«Реал» «Сантьяго Бернабэу» реконструкцияси учун 250 млн. евро облигация чиқаради
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарлари уй стадиони «Сантьяго Бернабэу»ни қайтадан реконструкция қилиш учун 250 миллион еврога узоқ муддатли облигация чиқаради. Бу ҳақда «El Confidencial» нашри хабар тарқатди.
Мадридликлар президентининг бундай қарорга келишига, шундоғам жамоанинг Европа банкларидан олган каттагина қарзлари сабаб бўлган. Бу банклар сирасига «Credit Suisse Group AG», «Barclays Plc» ва «Societe Generale SA» каби машҳур номлар киради.
Ҳозирча «Сантьяго Бернабэу»нинг қайтадан реконструкция қилиниши борасида бошқа маълумотлар берилмаган.
Манба: www.sports.ru
Облигация — бу ўз қийматига нисбатан (эгасига ютуқ чиқиш имконияти билан) қатъий белгиланган фоиз шаклида даромад келтирувчи қимматли қоғоздир. У аҳоли, корхона. ташкилотлар қўлидаги пул маблағларини туплашдан иборат.
Киритилди: 20:43, 28.12.2012. Ўқилди: 5918 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар