Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • Бундеслига
      • 20.04.2026 14:18
      • Герта
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.04.2026 14:18
      • Вольфсбург
      • 2:2
      • Фрайбург
      • 20.04.2026 14:18
      • Майнц
      • 2:0
      • Нюрнберг
      • 20.04.2026 14:18
      • Бавария
      • 5:2
      • Вердер
      • 20.04.2026 14:18
      • Ҳоффенҳайм
      • 0:0
      • Айнтрахт Ф
      • 20.04.2026 14:21
      • Байер
      • 2:2
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Лион» сўнгги ўринга ўз-ўзидан тушиб қолмади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Франциянинг бир вақтлар доимий чемпиони бўлган «Лион» айни дамда Лига 1 турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди.

Қуйида «шерлар»нинг қандай қилиб шундай ҳолатга тушиб қолганига эътибор қаратамиз.

«Лион» инқирозда

Лига 1да 10 тур ўтказилди ва катта сенсация нима эканлигини айтиш қийин - «Ницца»нинг етакчилигими ёки «Лион»нинг сўнгги ўрними? Уч йил муқаддам «шерлар» чорак финалда «Манчестер Сити»дан ўтиб, Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олганди. Ҳа, ўша Ковид мавсумида босқичлар фақат битта ўйиндан иборат бўлиб, бу кутилмаган натижалар учун кўпроқ имкониятлар яратди, аммо ҳақиқат ҳақиқат бўлиб қолмоқда. Энди эса «Лион» охирги ўринда. Жамоа 9 та ўйинда атиги 3 та дуранг қайд этди холос, қолган баҳслар мағлубият билан тугаган.

Бироқ, «Лион» эгаси Жон Текстор хавотирда эмас. «Биз ўзимизга хос маконда эмасмиз. Мен қуйи лигага тушиб қолиш хавфини кўрмаяпман, лекин мавсум ўртача бўлади, бунга шубҳа йўқ», деди у бир ҳафта олдин.

Клубдаги носоғлом муҳит

Тез-тез содир бўлганидек, жадвалдаги ўрин клубдаги барча муаммоларни акс эттиради. Мавсум давомида аллақачон раҳбарият мураббийни ўзгартирди: Фабио Гроссо Лоран Бланнинг ўрнига келди. Бироқ футболчилар италиялик мураббийнинг иш услубларидан норози. «Баъзи тажрибали футболчилар менга бу мураббий улар билан бирга ишлаган энг ёмон мутахассислардан бири эканлигини айтишди. У ҳаммани ўзига қарши қўйди», - деди собиқ футболчи Жером Ротен. ОАВ хабарларига кўра, Гроссо бунга жавобан машғулотларни бекор қилган ва ўйинчилардан қайси бири матбуотга маълумот сиздираётганини аниқлаш учун футболчилар йиғилишини ўтказган.

Ёзда маълумот бомбасини Саудиянинг «Ал-Иттифоқ» клубига эркин агент сифатида ўтган, жамоанинг собиқ ҳужумчиси Мусса Дембеле портлатган эди. «Бош скаут Бруно Шейру футболчиларга улар шунчаки актив эканликларини айтди. Биз активлар эмас, балки одамлармиз. Шейру худди пахта даласида қуллар билан мулоқот қилади. Бу хавфли ва ҳурматсиз ёндашув. Спорт директори Винсен Понсот футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди. Гўё алифбони билмай, ўқишни билмай бош муҳаррир бўлгандек. «Лион» раҳбарлари қобилиятсиз ва мағрурдирлар», деганди у интервьюсида.

«Мен ҳам худди Гюсто, Люкеба, Баркола каби кетдим. Улар ҳамма нарсани тўғри қилишди - улар яхшиланиш, янги даражага чиқиш ва кўпроқ пул ишлаш учун кетишди. Лукас Пакета ва Бруно Гимарайншлар ҳам «Лион»ни тарк этишга ҳақли эди. Қаранг, улар ҳозир қанчалик яхши», - дея хулоса қилди Дембеле.

Ҳамма муаммолар бир бошдан келиб чиққан

Май ойида «Лион» афсонавий Жан-Мишел Ауласнинг клуб президенти лавозимидан кетишини эълон қилганди. Клубнинг кўтарилиши унинг номи билан боғлиқ. «Лион» ҳозирда америкалик миллиардер Жон Тексторга тегишли. Америкалик шунингдек, Бельгиянинг «Моленбек» (80%) ва Бразилиянинг «Ботафого» (90%) клубларининг назорат пакетларига, шунингдек, Англиянинг «Кристал Пэлас» клубининг 40 фоизига эгалик қилади.

Текстор «Лион»нинг молиявий муаммоларини ҳал қилиши керак эди, аммо ҳозирча у ваъдасидан нарига ўтмади. Қишда у трансферларга 86 миллион евро сармоя киритишга ваъда берган эди, лекин аслида клуб учун атиги 23 млн сарфланди, шундан 10 миллион «Ботафого»га кетди. Ёзда эса «Лион» мухлислари ўзларининг севимлилари нимага эришиши мумкинлигига ишонишлари қийин эди. Франция молиявий регуляторининг қоидаларига кўра, ҳар бир клуб тасдиқланган бюджетни эълон қилади. Натижада, Текстор мавсум учун бюджетда кўрсатган 60 миллион еврога молиявий кафолатлар топилмади, яъни «Лион» ҳар бир трансферни тасдиқлаши керак эди.

Натижада барча иқтидорлар ёппасига сотувга қўйилди: Бредли Баркола «ПСЖ»га 45 миллион еврога, Кастельо Люкеба эса 30 миллион еврога «Лейпциг»га йўл олди. Энсли Мейтленд-Найлз жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилди. Ҳимоячи Жейк О'Брайен «Кристал Пэлас»дан келди. Бундан ташқари, «Лион» ҳали ҳам тергов остида. Ҳозирда «шерлар» сафида 19 ёшли Эрнест Нуама ўйнамоқда, у ёзда Даниянинг «Норсаленд» клубидан 25 миллион евро эвазига сотиб олинган.

Шу билан бирга, америкалик функционер «Лион»ни сотиб олиш учун олган 75 миллион евро қарзини тўлаши керак. Дастлаб клубнинг 9% улушини ўзида сақлаб қолган Ола 3 йил давомида «Лион» президенти бўлиб ишлаши керак эди, бироқ Текстор келганидан атиги 6 ой ўтиб бу лавозимни тарк этди. «Президент сифатидаги 35 йиллик фаолиятим давомида мен ҳеч қачон молиявий регулятор билан муаммога дуч келмаганман», деди Ола киноя билан. Матбуотнинг ёзишича, у конструктив ҳаракат қилишга уриниб, муаммоларга ечим таклиф қилган, бироқ янги раҳбарият уни тинглашни истамаган.

Киритилди: 15:30, 31.10.2023. Ўқилди: 1306 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик