Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер бозорининг бўлажак юлдузи – Айван Тоуни

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёзги трансфер ойнаси ёпилган. Бироқ, айрим клубларнинг таркибини кучайтириши зарурлиги ҳақида суҳбатлар давом этмоқда.

 «Челси» янги ҳужумчига муҳтожлигини яширмаяпти. Балки худди шундай муаммо «Арсенал»да ҳам бордир, гарчи «канонирлар» буни реклама қилишмаса ҳам. Сифатли ҳужумчиларни олиш жуда қийин, аммо клублар бази футболчиларни сотишга тайёр. Масалан, Айван Тоуни. Демак, қуйида топ-клублар нишонига тушган «Брентфорд» форварди Айван Тоуни ҳақида сўз юритамиз.

«Асаларилар» Премьер-лигага кўтарилгач, «Брентфорд» форварди машҳур бўлди. Тоуни 27 ёшда ва жуда кўп гол ура олади - энди унинг учун фаолиятини кўтариш вақти келди. Айниқса, у бутун фаолиятини Англияда ўтказганини, лекин ҳеч қачон топ-клубда ўйнамаганини ҳисобга олсак, бу тўғри қарор бўлади. Футболчи ҳозирда пул тикиш қоидаларини бузганлиги туфайли дисквалификацияни ўтамоқда, аммо бу унинг потенциал клубларини тўхтата олмайди. Қолаверса, футболчи январь ойи ўрталарида - мавсумнинг қизғин вақтида майдонга қайтиши мумкин бўлади.

Тоуни фаолиятининг кўп қисмини Премьер-лигадан ташқарида ўтказди, бироқ уни доимо Англияда кўришга ўрганиб қолганмиз. 2015 йилда у ўз фаолиятини бошлаган «Нортхэмптон» клубидан «Ньюкасл»га кўчиб ўтган ва шундан бери ижарада ўйнаган. Форвард 2018 йилда асосий таркибда бор-йўғи 4та ўйин ўтказган клуби - «ҳаккалар» лагерини тарк этганди. Ўша пайтдаги ва ҳозирги «Ньюкасл» турли даражадаги клублар эди, шунинг учун «ҳаккалар» истиқболли футболчини қўйиб юбориши ўша пайт учун ажабланарли ҳолат эмас эди. Тўғри, у кўп гол ура олмади, 3-дивизионда «Барнсли», «Шрусбери», «Скантроп» ва «Уиган» жамоаларида ўйнади.

Тоуни ўз вақтини кейинчалик «Питерборо»да ўтказди, у ерга 2018 йилнинг ёзида «Ньюкасл»дан доимий равишда кўчиб ўтди. Ўшандан бери у дивизионлар туридан қатъий назар, ҳар мавсумда камида 10та гол урди. Ўша пайтда «Питерборо» 3-дивизионда ўйнаган. Биринчи мавсумда форвард 16та, иккинчисида 24та гол урди. Шундан сўнг ҳужумчи Чемпионшипдаги «Брентфорд»га кўчиб ўтди, бир йил ўтиб «Питерборо» ҳам юқори лигага кўтарилди. Клуб ҳозир яна 1-лигада ўйнамоқда.

«Питерборо» Тоунини «Ньюкасл»дан 390 минг еврога сотиб олганди. Футболчи 5,6 миллион эвазига «Брентфорд»га кўчиб ўтди. Трансфер ўзини тўлиқ оқлади. Биринчи мавсумида Тоуни ўз жамоаси ва бутун чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди. Ҳужумчи 33та гол урди ва 10та голли узатмани амалга оширди. Худди шу мавсумдан сўнг «Брентфорд» Премьер-лигага чиқди. Футболчи ҳам элит юлдузлар орасида эсанкираб қолмади. АПЛдаги биринчи мавсумида у 12та гол урган бўлса, иккинчисида 20та гол урди. Футболчининг барқарорлиги ва жадал ривожланишини пайқаш қийин эмас.

