ОФК чақирув кубоги-2014 саралаш босқичига қуръа ташланди
Бугун, шунингдек, ОФК чақирув кубоги-2014 саралаш мусобақасига ҳам қуръа ташланди. 20та жамоа 5та гуруҳга бўлинишди ва ўйинлар битта мамлакатда бўлиб ўтади.
Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 2-ўринни эгаллаган орасида кўрсаткичга эга бўлган яна 2та жамоа мусобақанинг финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади. Уларнинг сафига 2014 йили ОФК Чақирув кубогига мезбонлик қилувчи давлат — Мальдив ороллари ҳам қўшилади.
Финал босқичи ғолиби эса Осиё кубоги-2015да иштирок этиш имкониятини қўлга киритади. Бундай имкониятни ОФК чақирув кубоги-2012 ғолиби КХДР қўлга киритиб бўлган.
ОФК кубоги-2014 саралаш босқичи қуръа натижалари:
"А" гуруҳи - мезбон Мьянмар
Мьянмар
Ҳиндистон
Хитой Тайпейи
Гуам
"B" гуруҳи - мезбон Қирғизистон
Қирғизистон
Тожикистон
Покистон
Макао
"C" гуруҳи - мезбон Лаос
Лаос
Афғонистон
Шри Ланка
Мўғулистон
"D" гуруҳи - мезбон Непал
Непал
Фаластин
Бангладеш
Шимолий Мариана ороллари
"E" гуруҳи - мезбон Филиппин
Филиппин
Туркманистон
Камбожа
Бруней
Барча гуруҳларда тур ўйинлари 2, 4 ва 6 март кунлари бўлиб ўтади. Фақат Қирғизистон мезбонлик қиладиган "B" гуруҳи ўйинлари 17, 19 ва 21 март кунлари ўтказилади.
ОФК чақирув кубоги 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, ушбу мусобақа футболи энди ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беради. У ҳар икки йилда ўтказилади
ОФК чақурув кубоги ғолиблари
2006 - Тожикистон
2008 - Ҳиндистон
2010 - КХДР
2012 - КХДР
Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 15:05, 11.12.2012. Ўқилди: 5843 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).