Ўзбекистон футзал терма жамоаси Кувайт ва Ливанга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Кувайт ва Ливан терма жамоаларига қарши иккитадан ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Тошкентда 11 сентябрь куни Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғини бошланади.
Ушбу йиғин доирасида улар “Юнусобод” спорт мажмуасида Кувайт ва Ливан терма жамоаларига қарши иккитадан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.
23 сентябрь | 17:00 Ўзбекистон - Кувайт
25 сентябрь | 18:00- Ўзбекистон - Кувайт
1 октябрь | 17:00 Ўзбекистон - Ливан
3 октябрь | 18:00- Ўзбекистон -Ливан
Ушбу йиғин 2024 йилги Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 11:12, 16.09.2023. Ўқилди: 1202 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).