«Асаларилар»га бу мавсумда энг яхши тўпурар етишмаяпти. «Брентфорд» кўп гол уролмаяпти, ғалабалар ҳам анча оз. Тоуни нафақат вазиятларни тўлақонли амалга ошириш нуқтаи назаридан, балки жамоанинг умумий кўрсаткичларида ҳам муҳим фигура ҳисобланади. Айван бироз Харри Кейнга ўхшаб кетади. У нафақат ҳужумнинг олдинги қисмида фойдали, балки орқа зонадан ўйнашда ҳам мукаммал. Тоуни, шунингдек, қанот ярим ҳимоячилари учун жой бўшатиб, рақибларни ўзига қарата олади. Ўтган мавсумда у 90 дақиқада ўртача 2,26 марта қоида бузган.

Лекин биринчи навбатда Тоуни гол уриш маҳорати билан ажралиб туради. Ўтган мавсумда у 90 дақиқада ўртача 0,61та гол урган. Премьер-лига тўпурарлари рўйхатида у фақат Кейн ва Эрлинг Холанддан ортда қолди. Айван бир мавсумда ўртача 25та асосий узатмани амалга ошириб, ҳужумларни якунлаш ва ривожлантиришга ёрдам берди. Тоуни иккала оёғи билан ҳам дарвозага хавфли зарба бера олади. У иккинчи қаватда ҳам яхши ўйнайди. Бундан ташқари, Айван аллақачон 11та пенальтини амалга оширган, икки марта жарима зарбасидан ва 3 марта боши билан дарвозани ишғол қилган.

Ҳужумчиларга бўлган талаб юқорилигини ҳисобга олсак, Тоунига қизиқиш унинг дисквалификацияси фонида ҳам совиб қолмайди. «Брентфорд» бош мураббийи Томас Франк футболчи январь ойидаёқ клубни тарк этиши мумкинлигини тасдиқлади. Ҳаммаси таклифларга боғлиқ бўлади. «Асаларилар» футболчини 80 миллион фунтга баҳолашмоқда. Франкнинг фикрича, клублар ярим ҳимоячилар ва ҳимоячилар учун катта суммалар тўлаётганини ҳисобга олсак, бу нарх адолатли. Сифатли форвардлар юқори нархда баҳоланиши керак.

Миш-мишларга кўра, «Арсенал» ва «Челси» Тоунини сотиб олиш учун номзодлар рўйхатида бор. «Кўклар»дан фарқли ўлароқ, «канонирлар» жамоага янги ҳужумчи кераклигини очиқ айтишмади, бироқ кўплаб мутахассислар буни таъкидлаб ўтишди. Пол Мерсон айтганидек, Эдди Нкетиа «канонирлар» учун Премьер-лигани ютишда ёрдам бера олмайди ва Габриэль Жезус унчалик яхши ўйин кўрсатмаяпти. Бразилиялик футболчига ҳужумда шерик керак, бироқ экспертларнинг фикрича, «Арсенал»­да ҳозирча муносиб савиядаги футболчилар йўқ.

Британия ОАВнинг хабар беришича, «канонирлар» янги форвардни қўлга киритиш учун ўз футболчиларини сотишлари керак, акс ҳолда улар молиявий фейр-плей қоидаларига тўғри келмайди. «Канонирлар» янги келганлар учун жуда кўп пул сарфлашди, шунинг учун улар соф фойда олиш учун ўз футболчиларининг бир қисмини сотишларига тўғри келади. Бу, масалан, оз ўйин вақтига эга бўлаётган Эмиль Смит-Роу ёки ўша Нкетиа бўлиши мумкин. Лекин кўп нарса бозордаги вазиятга ҳам боғлиқ бўлади. Агар «Арсенал» янги ҳужумчини сотиб олишга қарор қилса, «Челси»дек жиддий рақибга дуч келиши мумкин.

«Кўклар» эса Тоуни билан шартнома имзолашда муаммога дуч келмайди. Уларга ҳужумчи керак, ҳам пул бор. Лекин бунда яна бир муҳим жиҳат борки, «Челси» ҳозир Айван кўчиб ўтиши учун энг жозибали жой эмас. Албатта, бу топ-клуб, аммо чемпионликка интилаётган «Арсенал»нинг рейтинги ҳозир анча юқори. Тоуни узоқ вақтдан бери янги марраларга қадам қўйишга тайёрлигини билдирган. Асосийси, тўғри дақиқани кутиш ва тўғри танлов қилишдир.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:10, 24.10.2023. Ўқилди: 1405 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.