Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахмат. «Тошкент» жамоаси шаҳарлараро жаҳон чемпионатида чорак финалда!

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича шаҳарлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган «Тошкент» шаҳри жамоаси чорак финалга йўлланма олди.

Аввал хабар қилганимиздек, мамлакатимиз шахмат усталари нимчорак финал баҳсида Қозоғистоннинг «Астана» жамоаси билан куч синашдилар. Қизғин кечган учрашувларда Алексей Барсов («Тошкент») Ануар Исмагамбетовни («Астана»), Сайдали Йўлдошев («Тошкент») эса Кирилл Кудериновни («Астана) мағлуб этишди. Марат Жумаев («Тошкент») Ринат Жумабаев («Астана») билан дурангга имзо чеккан бўлса, Андрей Квон («Тошкент») Павел Коcурга («Астана») имкониятни бой берди.

Шу тариқа ўтказилган 4 партия якунига кўра «Тошкент» шаҳри жамоаси 2,5:1,5 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалда «Афина» (Греция) жамоаси билан баҳс юритадиган бўлди. Грециялик шахмат усталари нимчорак финалда «Лондон» (Буюк Британия) жамоасидан 3:1 ҳисобида устун келдилар.

Нимчорак финалнинг қолган учрашувларида, Россиянинг «Саратов» жамоаси Бангладешнинг «Дакка» жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида, Голландиянинг «Хооговен» жамоаси АҚШнинг «Чикаго» жамоасини 3:1 ҳисобида, Озарбойжоннинг «Боку» жамоаси эса чемпионат ғолиблигига асосий даъвогар ҳисобланган Франциянинг «Париж» жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этдилар.

«Лунд» (Швеcия) – «Рига» (Латвия), «Птуй» (Словения) – «Нови сад» (Сербия) ҳамда «Лъвов» (Украина) - "Wу Хи" (Хитой) жамоалари учрашуви дуранг натижа билан якун топди. Ушбу жуфтликларда чорак финалга йўлланма олган жамоалар тай-брек орқали маълум бўлади.

Биз эса «Тошкент» шаҳри жамоасига чорак финал баҳсида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Агарда шахматчиларимиз ушбу босқичдан ҳам муваффақиятли ўтишса, ярим финалда «Саратов» – «Хооговен» жуфтлиги ғолиби билан куч синашадилар.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 15:14, 26.12.2012. Ўқилди: 4462 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик