Бугун 11 октябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6213 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ульсан» сардори Сервер Жепаров жамоадошига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Осиё чемпионлар лигаси ғолибига айланган «Ульсан Хёндэ» клуби кейинги мавсумга ҳозирги таркибини сақлаб қолиши қийинга ўхшамоқда. Ҳар холда, Жанубий Корея ОАВлари бераётган хабарларга таянадиган бўлсак, клубнинг бир нечта футболчиларига Европа ва араб мамлакатлари жамоаларидан «севги қўнғироқлари» бўлиб турибди.

Хусусан, мавсумни юқори нотада ўтказган «Ульсан» сардори ва Жанубий Корея терма жамоасининг асосий ҳимоячиси Квак Тэ Хвига  Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» клуби жиддий қизиқиб қолган. Саудия Арабистони жамоаси корейс ҳимоячиси трансфери учун 2 миллион доллар тўлашга тайёр ва йилига 3 миллион долларлик узоқ муддатли шартнома таклиф этмоқда.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунлангач, барча масалага ойдинлик киритилиши кутилмоқда. Ульсанликлар билан 1 йиллик шартномаси қолган Квак Тэ Хвининг жамоани тарк этиши аниққа ўхшайди. 31 ёшли ҳимоячи 2005 йили «Сеул» клуби сафида Кей-лигада дебют қилиб, «Чоннам» ва «Ульсан Хёндэ» клубларида ўйнади. Жанубий Корея терма жамоаси сафида 28 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол киритган.

Шунингдек, «Ульсан Хёндэ» ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Ким Шин Вукка ҳам араб жамоалари оғиз солишмоқда. Аммо ҳужумчининг ўзи Европага кетишни мўлжалламоқда. Сал олдинроқ «Ульсан» ярим ҳимоячилари Ли Хо ва Осиёнинг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси бўлган Ли Кеун Хога ҳам бир қанча хориж клубларидан таклифлар тушаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:21, 03.12.2012. Ўқилди: 6077 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.