Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сариқ карточканинг улгуржи бозори

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол тарихида яна бир ажиб ҳодисот рўй берди - Чехия чемпионати қуйи дивизиони (ҳаваскорлар лигаси) иштирокчиси - «Cокол» (Упоглава) футболчилари бирданига 16та сариқ карточка олишди - улгуржи харид. Қанақасига, нима улар ҳакамни дўппослашдими? Эҳтимол, қандайдир тўполон кўтаришгандир...? Йўқ, гап бошқа томонда.

Упоглаваликлар 4 ноябрь куни «Либочован Cокол»га қарши майдонга тушишди ва 55-дақиқага қадар рақибдан жавобсиз 6та гол қабул қилишди. 82-дақиқага келиб, Мартин Ближил камтарин жамоанинг биринчи жавоб голини урди ва барча футболчилар (захирадагилар ҳам) уни формани ечиш билан нишонлашди. Ҳакам эса қоида бўйича иш кўриб, жами 16 нафар футболчини бирма-бир сариқ карточка билан «мукофотлади». Энг эътиборли томони, орадан 4 дақиқа ўтиб, «Сокол» рақиб дарвозасини яна бир бора ишғол қилди. Хайриятки, бунисида бирор футболчи эгнидаги либосни ечишга жазм этгани йўқ. Акс ҳолда, қоидадон ҳакам ҳаммани майдондан четлаштирарди катта эҳтимол... Якунда «Сокол» 6:2 ҳисобида енгилди, лекин 16та сариқ карточка туфайли бир зумда танилди.

Маълум бўлишича, упоглаваликлар ўйин танаффусида ўзаро келишиб олишган экан. «Деярли барча ўйинларда гол уролмай, мағлубиятга учраяпмиз. Қисқаси, кийиниш хонасида кимдир агар лоақал 1та гол урсак, унинг шарафига футболкаларни ечиш таклифини ўртага ташлади. Бизда бунинг учун жарима йўқ, фақат ноўрин тарзда сариқ карточка олган футболчигина жамоани ичимлик билан меҳмон қилади», - дея Войтех Горки (жамоа футболчиси) сўзларини келтирди tn.nova.cz сайти.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:01, 20.11.2023. Ўқилди: 1301 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик