Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Федерико Кьеза: «Замонавий футбол талаби - прессинг»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Оғир жароҳатдан кейин аста-секин олдинги спорт формасини тиклаётган «Ювентус»нинг ишонган «фигура»ларидан бири Федерико Кьеза охирги ўйинларда анча эффектли ҳаракатланмоқда.

 Италия миллий жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси «кекса синьора»нинг «Лечче»га қарши ўйини (1:0)дан сўнг DAZN телеканалида меҳмон бўлди.

- Биринчи бўлимда «Юве» ўйини унча қовушмади. Буни «Сассуоло»дан қабул қилинган қақшаткич зарба таъсирига боғлаш мумкинми?

- Ҳа. Эҳтимол, танаффусга қадар аввалги ўйиндан қолган руҳий зарба таъсири сезилгандир, зеро, ўша мағлубият (2:4) 2 кунча олдин рўй берди. Албатта, «Сассуоло» билан баҳсда нималар бўлганини батафсил кўриб чиқдик. Ўйлайманки, дастлабки 20 дақиқаликда жуда фаол тўп сурдик, бироқ кейин... Умуман, рақибга мунтазам прессинг таклиф этишни хоҳлаймиз. Замонавий футбол талаби шу, мураббийники ҳам. Тан олиш керак, Режо-Эмилияда жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйдик, мағлубиятни айнан шу жиҳат билан изоҳлаш мумкин. Мана, бугун иккинчи бўлимда нисбатан яхши ўйин намойиш этдик, вазиятни тўғри баҳоладик ва муҳим 3 очкони расмийлаштирдик.

- Бир қатор етакчилар жамоадан кетишди. Энди сизга ҳам кўпроқ масъулият тушаётгандек...

- «Ювентус» либосида ўйнар экансан, жавобгарлик ҳисси ҳамиша юқори бўлади. Клуб бой тарихга эга - скудеттолар, ЧЛ кубоклари, бошқа совринлар... Шундай экан, ҳар қандай футболчи масъулиятни теран ҳис этади. Кийиниш хонасида етакчилик қобилиятига эга йигитлар бор - Данило, Шесни, Рабьо. Шунингдек, Фажоли ва Миретти каби ўз салоҳиятларини исботлаш ишқида ёнаётган ёшлар ҳам муносиб ўрин тутишади. Жорий мавсум кучли тўртликка кириш йўлида ўйинни тобора мукаммаллаштиришимиз керак. Чунончи, келаси йили ЧЛга қайтишимиз шарт.

- Замонавий футбол ҳақида сўз очдингиз. Сизнингча, бунда қайси хусусиятлар салмоғи баландроқ?

- Жорий мавсум рақибни кутиб олиш эмас, балки прессинг уюштириш йўлидан боряпмиз. Тўғри, баъзан оёқда етарлича мустаҳкам туролмаяпмиз, худди бугунги ўйиннинг биринчи бўлимидагидек. «Сассуоло» билан баҳсда эса том маънода фақат олдинга силжидик, фақат ҳисоб 2:1га айлангач, назоратни йўқотдик, мувозанат бузилди. Табиийки, футболда тўлиқ 90 дақиқа рақибга босим ўтказишнинг иложи йўқ. Гоҳида фаоллик бироз пасаяди, фақат хатолар кузатилмаса, бас. Қисқаси, замонавий футболнинг асосий тенденциялари бири - прессинг. Бунда вазиятларни тўғри баҳолаш ва мувозанатни сақлаш жуда муҳим. 

- Жамоадаги янги ролингиз ҳақида: Милик ва Влахович билан ўйнаш ўртасида қандай фарқ бор?

- Ўзим учун муҳим ўзгариш. Қанотда энг яқин футболчи билан ўзаро алоқадаман, марказда эса атрофимда кўплаб йигитларни кўряпман. Бу - ўйиним тараққиётининг бир қисми. Мураббий рақиб дарвозасига яқинроқ жойлашишимни тайинламоқда. Менимча, ишончга яхши старт билан жавоб қайтара олдим. Влахович билан «Фиорентина»да ҳам бирга ўйнаганман, бир-биримизни яхши тушунамиз. Энди Милик ва Кин билан ҳам ҳамкорлик чакки чиқмаяпти. 

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:01, 07.10.2023. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик