Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Аҳли (СА) 2 6
2 Ас-Садд 2 4
3 Ал-Ҳилол 1 3
4 Истиқлол 2 3
5 Ал-Васл 2 3
6 Ан-Наср (СА) 1 1
7 Аш-Шорта 1 1
8 Ал-Айн 1 1
9 Пахтакор 2 1
10 Персеполис 2 1
11 Ар-Райян 1 0
12 Ал-Ғарафа 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Квангжу 1 3
2 Шангхай Шенхуа 1 3
3 Шандонг Тайшан 1 3
4 Кавасаки Фронтале 1 3
5 Жоҳор Дорул Таъзим 1 1
6 Шангхай Порт 1 1
7 Бурирам Юнайтед 1 1
8 Виссел Кобе 1 1
9 Ульсан Хёндэ 1 0
10 Сентрэл Кост 1 0
11 Поханг Стилерс 1 0
12 Йокогама Маринос 1 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ас-Садд 2-0 Истиқлол
2-тур Персеполис 1-1 Пахтакор
2-тур Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4882 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.10.2024

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Вердер Бремен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гройтер Фюрт" - "Фортуна Дюссельдорф".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Атлетико Минейро".
      15:20 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Бохум".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Байер 04 Леверкузен".
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Падерборн 07".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Коринтианс".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.10.2024

      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Бильярд. BetBoom Кубок Чемпионов в Москве.
      09:30  Х/ф "Тяжеловес", 1 с.
      10:25 Велошоссе. Чемпионат мира в Швейцарии. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      13:45 "Физруки. Будущее за настоящим".
      14:20 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Женщины.
      16:45 Бадминтон. Мировой тур. Этап в Чанчжоу, Китай. Супер 1000.
      20:40 "Страна спортивная". Специальный репортаж.
      20:55 Велошоссе. Чемпионат мира в Швейцарии. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      00:05 LIVE Дартс. OLIMPBET Профессиональная лига. Этап 7 в Москве. Прямая трансляция.
      02:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      03:25 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.10.2024

      05:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 в Вэйхае, Китай. Мужчины.
      07:00 "Что по спорту?". Вологда.
      07:30 "Век нашего спорта".
      08:00 "Игра миллионов".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Тайны звёзд спорта".
      13:25 Еврофутбол. Обзор.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE "Есть тема!". Прямой эфир.
      16:25 "Игра миллионов".
      16:55 "Что за спорт?".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. "Рубин" (Казань) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Оренбург". Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 LIVE Дартс. OLIMPBET Профессиональная лига. Этап 7 в Москве. Прямая трансляция.
      02:55 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. "Факел Ямал" (Новый Уренгой) - "Динамо-ЛО" (Ленинградская область).
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.10.2024

      05:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      06:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Этап 5 на острове Ивиса, Испания. Женщины, мужчины.
      09:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Женщины. Групповая гонка.
      11:30 LIVE Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 3. Прямая трансляция.
      12:45 "Минута".
      12:50 Велошоссе. Чемпионат мира в Цюрихе, Швейцария. Женщины. Групповая гонка.
      15:30 Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 3.
      16:30 LIVE Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.
      21:15 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.
      22:30 Стрельба из лука. Чемпионат мира в поле в Лак-Ла-Бише, Канада. Обзор.
      23:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7 на озере Маммот, США; этап 8 в Хедлендсе, США. Обзор.
      23:30 Велоспорт. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.
      00:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Обзор сезона.
      00:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Финальный этап в Торуне, Польша. Обзор.
      01:30 "Минута".
      01:35 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.
      02:30 Парусный спорт. "Кубок "Америки" в Барселоне, Испания. Challenger. Финал. День 4. Обзор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ногаҳоний мерганлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Штутгарт» ҳужумчиси Серу Гирасси - жорий мавсумдаги чинакам сенсация!

Гвинеялик снайпер 8та учрашувда 14та гол уриб, Бундеслига тўпурарлари ўртасида яққол етакчи бўлиб турибди. Ҳатто «Бавария»дек гранд сафига ўтган Гарри Кейн ҳам унга ета олмаяпти, топ-лигалар вакилларининг натижалари янада пастроқ. 27 ёшли Гирасси парвозининг ажабланарли жиҳати шундаки, шу пайтгача ҳеч қачон сермаҳсул тўпурарлар сафида бўлмаган, бутун чемпионат давомида ҳам 14та гол ура олмаганди. Гирасси каби «ғойибдан пайдо бўлган» тўпурарлар бошқа лигаларда ҳам учраб туради. Масалан, топ-лигалар бешлигида ҳам шунақа мерганлар бор. Келинг, уларни биргаликда ёдга оламиз.

