Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ клуб бўлиш анча қийин

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таниқли журналист Қаҳрамон Асланов «Ньюкасл»нинг очко йўқотишларига муносабат билдирди.

«Ньюкасл» ўтган мавсумда энг барқарор жамоаларидан бири эди, «МЮ», ҳатто «Арсенал»да ҳам кўтарилиш, пасайиш даврлари бўлди, аммо Эдди Хау шогирдлари очколарни бир текисда йиғиб борганди.

Иккинчи йилда жамоа кучайиши аниқ, аммо ягона тўсиқ - ЕЧЛ, жамоага биринчи марта қўшимча фронтдаги курашиш халақит бериши эҳтимоли катта эди.

Ички кубоклар бошқа нарса, ЕЧЛ умуман бошқа даража, бунинг устига «қарғалар» ўлим гуруҳига тушиб қолишди - «ПСЖ», «Милан», «Боруссия» - мана сизга қўшимча 6 та топ учрашув. Табиийки, ҳафтада бир ўйин билан икки ўйиннинг фарқи жуда катта. Айниқса, ҳар ўйинда жисмоний кураш ва прессингга урғу берадиган жамоа учун.

Эътибор беринг, оғир тақвим туфайли («Сити», «Ливерпуль», «Брайтон») августдаги ёмон стартни қўшмасак, «Ньюкасл» буёғига уч ўйинда очко йўқотди. Барчаси айнан ЕЧЛ ўйинидан кейинги турда:

«ПСЖ»дан сўнг, «Вест Ҳэм» 2:2
«Боруссия»дан сўнг, «Вулвз» 2:2
«Боруссия»дан сўнг, «Борнмут» 0:2.

Фақат Миландаги ўйиндан кейин ғалаба қозонилган, аммо «Шеффилд» анча кучсиз рақиб эканини ҳам инобатга олиш керак.

Танаффусдан кейинги ўйинлар: «Челси», «ПСЖ», «МЮ», «Эвертон», «Тоттенҳэм», «Милан». Осон эмас бу майдон ичида турмоқ...

Табиийки, Хау буни билган, айнан ротация учун трансферлар амалга оширилди ҳам, аммо юкламалар ошиши натижасида жароҳатлар ҳам кўпайган. Ботман, Берн, Исаак, Уилсон, Барнс, Мёрфи, Андерсон - ҳаммаси асосий таркиб ёки яқин футболчилар. Тонали йил охиригача дисквалификация, бугун Гимарайш ҳам сариқ карточкалар туфайли ўйнай олмади. Алмирон биринчи таймда жароҳатланди. «Борнмут»даги натижа, демак, сюрприз эмас.

Яна бир томони, ЕЧЛ гуруҳда қолиб кетилса, пастроқ рейтинг туфайли, кейинги еврокубокларда ҳам оғирроқ рақиблар тушаверади. Эсингизда бўлса, «Сити» эндигина ЕЧЛда ўйнай бошлаганида, ҳар йили қийин гуруҳга тушиб қоларди.

Энди бунга, жамоа муваффақиятли ўйнагани сари, таркибидаги кўпроқ футболчи терма жамоаларга чақирилишини ҳам қўшинг.

Топ клуб бўлиш ўйлаганимиздан анча қийин.

Киритилди: 09:05, 12.11.2023. Ўқилди: 955 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик