Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга кириши тартиби аниқ бўлди
Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга кириш тартиби бир нечта босқични ўз ичига олади:
1. Делегациянинг ҳар бир вакили Ашхобод аэропортида коронавирусга ПЦР-тест топширади;
2. ПЦР-тест топширилгач, делегациянинг ҳар бир вакили учун 31 АҚШ долларидан тўлов амалга оширилади;
3. Кириш визасини олиш учун паспорт ва Туркманистонга кириш учун таклифнома тақдим этилади ва виза тўловини амалга ошириш учун квитанция олинади;
4. Ўзбекистон фуқароларига кириш визаси учун 105 АҚШ долларидан тўлов амалга оширилгач, кириш визаси қўйилган паспорт қайтариб берилади.
Навбатда туришни қўшиб ҳисоблаганда, буларнинг барчаси учун 1,5-2 соат вақт кетади.
Дунёнинг деярли барча аэропортларида амалиётдан чиқарилган ПЦР-тест тартиби - Туркманистон ғазнаси учун ҳалигача даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.
Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 20:55, 14.11.2023. Ўқилди: 7715 марта. Фикрлар: 16 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар