Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Эль-класико”нинг унутилган 5 юлдузи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Навбатдаги “эль-класико” 28 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади. “Барселона” Каталония пойтахтидаги “Олимпик” стадионида “Реал Мадрид”ни қабул қилади. "Блауграна" ва "Лос Бланкос" ўртасидаги ўйинлар, қайси турнир ва жамоалар қандай таркибда ўйнашидан қатъи назар, ҳар доим алоҳида воқеадир. Испания чемпионатининг икки топ-клуби ўртасидаги қарама-қаршилик қаҳрамонлари тарихга киради, бу футболчиларнинг номи зарҳал ҳарфлар билан битилган, голлари эса мухлислар ва журналистлар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолган. Энг буюклар ўзларининг буюклигини “эль-класико”да исботлайдилар.

Бироқ, ҳар қандай қоидадан истиснолар мавжуд. Баъзида "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги учрашувларнинг бош қаҳрамонлари кутилмаган футболчилар эди. Баъзи қаҳрамонлар ва уларнинг голлари аллақачон унутилган ёки бошқаларга қараганда тезроқ унутилади. 21-асрда “эль-класико”да юлдуз бўлмаган футболчилар ўзларининг энг яхши вақтларини бошдан кечиришган бир неча ҳолатлар бўлган. Келинг, уларни ҳам эслайлик.

Жулио Баптиста, “Реал Мадрид”

Бразилиялик ярим ҳимоячи "Реал Мадрид"га тўғри келмасди. Баптиста 2005 йилнинг ёзида "Севилья"дан 20 миллион еврога сотиб олинган, бироқ бир мавсумдан кейин у Лондоннинг "Арсенал" клубига ижарага берилган. Орадан бир йил ўтиб Жулио Мадридга қайтди ва бир мавсумдан сўнг у ниҳоят "Рома"га 10 миллион еврога сотилди. Умумий Баптиста "Реал" сафида 78та ўйин ўтказди, лекин бор-йўғи 13та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Бироқ 2007 йилнинг декабрида бразилиялик “эль-класико”нинг асосий фигурасига айланди. "Камп Ноу"да бўлиб ўтган 17-тур учрашуви олдидан мадридликлар пешқадам ва иккинчи ўриндаги "Барселона"дан тўрт очкога олдинда эди. Мезбонлар жароҳат олган Лео Мессисиз майдонга тушишга мажбур бўлишди, меҳмонлар эса аргентиналикнинг йўқлигидан ажойиб тарзда фойдаланишди. Бернд Шустер шогирдлари Франк Райкард шогирдлари учун ўйинни бузди, Баптиста ягона голни 36-дақиқада киритди. Бу ғалаба "Реал Мадрид"нинг 24 йил ичида "Камп Ноу"даги иккинчи ғалабаси бўлди.

Жереми Матьё, “Барселона”

2014 йилнинг ёзида Каталония клуби уни "Валенсия"дан 20 миллион еврога сотиб олганида ҳимоячи Матьё "Барселона" таркибига энг яққол номзод бўлиб кўринмасди. Шундай бўлса-да, француз уч мавсум давомида жамоада қолди. У "Барса" сафида 91 та ўйинда майдонга тушди.

"Камп Ноу"даги илк "эль-класико"да эса Матё ҳатто гол урди. 2015 йилнинг март ойида "Барселона" ва "Реал Мадрид" олтин учун кураш олиб боришди: пешқадам мезбонлар Мадриддан атиги бир очко олдинда эди. 28-тур ўйинида франциялик ҳимоячи Жерар Пике билан жуфтлашган ҳолда ҳимоя марказида ўйнади ва "Барса" ҳимоячилари квартети ажойиб ҳужумчилар Роналду - Бэйл - Бензема триосига қарши чиқди. "Реал" ўйинни кучлироқ бошлади, бироқ 19-дақиқада каталонияликлар жарима зарбасини амалга оширишди ва Месси ўзининг ажойиб узатмаси билан Матьёнинг бошини топди ва у ҳисобни очди. Бу гол “Барса”га куч қўшди. Гарчи "Реал" Криштиану Роналду туфайли ҳисобни тиклаган бўлса-да, “кўк-анорранглилар” уч очкони қўлга киритишди. Луис Суарес иккинчи бўлимда ғалаба голини киритди.

