Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 50
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 45
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

БОКС. Ёшлар терма жамоамиз юртимизга қайтиб келди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввал хабар қилганимиздек, Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 1 та кумуш медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 69 давлат орасида 4-ўринни эгаллашди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон, Англия, Куба, Хитой, Россия, Украина ва мезбон Арманистон терма жамоалари вакилларигагина олтин медалларга сазовор бўлиш насиб этди. Бу ўз навбатида ўзбек бокс мактаби дунёда етакчи ўринларда туришининг яна бир ёрқин исботидир.

Делегациямиз ҳисобига олтин медални Акмалбек Қосимов (-69 кг) келтирди. Акмалбек финалга қадар янги зеландиялик Давид Няканини муддатдан аввал иккинчи раундда мағлубиятга учратган бўлса, грузиялик Константин Хвистанини 12:6, қозоғистонлик Айтжан Шлеевни 16:9, хитойлик Жиди Жангни 17:14 ҳисобида мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал баҳсида украиналик Артём Соловъевни йирик 17:7 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди. Шу тариқа жаҳонда тенгсиз деган номга эга бўлган ўзбекистонлик спортчилар сафи яна биттага ортди.

1994 йилнинг 3 январида Фарғона шаҳрида туғилган ва бугунги кунда Фарғона Давлат Университети жисмоний тарбия факулътетининг 1-босқичида таҳсил олаётган Акмалбек Қосимов ёшлигидан спортнинг бокс турига мехр қўйган. Иқтидорли боксчимиз ўтган давр мобайнида Республика биринчиликларида ҳамда қатор халқаро турнирларда совринли ўринларни банд этиб келмоқда. Устози — Баҳодир Эркаев.

Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев ҳам истеъдодли чарм қўлқоп устаси эканлигини амалда яна бир бора исботлади. Муроджон гарчи жаҳон чемпионати баҳсларида илк бор иштирок этаётганлигига қарамай, финалга қадар йўни шараф билан босиб ўтишга муваффақ бўлди.

Жорий йили ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлган Муроджон дастлаб, франциялик Маркус Гевиани 17:16 ҳисобида енган бўлса, кейинги баҳсда Венесуела термаси аъзоси Робертсон Перезни 26:15 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда ҳамюртимизга Гандулам Мунгун-Эрдене (Мўғилистон) рўбарў келди. Ушбу баҳсда ҳам Муроджон катта устунликка эга бўлди ва 24:14 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўланма олди. Бу эса жаҳон чемпионатининг камида бронза медали нақд дегани эди.

Эътиборлиси, Муроджон ушбу муваффақият билан чекланиб қолиш ниятида эмаслигини ярим финал баҳсида яна бир бора исботлади. Филиппинлик Жаде Борнеа билан кечган ўта муросасиз беллашувда Муроджон ўз иродасини яна бир бора намоён эта олди ва 24:15 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, жаҳон чемпионатининг финалига қадар бўлган йўлни шараф билан босиб ўтди.

Муроджон Аҳмадалиев 1994 йил 2 ноябр куни Наманган вилоятининг Чуст туманида таваллуд топган. Бугунги кунда Чирчиқ Олимпия захиралари коллежининг 3-босқичида таҳсил олаяпти. Бокс сирларини устози Тўлқин Қиличев ҳамда ёшлар терма жамоаси бош мураббийси Марат Қурбоновдан ўзлаштириб келмоқда.

Агарда ёшлар терма жамоамизнинг сўнгги 10 йилда ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатларидаги иштирокларига назар ташласак, 2002 йили Сантяго де Куба (Куба) шаҳрида бўлиб ўтган дунё биринчилигида Баҳодир Султонов олтин медалга сазовор бўлган бўлса, яна уч нафар спортчимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан тақдирланишган.

2004 йили Жанубий Кореянинг Четжу шаҳрида ўтказилган навбатдаги жаҳон чемпионатида икки нафар юртдошимиз, булар Илҳом Раҳимов (-51 кг), ва Элшод Расулов (-69 кг) олтин медалларини қўлга киритишган. Бундан ташқари яна икки нафар боксчимиз кумуш, бир спортчимиз эса бронза медалига сазовор бўлганлар.

2006 йили Агадир шаҳрида (Марокаш) бўлиб ўтган дунё биринчилигида биттадан кумуш ва бронза медали билан тақдирланишган бўлса, 2008 йили Гвадалахара (Мексика)да ўтказилган жаҳон чемпионатида вакилларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига эгалик қилишган.

2010 йили Боку (Озарбойжон) шаҳрида ўтказилган дунё биринчилигида эса терма жамоамиз аъзолари 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишган.

Ҳа, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистон бокс мактаби дунёда доимо ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб келган. Мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари қаерга боришмасин, улар иштирокидаги мусобақалар нуфузи нечоғлик юқори бўлмасин, совриндорлар сафидан ўрин эгаллашлари яхши анъанага айланган. Бу холат айниқса, Истиқлол йилларида янада салмоқли кўринишга эга бўлиб бормоқда.

Юртимиз боксчиларининг эришаётган муваффақиятларини биргина Олимпия ўйинлари мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ўтган давр мобайнида дунёнинг энг йирик спорт мусобақаларида вакилларимиз 1 та олтин ҳамда 5 та бронза медалларига сазовор бўлганликларига гувоҳ бўламиз. Бундан ташқари мардонавор спортчиларимиз жаҳон ва Осиё чемпионатларида, Осиё ўйинлари ҳамда турли даражадаги йирик халқаро турнирларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, кўплаб медалларга эга бўлиб келишмоқда. Бу эса ўз навбатида юртимиз ёшлари орасида спортнинг бокс турига бўлган қизиқишни йилдан-йилга ортиб боришига хизмат қилмоқда.

Маълумки, қаердаки оммавийлик даражаси юқори бўлса, рақобат муҳити шаклланиб бораверади. Буни бокс бўйича мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ҳар йили янгидан-янги номлар пайдо бўлаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Қувонарлиси, ўсмирлар ҳамда ёшлар бўйича ўтказилаётган халқаро мусобақаларда тажриба орттирган спортчиларимиз эса келгусида катталар терма жамоаси сафида янада юқори ютуқларга эришиб келишмоқда. Умид қиламизки, Ереванда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тажриба ва маҳоратларини янада тоблаган ёш боксчиларимиз яқин келажакда миллий терма жамоа таркибида ҳам кўплаб муваффақиятларга эришадилар.

Қуйида, Ереван шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган терма жамоа таркиби берилган:

-49 кг. Муроджон Аҳмадалиев (Наманган)
-52 кг. Ҳакимжон Убайдуллаев (Тошкент вилояти)
-56 кг. Жаҳонгир Давидов (Жиззах)
-60 кг. Элнур Абдураимов (Тошкент вилояти)
-64 кг. Анвар Турапов (Тошкент вилояти)
-69 кг. Акмалбек Қосимов (Фарғона)
-75 кг. Азизжон Маматов (Бухоро)
-81 кг. Дадажон Турсунқулов (Жиззах)
-91 кг. Ойбек Шарипов (Фарғона)
+91 кг. Улуғбек Мубинов (Бухоро)

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 18:21, 10.12.2012. Ўқилди: 5604 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 19
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик