Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Брайтон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2015 йилдан Европа ўйинлари ўтказила бошланади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Европа ўйинлари / Боку-2015
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилган Европа Олимпия қўмиталарининг 41-бош ассамблеясида 2015 йилдан бошлаб ёзги Европа ўйинларини ўтказишга қарор қилинди.

Мазкур йиғилишда илк бор ташкил этиладиган Европа ўйинларига Боку (Озарбойжон) шаҳри мезбонлик қилиши эълон қилинди.

Европа ўйинлари Олимпиада, Осиё ҳамда Панамерика ўйинлари каби ҳар тўрт йилда бир ўтказилади. Ҳозирча мусобақаларни ўтказиш муддати аниқланмаган. Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган 28 спорт туридан 15 таси Европа ўйинлари дастурига киритилади. Бундан ташқари Европа ўйинларида Олимпиада ўйинлари дастурига киритилмаган яна икки спорт тури бўйича ҳам мусобақалар ўтказилади. Биринчи бор ўтказиладиган қўҳна қитъа ўйинларида 49 давлатдан 7000 дан 15000 нафаргача спортчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Айни пайтга келиб, Европа ўйинлари дастурига киритиладиган 15 та спорт туридан 13 таси аниқ. Булар, волейбол, гандбол, дзюдо, таэквондо (ВТФ), бадминтон, бокс, ўқ отиш, камондан ўқ отиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, қиличбозлик, стол тенниси, триатлон ва регби-7. Мазкур ўйинлар дастурига, шунингдек, енгил атлетика, эркин ва юнон-рум кураши, сузиш ҳамда гимнастика спорт турларини киритиш борасида ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Олимпиада ўйинлари дастурига киритилмаган икки спорт туридан бири каратэ бўлиши эҳтимоли юқори. Европа ўйинлари дастурига, шунингдек, спорт рақсларини ҳам ўрин эгаллаши тахмин қилинмоқда.

Европа ўйинлари дастуридан ўрин олган спорт турлари 2014 йилнинг март ойида эълон қилинади.

“Ҳозирда мен, Европа олимпия қўмитасининг барча раҳбарлари каби жуда ҳам ҳаяжондаман – дейди ЕОҚ президенти Патрик Хикки. Биз ҳозирда Европа спорти тарихида юз берадиган оламшумул воқеалардан бирининг остонасида турибмиз. Мен биринчи Европа ўйинлари 2015 йили Боку шаҳрида ўтишини фахр билан таъкидлайман”.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 09:54, 12.12.2012. Ўқилди: 6203 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик