27 ноябрь, душанба куни Букингем саройида эсдалик медаллари ва орденларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Йиғилганлар орасида "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Жонни Эванс ҳам бор эди.
2006 йилда терма жамоада дебют қилган инглиз футболчиси шаҳзода Уильямдан мукофотни қабул қилиб олди.
"Орқасига қироллик муҳри туширилган мактубни олганимда, бироз ҳайратда қолдим, лекин шу билан бирга хурсанд бўлдим. Мен жуда ғурурландим, айниқса бу Шимолий Ирландия футболига қўшган ҳиссамнинг эътирофи эканини кўрганимда", - деди Эванс.
Фаолияти давомида Эванс 3 марта Премьер-лига ва тўрт марта Англия Суперкубогини қўлга киритди, икки марта Футбол Лигаси кубогини қўлга киритди ва бир мартадан Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).