Малком, “Барселона”

Ҳа, ўшанда бўлажак Саудия юлдузи Малком ҳам “эль-класико” қаҳрамони эди! Тўғри, бу чемпионатда эмас, Испания кубогида содир бўлди. 2018/2019 йилги мавсумда "Барселона" ва "Реал Мадрид" ярим финалда ўзаро тўқнаш келишди. Биринчи ўйин Каталония пойтахтида бўлиб ўтди. Малком "Барса"да бор-йўғи бир йилни ўтказди, шу вақт ичида у 24 та ўйин ўтказди, аммо "Камп Ноу"да кубок ярим финалида асосий таркибда эди.

Узоқ вақт давомида учрашув Эрнесто Вальверде жамоаси сценарийси бўйича ўтмади. Мадридликлар тезкор гол уришди. Бироқ иккинчи бўлимда Малком “Барселона”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Бразилиялик футболчи жарима майдончасига учиб кириб, дарвоза устунидан қайтган тўпни "Реал" дарвозасига йўллади.

Дуранг каталонияликларга муваффақият учун яхши имконият қолдирди. Жавоб ўйинида аллақачон Малкомсиз "Барса" асосий рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ финалда каталонияликлар барибир кубокни “Валенсия”га бой беришди.

Мариано Диас, “Реал Мадрид”

Диаснинг Франциядаги муваффақиятли даврдан сўнг “Реал”га қайтиши ўз самарасини бермади. Мадрид клуби ўз ҳужумчисини “Лион”га 8 миллион еврога сотиб, уни 21,5 миллион еврога қайтариб сотиб олди. Аммо “Лос-Бланкос” сафида Мариано 84та ўйинда атиги 12та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

2019/2020-йилги мавсумда “Реал” ва “Барселона” одатдагидек Ла Лига олтин медали учун кураш олиб боришди. 25-турдан сўнг каталонияликлар азалий рақибидан икки очко олдинда эди. Баҳорнинг биринчи кунида эса жамоалар “Сантяго Бернабеу”да ўйнашди. Бу вақтга келиб Диас Ла Лига мавсумида роппа-роса 0 та ўйин ўтказган эди. Аммо “эль-классико”да “Лос-Бланкос” бош мураббийи Зинедин Зидан Марианони эслади. Тўғри, ҳужумчи Карим Бензема ўрнига фақат 90+1-дақиқада майдонга тушди. "Реал Мадрид" Винисиус Жуниорнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида олдинда эди, Диаз эса майдонда куч қўшиши ва жамоага ғалабани ушлаб туришига ёрдам бериши керак эди. Мариано эса олдинга ўтиб, бир дақиқа ичида гол урди.

Франк Кессиэ, “Барселона”

Кессиенинг жамоада барқарор ўрни йўқ эди. "Барса" учун 43та ўйиндан ивуарлик футболчи асосий таркибда бор-йўғи 16тасида майдонга тушди. Баҳорги "эль-класико"да Франк биринчи дақиқаларданоқ майдонга тушмади. "Камп Ноу"да бўлиб ўтган 26-тур ўйинидан олдин мезбонлар "Мадрид"дан 9 очко олдинда, Ла Лигада пешқадамлик қилаётганди. Ғалаба Хави жамоасига чемпионликни самарали тарзда таминлади.

Аммо “Реал” 9-дақиқада Рональд Араухонинг автоголидан сўнг олдинга чиқиб олди. Танаффусга қадар Серхи Роберто ўтказиб юборилган голни қайтариб олди ва Кессиэ якунига чорак соат қолганда 1:1 ҳисобида ўйинга кирди. Қўшиб берилган вақтда Алекс Бальде рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва Франкга узатма берди, у бир тегиниш билан ғалаба голини киритди.

Киритилди: 14:02, 24.10.2023. Ўқилди: 9818 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.