Жеван Челоянц: «Пахтакор» МДҲ чемпионатида ғолиб чиқса, у қайси Чемпионлар лигасида иштирок этади?»
Москванинг "Спартак" клуби акционери ва директорлар кенгаши аъзоси Жеван Челоянц МДҲ чемпионатини ташкил қилиш ғояси бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.
"Ҳар қандай ғоя кенг оммага тақдим қилиниши ва муҳокама қилиниши лозим. Бу лойиҳа бўйича эса бир қанча саволларга юзага чиқмоқда. Масалан, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби МДҲ чемпионати ғолибига айланди. У қайси Чемпионлар лигасида иштирок этади? Тушунарсиз.
Билишимча, мазкур ғояда ўзгаришлар юз беради. Аввал уни МДҲ лигаси деб аташди, кейинчалик эса унда Абхазия, Жанубий Осетия клублари ҳам иштирок этиши мумкин дейишди. У ҳолда энди бу МДҲ лигаси бўлмайди. Гинер эса уни Россия ва Украинанинг қўшма чемпионати деб атагандек бўлди.
Лойиҳа тақдим қилинмагунча, уни муҳокама қилиш қийин", Челоянцнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Чемпионат.com сайти.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 11:32, 26.12.2012. Ўқилди: 6854 марта. Фикрлар: 25 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).