Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юрген Клопп "Ливерпул"да қилиши керак бўлган учта иш

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Ливерпуль" янги мавсумни яхши бошлади. Уч ой ичида маълум бўлдики, Клопп жамоани яна ўнглай олди. Ноябрдаги танаффусларгача кўрсатилган ўйинлардан хулоса қиладиган бўлсак, мерсисайдликлар янада кўпроғига қодир. Айни дамда улар турнир жадвалида "Манчестер Сити"дан бир очко кам тўплаган ҳолда, иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳа, жамоа мухлислари чемпионликдан умидвор. Аммо Гвардиолани мағлуб этиш учун Клопп шогирдларидан катта меҳнат талаб этади. Қуйида АПЛга яхшироқ бўлиб қайтиш учун "Ливерпуль" томонидан қилиниши керак бўлган уч иш ҳақида гаплашамиз.

"Манчестер Сити"га қарши ўйин учун жиддий тайёргарлик кўриш

Умумий картинани бир четга суриб қўйган ҳолда, олдиндаги ўйин ҳақида ўйлаш, ақлли мураббийларга хос иш. Халқаро танаффус якунига етгач, Клопп олдида энг мураккаб баҳс пайдо бўлади. 25 ноябрь куни "Манчестер Сити"га қарши учрашув бор. Меҳмондалиги сабабли, бу ўйин осон кечмайди. Қолаверса, Гвардиола жамоасига ҳам очко керак. Улар ўтган турда "Челси"ни мағлуб қила олмаганди. Агарда "Ливерпуль" ғалаба қозонса, "Ман Сити"дан икки очко ўзиб кетиш билан бирга, мавсумнинг кейинги даври қандай боришини ҳам белгилаб беради. Мағлубият эса, рақибдан тўрт очко ортда қолиш ҳамда турнир жадвалида пастлашни англатади. Чемпион бўлмоқчи бўлган клубларга шу каби учрашувлар ўта муҳимдир.

Ярим ҳимояда асосий таркиб вакилини аниқлаб олиш

Ёздан бери ҳамма "Ливерпул"нинг ярим ҳимояси қайта қурилиши ҳақида гапирди. Бу бекорга эмасди. Негаки, клуб ёзда бутунлай бу чизиқни янгилаб ташлади. Ҳозирга қадар, яъни 12 тур давомида Клопп турли хил ротациялар ва тажрибаларни энг кўп майдон марказида қўллади. Барча мусобақалардаги 18 та баҳсда ҳам майдонда хар ҳил номларни кўрдик. Ҳозиргача энг кўп фойдаланилган трио бу Доминик Собослаи, Кюртис Жонс ҳамда Алекс Макаллистер бўлиб турибди. Шунингдек, айрим паллаларда ҳужумчи Коди Гакпо ҳам пастга туширилди.
Ватару Эндодан жуда кам, асосан еврокубокларда фойдаланилмоқда. Жамоада, шунингдек, Райан Гравенберх, Кюртис Жонс, Харви Эллиот, Стефан Байчетич ҳамда Тиаголар ҳам бор. Шунча футболчилар ичидан Клопп энг маъқул вариантларни танлаб олиши лозим.

Ҳужумда тажовузкорликни ошириш

"Ливерпуль" Клопп даврида доимо ҳужумкор жамоа бўлган. Аммо бу нарса сўнгги ҳафталардаги баҳсларда кўринмай қолгандек бўлди. Европа лигасида "Тулуза"га учралган мағлубиятдан сўнг, Клопп бу ҳақида гапириб, шогирдларини курашларда пассив эканини танқид қилди. Ҳақиқатдан ҳам, ҳужумдаги камчиликлар жамоа натижаларида ўз аксини топди. Мағлубиятлардан ташқари "Лутон Таун" ва "Брайтон" билан ютиб олиш мумкин бўлган ўйинлар, дуранг билан тугади. Шундай экан, Юрген Клопп бу борада яхшироқ ишлаши лозим.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:09, 20.11.2023. Ўқилди: 3121 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик