолар бизга панд бериб қўйди. «Металлург»га қарши беллашувга келсак, биздан фарқли равишда бекободликларда босим йўқ эди. Учрашув эса томошабоп руҳда ўтди. Улар ҳам, биз ҳам ўйнадик. Шундай учрашувда рақибдан битта кўп гол урганимиз мени қувонтирди. Ҳа, охирги ўйинда ҳам ҳимояда катта муаммолар борлиги кўзга ташланди. Бошқа томондан олиб қараганда, ҳужумда яхши тўп сурдик ва яратилган вазиятлардан самарали фойдалана олдик. Шогирдларим стандарт вазиятлардан яхши фойдалана олишларини намоён этдилар. Мени айниқса, Акмал Жўрабоев, Шаҳбоз Жумабоев каби ёш футболчиларнинг ўйини хурсанд қилди. Уларга ўхшаган ёшларимиз «Андижон»нинг келажагидир. Янги жамоани айнан шундай ўйинчилар билан қурамиз. Ўринбосарларимизнинг 3-ўринни эгаллаганликлари ҳам келажакка умид билан боқиш имконини беради. Мухтасар қилиб айтганда, «Андижон»да иқтидорли футболчилар етарлича топилади ва айнан уларга ўзларини кўрсатиш имконини ҳавола этамиз.

— «Андижон»даги фаолиятингизни ғалаба билан бошладингиз ва мавсумни ҳам ғалаба билан тугатдингиз. Лекин ўртада ўзингиз айтганингиздек, 8та учрашувда мағлубият қайд этилди. Умуман, бу ҳолатга қандай изоҳ берасиз?
— Чемпионат баҳсларини таҳлил қилиш вақти келди. Биз ўтказилган ўйинларда йўл қўйилган хатоларни ўрганиб чиқамиз. Ҳозирги танаффус бизга шундай имкониятни тақдим этади. Гарчи клубда ҳали узоқ ишламаган бўлсам-да, қайси ўйинчининг нимага яраши мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлдим. Шу беллашувлардан келиб чиқиб кимга суяниш мумкин-у, кимдан воз кечиш кераклигини биламан. Чунки ўша футболчиларнинг савияси олий лигага жавоб бермайди. Табиийки, жамоанинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Қолаверс, клуб олдига қўйиладиган юксак вазифаларни ўз ишига жиддий ёндошадиган ижрочилар кўмагида бажариш мумкин. Келгуси мавсум учун жамоада селекция ишларини амалга ошириш учун тайёрман. Шу тарзда жамоа сафида ўзим кўришни истаган футболчиларни олиб келишим мумкин. Ҳозир энг асосийси Ўзбекистон футбол федерацияси чиқарадиган қарорни кутиш билан боғлиқ. Агар олий лигада иштирокчилар сафи кенгайтириладиган бўлса бу биз учун айни муддао бўларди ва ишни шундан келиб чиққан ҳолда ташкил этардик. Ўйлайманки, воқеалар ривожи биз ўйлаган тус олса, жамоага фойдаси тегадиган ижрочиларни жалб этиш учун жуда яхши имкониятга эга бўламиз. Ҳозирча биз учун кутиш қоляпти холос. Боз устига «Андижон» расман элитани тарк этган.

— Азамат Берадорович, гарчи клуб олий лига билан хайрлашган бўлса-да, қишки йиғинни қандай ўтказиш ва нималар қилиш кераклиги борасида режалар туздингизми?
— Тўғриси, ҳозирча бу масалада бир нима дейишим қийин. Чунки ҳеч қандай режа тузганимиз йўқ. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам декабр ойида тўпланамиз. Ана ўшанда қандай йўл тутиш ҳақида ўйлаб кўрамиз. Янги мавсумга тааллуқли бўлган режаларни эса янги йилдан сўнг тузиб чиқамиз. Ўзингиз яхши биласиз, олий лигага нисбатан биринчи лигада танаффус кўпроқ давом этади. Аммо ҳар қандай шароитда ҳам ҳаммаси Ўзбекистон футбол федерацияси қабул қиладиган қарорга боғлиқ бўлиб қолаверади. Мабодо биринчи лигада ўйнашимизга тўғри келиб қоладиган бўлса ҳам «Андижон»ни қисқа муддатда олий лигага қайтаришга ҳаракат қиламиз. Шу ўринда ўзимга ишонч билдираётган Андижон вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмоновга, клуб раҳбариятига ва жамоани яхши кўрадиган мухлисларга ўз миннатдорлигимни билдириб ўтмоқчиман. Албатта, вилоят ҳокимидан тортиб оддий ишқибозгача жамоа қайд этган натижалардан кўнгли тўлмаган. Уларни хурсанд қилишнинг ягона йўли эса муносиб ўйин кўрсатишдан иборат. Қолаверса, 2014 йили клубнинг ташкил этилганига 50 йил тўлади. Ишонамизки, бир кун келиб жамоа совринли ўринлар учун курашади. Аввало, мен шундай вазифаларни бажара оладиган рақобатбардош клубни шакллантиришим керак.
Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 18:53, 01.12.2012. Ўқилди: 4787 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик