Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ"нинг мавсумини қутқариб қолиши мумкин бўлган беш футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Янги мавсумни омадсиз бошлагач, "Манчестер Юнайтед" қишки трансферлар ойнасида бир нечта харидларни амалга ошириши кутилмоқда. Ҳа, Эрик тен Хаг шогирдлари АПЛнинг сўнгги 5 та туридан 4 тасини ютди. Аммо ғалабалар қийинчилик билан қўлга киритилди. Қолаверса, "Манчестер Сити", "Ньюкасл" ва "Копенгаген"дан уч хил турнирда мағлубиятга учради. Шу сабаб таркибни кучайтириш лозим. Қуйида "МЮ"нинг мавсумини қутқариб қолиши мумкин бўлган бир нечта номлар келтирилади.

Жан-Клер Тодибо

Луи Са Тодибо ҳақида шундай деганди: "У яхши ҳимоячи. Ҳозир Франция термаси ҳимоячилар борасида олтин авлодга эга. Шу сабабли Тодибога имконият берилмаяпти. Аммо кузатишларимдан шуни биламанки, унда ҳамма хислатлар мужассам. "МЮ"га айнан Тодибо каби футболчилар керак".
Аслини олганда, ҳақиқатдан ҳам шундай. Тодибонинг статистикасига назар солсангиз, у сўнгги 7 та ўйинда ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказмаганига гувоҳ бўласиз.

Марк Гехи

Тодибо "МЮ" ҳимояси учун камлик қилади. Жамоага яна бир вакил зарур ва у Гехидир. Англия терма жамоаси аъзоси айни дамда 60 миллион фунтга баҳоланмоқда. Ҳозирда пароканда бўлиб ётган мудофаани тиклашда, Гехи тен Хагга катта ёрдам берган бўларди. 23 ёшли футболчининг "Кристал Пэлас" билан тузган шартномаси 2025 йилда якун топади.

Тижжани Рейндерс

Эрик тен Хаг жамоага яна бир нидерландиялик футболчи олиб келишни режа қилган. "Милан"да ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган Рейндерс ана шу вакилдир. 25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган ёзда "АЗ Алкмаар"дан 20 миллион евро эвазига сотиб олинади. Ҳозирда Рейндерс Нидерландия терма жамоасида асосий таркиб футболчисига айланган. Унинг "Милан" билан тузган беш йиллик шартномаси бор. Шу сабаб Рейндерсни сотиб олиш осон кечмайди.

Арнaу Мартинес

Мартинес борасида "Реал", "Барселона" ҳамда "Манчестер Сити"лар ҳаракат бошлаб юборган. Қанот ҳимоячиси "Жирона" билан фантастик ўйин кўрсатмоқда. Испания ёшлар терма жамоаси аъзоси қишда "МЮ"га ҳам керак бўлиб қолади.

Артур Вермерен

Вермерен аслида "Арсенал"нинг ярим ҳимоя борасидаги режаларига киритилганди. Аммо унинг хариди "МЮ"га ҳам насиб этиб қолиши ҳеч гап эмас. Бельгияликка тўпчилардан ташқари "Челси" ва "МЮ" ҳам қизиқиш билдирган. Ушбу клуб скаутлари Вермеренни жиддий кузатмоқда.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 18:38, 19.11.2023. Ўқилди: 4986 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик