Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Миллатлар лигаси, финал. Португалия - Испания. Кутилаётган асосий таркиблар [7069]

Рибери Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди [4460]

Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"га таклиф қилишни истамоқда [2571]

Расман: "Ливерпуль" янги дарвозабон трансферини эълон қилди (фото) [2398]

АПЛнинг 3 клуби испаниялик 100 миллион евролик марказий ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда [2234]

Анри "Реал" сотиб олиши кутилаётган 17 ёшли аргентиналик иқтидор ҳақида гапирди [2148]

Салоҳ таътилни қандай ўтказаётганини кўрсатди(фото) [2094]

Индонезия президенти Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоа футболчиларига қимматбаҳо соатлар совға қилди [1877]

Роналдуни "Ривер Плейт"га таклиф қилишди [1872]

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққани билан чин дилдан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража" [1738]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холанд учун яна бир марра

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Манчестер Сити»нинг рақиблар дарвозабонларига шафқат билмас норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2 сентябрь куни АПЛ 4-туридан ўрин олган «Фул­хэм»га қарши ўйин (5:1)да навбатдаги «хет-трик»ни расмийлаштирди.

 Энди «йиртқич» ҳисобида АПЛда қайд этилган 5та «хет-трик» бор. Аммо у бу борада чемпионат рекордидан ҳали анча узоқда. Зеро, аргентиналик Серхио Агу­эро АПЛ баҳсларида нақ 12 марта «хет-трик»­ка эришган. Демак, Эрлинг чемпионат тарихидаги мутлақ етакчига тенглашиш учун яна 7та ўйинда 3тадан гол уриши керак.

1-ўрин. Рўйхат етакчиси — Серхио Агуэро. Аргентиналик собиқ ҳужумчи «Манчестер Сити»даги фаолияти давомида АПЛ ўйинларида нақ 12та «хет-трик» тўплаган.

2-ўрин. Яна бир собиқ футболчи Алан Ширер Анг­лия чемпионатидан ўрин олган ўйин­ларда 11 марта «хет-трик» қайд этган. Бу иккинчи юқори натижа. 

3-ўрин. АПЛда «хет-трик»лар сони бўйича топ-3нинг охирги вакили - Робби Фаулер. «Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси 9 марта ўйин­ни 3тадан гол билан якунлаган.

4-6-ўринлар. Агар Гарри Кейн АПЛда лоақал яна бир мавсум ўйнаганида, катта эҳтимолки, «хет-трик»чилар хит-парадида кучли 3таликка бош суқарди. Факт шуки, у ҳозир 8 мартадан «хет-трик»ка эришган Майкл Оуэн ва Тьерри Анри билан бир қаторда - 4-6-ўринлар.

7-ўрин. Уэйн Руни Англия чемпионатида 7 марта «хет-трик» расмийлаштирган ва бу 7-натижадир. Ҳозирча, албатта. Ахир ёвқур Холанд тобора яқинлашмоқда.

8-ўрин. АПЛдаги фаолиятини 6та «хет-трик» билан ёпган Луис Суареснинг позицияси янада омонат. Ҳозирда уни амалдаги икки футболчи таъқиб қилмоқда - Холанд ва Раҳим Стерлинг. 

9-15-ўринлар. Ҳа, нақ 7 нафар футболчи ҳисобида 5тадан «хет-трик» бор. Эрлинг Холанд ва Раҳим Стерлингда ушбу рейтинг бўйича юқорилаш имконияти бўлса, Рууд ван Нистелрой, Энди Коул, Иан Райт, Робин ван Перси ҳамда Димитар Бербатов энди паст­га тушишса тушишадики, тепага кўтарилишмайди асло. 

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 00:01, 01.10.2023. Ўқилди: 2100 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.