Кевин Филлипс - АПЛнинг 1999/2000 йиллар мавсумидаги энг яхши тўпурари

26 ёшга қадар Кевин АПЛдан йироқ бўлган, катта футболдаги фаолиятини ярим профессионал жамоада, қанот ҳимоячиси позициясида бошлаганди. Лекин сермаҳсуллиги билан бошқалардан ажралиб турарди. Шу сабабли, уни олдинги чизиққа ўтказишга қарор қилишди. Шундан кейин Кевин бир неча мавсумни 2-дивизионда ўтказди ва 1999 йил баҳорида «Сандерленд» билан элитага кўтарилди. Ўша йили Филлипс илк марта Англия терма жамоасидан чорлов олган бўлсада, дебют мавсумида АПЛнинг энг яхши тўпурари бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Ўша мавсум ҳужумчи 30та гол уриб, афсонавий Алан Ширердан 7 баллга ўзиб кетган ва «Олтин бутса» совринини қўлга киритганди! Шундан бери Кевин нуфузли совринга сазовор бўлган дастлабки ва ҳозирча, ягона англиялик футболчи бўлиб қолмоқда.

Ўшанда Кевин марказий ҳужумчи Нилл Куин билан сермаҳсул жуфтликни ташкил этганди. Баланд бўйли ирландиялик тўпларни илиб олар ва шеригига узатар, тезкор Филлипс эса рақибларидан ўзиб кетарди. «Майдондаги ҳамкорлик ўз-ўзидан пайдо бўлган, машғулотларда биз алоҳида шуғулланган эмасдик. Мураббийимиз Питер Риднинг кўрсатмаси ўта қисқа эди: «Куинни билан ишла, унинг ҳаракатларига мослашиб, узатмаларига тайёр тур...» Кейинчалик рақибларимиз манёврларимизни ўрганиб олишгач, гол уриш қийинлашиб қолди. Лекин ўша мавсумда улар тўсиқ бўла олмагандилар», - деганди рекордчи тўпурар.

Филлипснинг кейинги фаолиятида сермаҳсуллик кузатилмади. Бироқ Кевин узоқ вақт АПЛда тўп сурди, 4 мавсумнинг ҳар бирида 10тадан кўпроқ гол урди. Англия терма жамоаси билан Евро-2000 турнирига йўл олган бўлсада, майдонга туширилмади. Шундан кейин терма жамоа билан 8та ўйинда бирорта гол урмаган ҳолда хайрлашди.

Даниэль Гуиса - Ла Лиганинг 2007/08 йиллар мавсумидаги энг яхши тўпурари

Месси ва Роналдулар давридан аввал кимлар Испания чемпионатининг тўпурарлари бўлишган - Руд ван Нистелрой, Самуэль Это~О, Диего Форлан, Роналдо. Кутилмаганда, улар орасида кўпчиликка нотаниш бўлган Гуиса пайдо бўлди. Ўша мавсум 27 ёшли ҳужумчи учун Примерадаги 6-си эди. Дастлабки 3 мавсумда деярли майдонга тушмаган, Сегундадаги 1 йиллик танаффусдан кейин 2 мавсумда 10га яқин гол урганди. Лекин 2007 йилда «Мальорка»га қайтгач, сермаҳсул ўйин кўрсата бошлади. У ҳатто «Барселона», «Реал» ва «Атлетико»дек грандларни ҳам ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур этди ва мавсумни 27 гол билан энг яхши тўпурар мақомида якунлади. Эътиборлиси, Даниэль барча голларини ўйиндан урганди. Ўша мавсумда ҳужумчи Испания терма жамоасида дебютини нишонлаб, 21та ўйинда 6та гол урди. Жумладан, Евро-2008 ярим финалида Россия дарвозасини ишғол этди, якунда қитъа чемпиони бўлди.

Игор Протти - «А» сериясининг 1995/96 йиллар мавсумидаги энг яхши тўпурари

90-йилларда Италия футболида ҳам Испаниядагига ўхшаш воқеа кузатилганди. Ўша даврда тўпурарлар етакчилиги Марко ван Бастен, Жанлука Виалли, Жузеппе Синьори, Габриэль Батистута ва Филиппо Инзагилар измида эди. Бироқ кейинчалик ўртамиёна «Бари» ҳужумчиси саҳнага кўтарилди.

Ўшанда Игор элитадаги 2-мавсумини ўтказаётган, дебют мавсумида 7та гол билан кифояланганди. Лекин кейинги мавсумда у чемпионликни нишонлаган «Милан»дан ташқари, барча рақиблари дарвозабонларини ранжитди, 24та гол урди ва лиганинг энг яхши унвонини «Лацио» вакили Синьори билан бўлишиб олди. Қизиғи шундаки, мерганнинг голлари «Бари»га элитадаги ўрнини сақлаб қолиш имкониятини бермади. «Ўшанда мен икки ўт орасида қолгандим. Жамоанинг «В» сериясига тушиб кетгани тўпурарлик шаънига путур етказгандек бўлди. Бироқ биласизми, ... охирги турда «Ювентус» дарвозасига 2та гол урдим, туринлик мухлислар мени гулдурос қарсаклар билан кузатиб қўйишганди», - деганди Игор кейинчалик. 

Протти терма жамоадан чорлов олмади. Лекин «Лацио», «Наполи», «Реджина» клубларида тўп сурди, кейин қуйи лигаларда ўйнаб, яна элитага қайтди ва 1 йил «Ливорно» шарафини ҳимоя қилди.

Марек Минтал - Бундеслиганинг 2004/05 йиллар мавсумидаги энг яхши тўпурари

Ихтисоси ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлган 27 ёшли словакиялик футболчи Бундеслигадаги дебют мавсумида барча ҳужумчиларга намуна бўлганди. Бунгача Марек ўз юртида «Жилина» сафида тўп сурган, 2003/04 йиллар мавсумида «Нюрнберг»га ўтиб, у билан 2-Бундеслигадан элитага кўтарилганди. Словакия терма жамоасининг аъзосининг зўр снайпер эканлигини Германияда ҳеч ким билмасди.

Қизиғи, стартдаги 6 тур давомида Минтал фақат «Гамбург» дарвозасига гол урди. Урганда ҳам, голлар ҳисобини хет-трик билан очди. Кейин деярли ҳар бир ўйинда майдонни голсиз тарк этмади. Фақат якуний босқичда сермаҳсуллик пасайиб қолди. унинг аниқ зарбаларига ҳатто «Бавария» ҳам тўсиқ бўла олмади. якунда Минтал 24та гол билан Мюнхен тўпурари Рой Макайни ортда фолдирди, Димитар Бербатов ва Мирослав Клозелар ҳам унга ета олмадилар.

Мусса Соу - Лига1нинг 2010/11 йиллар мавсумидаги энг яхши тўпурари

Франция чемпионатидаги тўпурарлик унвони Оливье Жиру, Златан Ибрагимович, Александр Ляказетт ва Эдинсон Кавани каби юлдузлар ихтиёрига ўтиши арафасида «Лилль»нинг сенегаллик ҳужумчиси ёрқин ўйин намойиш этди. Соу ўшанда «Лилль»даги дебютини нишонлаган ва 25та гол билан Кевин Гамейродан 3 баллга ўзиб кетганди.

Ўша мавсумда ҳужумчи 25 ёшда бўлиб, Лига 1даги 7-мавсумини ўтказаётганди. Аввалги 6 йилни у «Ренн» таркибида ўтказган талаб даражасида тўп сура олмаганди. Таажжубки, «Лилль»даги иштирокини у айнан «Ренн» дарвозасини забт этиш билан бошлаган, сўнгги турда эса хет-трикка эришиб, унга ишонч билдирмаган собиқ жамоасини жазолаганди. Кейинги мавсумда Соу 6та гол урди ва Туркияга йўл олди. Шундан кейин фаолиятини Туркия ва БАА клубларида ўтказди. «Фенербахче» трансфери менинг хоҳишим эмасди, клуб шуни истади. Ниятим Францияда тўп суриш эди, бошқа вариантлар хаёлимга ҳам келган эмас. Футболнинг табиати шунақа эканлигини тушунаман, лекин бунчалик бўлишини кутмагандим», - деганди сенегаллик ҳужумчи.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:20, 06.11.2023. Ўқилди: 1026 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.