Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон МТЖ: Фактлар ва фикрлар омухтаси...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЖЧ-2026 саралаши ва ОК-2023 финал босқичига қаратилган машғулотлар жараёнининг янги босқичига кўтарилган Ўзбекистон миллий жамоаси АҚШ сафарида чакки таассурот қолдиргани йўқ.

Ҳа, Сречко Катанец бошқарувидаги бош жамомиз АҚШ термасига йирик 0:3 ҳисобида ютқазиб, мексикаликлар билан баҳсда мағлубиятдан зўрға қочди - 3:3. Муҳими, ўйин сифати кўпчиликка манзур бўлди. Айниқса, «ацтеклар»ни енгишимиз ҳам ҳеч гап эмасди.

Фактлар

Жалолиддин Машарипов сентябрь ойи­даги ФИФА кунлари ўтказилган расмий ва ўртоқлик ўйинларида яккакурашларда энг кўп ғолиб чиққан футболчи бўлди. Мексикаликларга қарши баҳсда жамоамизни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган ярим ҳимоячи (68 фоиз) 24та яккакурашда устун келиб, бу борада Чезаре Казадеи (Италия термаси ўйинларида 23 марта устунлик) ва Юстас Ласицкас (Литва термаси ўйинларида 22 марта устунлик)ни ортда қолдирди. 

* Мексика - Ўзбекистон ўйинини Атлантадаги Mercedes-Benz стадионида 33817 мухлис кузатди.

Ўзбекистон миллий жамоаси КОНКАКАФ аъзоларига қарши 4-ўйинда илк очкони олди. Вакилларимиз бунга қадар Канада (1:2), Коста-Рика (1:2) ва АҚШ (0:3) термаларига ютқазишганди.

Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувидаги 22-ўйинда 3-марта дуранг қайд этди. Бунгача жамоамиз словениялик мураббий қўл остида Венесуэла (1:1) ва Россия (0:0) термалари билан баҳсларда муроса кўчасини танлаганди.

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий жамоаси либосида юбилей 50-ўйинини нишонлади ва гвардиячилар рўйхатида Александр Хвостунов билан тенглашди. Машарипов 50та ўйинда 11та гол урган ва 6та ассист қайд этган. У бош жамоамизда 2016 йили Ироқ термасига қарши баҳсда дебют қилганди.

Ўткир Юсупов миллий жамоамиз дарвозасини 17-ўйинда қўриқлаб, Алексей Поляковга етиб олди (дарвозабонлар орасида 6-юқори натижа). 5-ўриндаги Александр Лобанов ҳисобида 20та ўйин бор.

Отабек Шукуров миллий жамоа сафидаги 57-ўйинида 4-голини нишонлади. У олдинги голларини Хитой (2016 йил), Сенегал (2018) ва Саудия Арабистони (2019) термалари дарвозасига урганди.

Азиз Турғунбоев миллий жамоадаги 22-ўйинида 2-голини урди. У бунга қадар 2022 йили Таиланд термаси билан баҳсда гол муаллифига айланган эди.

* 26 ёшли Бобур Абдухолиқов Ўзбекистон миллий жамоасидаги голлари ҳисобини очишга 9та ўйин ёхуд 353 дақиқа сарфлади.

Фикрлар

Мексика - Ўзбекистон ўйинидан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийи ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Жумладан, рақиб устози Хайме Лозано жамоамиз кам ҳужум қилиб, кўп жазолаганини таъкидлади.

Хайме Лозано (Мексика терма жамоаси бош мураббийи): - Ўйлашимча, юқори босим жамоамга акс таъсир кўрсатди. Ҳисобда орт­да қолаётганимизда ўйинни тезда тикладик, аммо рақиб яхши ҳужумлар орқали қийинчилик туғдирди. Шогирдларим бундай вазиятларда тушунарсиз ҳаракатланишди. Прессинг ва ортга қайтиш устида ҳали кўп ишлашимиз керак. Айниқса, прессинг вақти ўйинни қандай бошқаришни билолмай қолдик, чунки рақиб жуда уюшқоқлик билан олдинга ўтди. Қўйиб юборилган голлар олдини олиш мумкин эди. Умуман, тўпсиз ўйнашни жиним суймайди, бундай вазиятларда кам вазият яратиб, кўп жазоланамиз...».

Сречко Катанец (Ўзбекис­тон терма жамоаси бош мураббийи): - Ўйин яхши ўтди, эҳтимол, кўпроғига муносиб эдик. Бундай жамоаларга қарши ўйинлар - биз учун зўр тажриба. Мексика термаси жуда кучли, таркибида техник салоҳияти баланд футболчилар кўп. Биринчи бўлимда рақибнинг бир қатор асосий футболчилари захирада қолган бўлсаларда, жамоа фаол ўйнади. Шогирдларимдан хурсандман, ўйиндан кўнглим тўлди, чунки аксар футболчиларимиз клубларида етарли ўйин амалиё­тига эга эмаслар. Умид қиламанки, улар кейинги ой, ЖЧ саралашигача янада яхшироқ спорт формасига киришади. Йигитлар билан фахрланаман ва биз ўсишда давом этамиз.

Бобур Абдухолиқов (Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси): - Жуда оғир ўйин. Мексика термаси мунтазам ЖЧда ўйнаётган тажрибали рақиб, барибир. Ҳаммасини яхши бошладик, шукр, терма жамоада дебют голимни нишонладим. Бу эсда қоладиган воқеа, албатта. Менимча, мухлислар ўйин томошасидан яйрашди. Ахир 3:3 — жанговар дуранг.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:11, 20.09.2023. Ўқилди: 3589 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик