Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қария Роналду яна Мбаппе ва Кейнни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Криштиану Роналду Саудия Арабистонига кетганидан сўнг, кўпчилик унинг фаолиятининг муҳим қисми тугаганига ишонишди. Бироқ португалиялик футболчи Евро саралашида иккинчи энг яхши тўпурарга айланди.

Евро-2024 саралаш босқичининг энг яхши тўпурарлари: 

Ромелу Лукаку Бельгия 14

Криштиану Роналду Португалия 10

Килиан Мбаппе Франция 9 

Харри Кейн Англия 8 

Расмус Хёйлунд Дания 7 

Александр Митрович Сербия 7 

Скотт Мактоминей Шотландия 7.

Яна Лихтенштейнга гол урди

Аввало шуни тан олишимиз керакки, Криштиану Роналду дастлаб тўпурарлар пойгасида устунликка эга эди. Саралшда 10 та гуруҳ бўлиб, уларнинг учтасида 6 та, қолганларида эса 5 тадан жамоа бор эди. Бошқача айтганда, айрим жамоалар иккита қўшимча ўйин ўтказди ва қитъанинг энг кучсиз жамоалари билан.

Португалия олтинчи гуруҳда Лихтенштейнни қабул қилди, Криштиану Роналду 3 та гол урди. Қайсидир маънода португалиялик фақат кучсиз жамоалар дарвозасига гол уриши мумкин, деган  танқидчиларнинг тезисларини янгради. Бунга қўшимча равишда Роналду Люксембург дарвозасига яна 2 та гол урди, аммо унутмаслигимиз керакки, бу жамоа сўнгги йилларда яхшиланди ва энди футбол миттиларидан эмас.

Лукаку кучлироқ рақиблар дарвозасига кўпроқ гол урди

Шу маънода Ромелу Лукаку, албатта, ўзини яхшироқ кўрсатди. Бельгиянинг рақиблари Австрия, Швеция, Озарбайжон ва Эстония эди. Лукаку барча 8 учрашувда қатнашиб, улардан фақат биттасида – Озарбайжонга қарши сафарда гол ура олмади. Лукаку сўнгги турда ўз майдонида Озарбайжонга қарши ўйинда покер қайд этди.

Шу билан бирга, «Рома» форварди атиги битта пенальтидан аниқ зарба йўллаган бўлса, Роналду ўн бир метрдан уч марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Роналду Мбаппе ва Кейндан яхшироқ

Бошқа томондан, Роналдуга нисбатан танқидий бундай даъволар ўзини ҳар томонлама оқламайди, чунки бошқа топ ҳужумчилар паст кўрсаткичларга эга. Масалан, Кейн тўртта пенальти тепди. Инглизларнинг рақиблари Мальта эди. Кейн рақибининг кучсизлигидан фойдалана олмагани Роналдунинг айби ҳам эмас, албатта.

Мбаппе Гибралтар билан ажойиб ўйин ўтказди ва иккита ўйинда тўртта гол урди. Эслатиб ўтамиз, иккинчи ўйинда Франция ўз майдонида бу митти мамлакатни 14:0 ҳисобида мағлуб этганди! Умуман олганда, Роналдунинг натижасини катта ютуқ деб баҳоламаслик керак. Бироқ, фахрийнинг мотивацияни сақлаб қолиши ва гол уришда давом этаётганини алоҳида таъкидлаш керак. Португалиялик мотивация бўйича энг яхши унвонларга лойиқ.

Киритилди: 16:40, 23.11.2023. Ўқилди: 14082 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик