Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.10.2025 17:00
      • Машъал
      • 0:3
      • Хоразм
      • 17.10.2025 18:30
      • Андижон
      • 4:3
      • Шўртан
      • 17.10.2025 19:15
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Сурхон
      • 18.10.2025 16:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 18.10.2025 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Бухоро
      • 19.10.2025 16:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қизилқум
      • 19.10.2025 18:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • ОКМК
      • 18.10.2025 00:00
      • Реал Овьедо
      • 0:2
      • Эспаньол
      • 18.10.2025 17:00
      • Севилья
      • -:-
      • Мальорка
      • 18.10.2025 19:15
      • Барселона
      • -:-
      • Жирона
      • 18.10.2025 21:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Бетис
      • 19.10.2025 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Осасуна
      • 19.10.2025 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 19.10.2025 19:15
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 19.10.2025 21:30
      • Леванте
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 20.10.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.10.2025 16:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Челси
      • 18.10.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.10.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Лидс
      • 18.10.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.10.2025 19:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Эвертон
      • 18.10.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.10.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.10.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 19.10.2025 20:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • «A» Серия
      • 18.10.2025 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Сассуоло
      • 18.10.2025 18:00
      • Пиза
      • -:-
      • Верона
      • 18.10.2025 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Наполи
      • 18.10.2025 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Интер
      • 19.10.2025 15:30
      • Комо
      • -:-
      • Ювентус
      • 19.10.2025 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Парма
      • 19.10.2025 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Болонья
      • 19.10.2025 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Лацио
      • 19.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Фиорентина

Футбол тарихидаги трансфер рекорди янгиланиши мумкин: «ПСЖ» Ламин Ямални сотиб олишга тайёр [20]

«Барселона» Ямалнинг турмуш тарзидан хавотирда [11]

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон миллий жамоаси 1 поғона пастлади [8]

АПЛ. Абдуқодир Ҳусановнинг энг қиммат футболчилар рейтингидаги ўрни аниқ бўлди [6]

“Реал” юлдузларига янги BMW машиналари топширилди: энг қиммат автомобилни ким танлади? [6]

Ўзбекистон кубоги. Финалда «Пахтакор» кўк, «Бухоро» оқ либосида ҳаракат қилади [5]

Sport ва Futbol телеканалларида 18-октябрь куни 7 та жонли футбол трансляцияси бор [4]

Суперлига. «Андижон» — «Шўртан» — 4:3 (видеошарҳ) [4]

ФИФА рейтинги янгиланди: Франция 3-ўринга тушиб кетди [4]

Ямал "ПСЖ"га қарши ўйин олдидан "Барса" йиғилишига кечикди. Флик Ламинни захирада қолдирмоқчи эди, лекин Деку аралашди - бу мураббийга ҳам, футболчиларга ҳам ёқмади [3]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Сўғдиёна 25 31
9 Қизилқум 24 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 25 24
14 Машъал 25 23
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Насаф 3-0 Қўқон-1912
25-тур Машъал 0-3 Хоразм
25-тур Андижон 4-3 Шўртан
25-тур Сўғдиёна 2-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

18/10 16:30 Навбаҳор - Бунёдкор
18/10 19:15 Динамо - Бухоро
19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6676 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рустам Ашурматов: «Рубин»га кўчиб ўтганимдан кейин мен билан кўпроқ қизиқа бошлашди...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Рубин» икки йил олдинги муваффақиятсизликдан сўнг бу мавсум РПЛга қайтди.

Лига фахрийси Рашид Раҳимов нафақат жамоани Премьер-лигага олиб чиқди, балки уни муваффақиятли бошқаришда давом этмоқда - биринчи даврадан сўнг қозонликлар кетма-кет 5та «қуруқ» ўйинлардан иборат таъсирчан серияга эга бўлиб, 8-ўринни эгалладилар. Ушбу сериянинг «ҳаммуаллиф»ларидан бири Ўзбекистон терма жамоасининг 27 ёшли ҳимоячиси Рустам Ашурматовдир. У «Рубин»га жорий йил январида, жамоа РПЛга чиқиш учун Биринчи лигада жиддий кураш олиб бораётган бир пайтда келганди. Metaratings.ru сайтига берган интервьюсида Ашурматов РПЛ, Рашид Раҳимов, Файзуллаев, Шомуродов ва бир қатор қизиқарли мавзуларда гапирди.

- Рустам, Россияда кўчиб ўтганингизга бир йилга яқинлашиб қолди. Бу мамлакатга кўникиб олдингизми?

- Жуда осон кўникдим. Чунки Қозон шаҳридаги ҳаётим Ўзбекистондаги ҳамма нарсани эсга солади. Татарлар ошхонаси худди бизникига ўхшайди. Маданияти ҳам яқин. Тилимизда ҳам ўхшашлик кўп. Агар суҳбатдошим татар тилида секинроқ гапирса, унинг барча фикрларини тушуна оламан. Оилам учун ҳам Қозонда яшаш қулай. Бу жуда чиройли ва қулай шаҳар.

- Сиз Қозон клубига Биринчи лигадалигида келгандингиз. Ўшанда «Рубин» юқори дивизионга кўтарилишига аминмидингиз?

- Жамоа Россия Премьер-лигасига чиқишига бир фоиз ҳам шубҳаланганим йўқ. Жамоа бунинг учун ҳамма нарса қилди, мен ҳам ғалабамиз учун бор кучимни бердим. «Рубин» биринчи даврада кўп очко йўқотганди.

- «Рубин» бу мавсумни ҳам оғир бошлади.

- Биз юқорироқда бўлишимиз мумкин эди. Жамоа Премьер-лигага мослашишига вақт кетиб қолди. Бу лигада тезлик бошқача ва рақибларнинг ҳам савияси юқори. Дастлабки учрашувлар қийин ўтди. Кейинчалик ўз даражамизга кўтарилиб олдик. Айрим вазиятларда бизга омад ҳам етишмади. Шундай экан, 8-ўрин ҳам - биринчи даврнинг адолатли натижаси. Биз олдинда чемпионатнинг тенг ярми борлигини ва ўйинимизни кучайтириш кераклигини тушуниб турибмиз. «Рубин» юқори ўринлар учун курашадиган катта клуб. Шунга интилиш лозим.

- Ўйин амалиётингиз ҳавас қиларли даражада эмас. Рашид Раҳимов сизни асосан Россия кубогида ўйнатаётганди. «Рубин» эса мусобақани тарк этди. Сизга бу қандай таъсир қилди?

- Ҳар қандай футболчига кўп ўйнай олмаётгани алам қилади. Мен кўпроқ ўйнашни истайман, бунинг учун машғулотларда бор кучим билан ҳаракат қиляпман. Ўз вақтим келишини кутишим керак. Шундай имконият туғилса, бор имкониятимни кўрсатаман, ҳар доим асосий таркибда ўйнашга тайёрлигинимни исботлайман.

- Ўзи Рашид Раҳимов билан муносабатингиз қандай?

- Муносабатлар яхши. Тил топишимиз осон, характерлар ўхшаш. Тожик ва ўзбек тиллари бир бирига ўхшамайди, лекин мураббий ўзбекча сўзларни билади. Лекин бу муҳим эмас, иккимиз ҳам русча гаплашамиз. Аммо мураббийнинг сенинг она тилингда саломлашиши ва ҳол-аҳвол сўраши ёқимли бўлади. Рашид Маматқулович жуда кўп тилларни билади. Жамоада ҳамма билан мулоқот қилади.

- Унга қандай таъриф берасиз?

- У қаттиққўл ва талабчан мураббий. Мен Ўзбекистонда ва Жанубий Кореяда кўп мутахассислар билан ишлаганман. Раҳимов улардан кескин фарқ қилади. Унинг характери ва машғулотлар жараёнига ёндашувини алоҳида таъкидлаш лозим.

- «Рубин»нинг Ўзбекистондан келган футболчилар билан муносабати жуда яхши. Қозон жамоасида Андрей Фёдоров, Виталий Денисов, Вагиз Галиулин  ўйнаган. Ўзбекистонда сизларнинг фаолиятингиз ва «Рубин» ўйинларини кузатишадими?

- Мен «Рубин»да яна Марат Бикмаев ва Баҳодир Насимовлар ўйнашганини ҳам биламан. Ўзбекистонда футболга озгина қизиқадиган одам ҳам «Рубин»ни катта клуб, деб билади. «Рубин»дан Қурбон Бердиев ишалаган ва Марказий Осиёдан футболчилар, мураббийларни жалб қилган даврдан бери қизиқиб кузатишади. Ўзбекистондаги мухлислар ва журналистлар мен билан «Рубин»га кўчиб ўтганимдан кейин кўпроқ қизиқа бошлашди. Жанубий Кореяда ўйнаганимда бундай бўлмаган. Мен Ўзбекистондаги футбол ишқибозларига Кореянинг кучли жамоаларини санаб беришим мумкин, лекин улар бу жамоаларни эслай олмайди. «Рубин» номини айтсам, ҳамма бу жамоа ҳақида нималарнидир гапириб бера олади.

- Умуман ўзбек футболчиларига Россия қанчалар қизиқ? 

- Халқаро ўйинлар - футболчилар учун жуда муҳим. Кўпчилик балки шунинг учун бу ерга келишга шошилмаётгандир. Лекин Россия чемпионати савияси Ўзбекистонникидан кучлироқ. Ҳозир эса бу фарқ жуда кичрайган. Шунга қарамай, Россия клубларидан таклиф бўлса, ўзбек ўйинчилари бу ерга бугуноқ кўчиб ўтишга тайёр.

- Файзуллаевнинг «Пахтакор»даги мураббийи Максим Шацких Аббоснинг ЦСКАга ўтиш қарорини хато эканини ва ҳозирги пайтда Россияда ривожланиб бўлмаслигини таъкидлади. Бу гапга қўшилмайсиз шекилли?

- Мен уни ҳурмат қиламан. Лекин у бу гапларни Аббос кетиб қолганидан хафа бўлиб гапирган бўлса керак. Шацких кучли ўйинчи билан хайрлашишни истамагани учун бу трансферга шундай муносабат билдирган.

- Рустам, терма жамоа сардори ва етакчиси Элдор Шомуродов билан анчадан бери танишсиз. Унинг ишлари қандай?

- Элдор - энг яқин дўстим. Ҳозир «Кальяри»да кам ўйнаётгани унга алам қиляпти. Италияда ишлари аввалгидек силлиқ кетмаётганини ҳамма кўриб турибди. Лекин унга «А» серия ёқади. Ўйлашимча, у яна Италияда қолади. Лекин «Кальяри»да қолишига аминмасман. Унга Италиядаги ҳаёт ҳам, лига ҳам ёқяпти.

- Шомуродовнинг қадрдон дўсти сифатида уни «Рубин»га чақирмайсизми? Балки Қозонда унга Ростовдагидан ҳам қулай бўлармиди.

- Йўқ. Шомуродов Италияда ўйнаб турганида уни ортга қайтишга қандай чақираман? Агар у Ўзбекистонда ўйнаганида, албатта, «Рубин»га келишини айтган бўлардим.

- Элдорда Россияга қайтиш фикри умуман йўқми?  Ёзда уни «Спартак» олмоқчи бўлганди.

- Йўқ. Шомуродов Россияга қайтмоқчи эмас.

- Бизнинг терма жамоада Головин «Монако»дан келганида унинг савияси қолганларникидан анча фарқ қилиши сезилганини айтишади. Шомуродов ҳам шундайми?

- Ҳа, машғулотларнинг ўзидаёқ унинг даражаси умуман бошқа экани кўринади. Элдор терма жамоа сардори, у майдонга тушганида ўйинимиз бошқача чиқади. Унинг тезлиги юқори, ўйин сифати ҳам бошқа. Шомуродов, бошқача футболчи.

- Жалолиддин Машарипов яқингача Криштиану Роналду билан «Ал-Наср»да ўйнарди. Бу тажрибаси билан ўртоқлашиб турадими?

- У Роналду билан яхши муносабатда бўлганини айтади. Криштиану ҳамма билан яхши мулоқот қилган. Энг муҳими, бу юлдуз келганидан кейин Саудия чемпионати даражаси кескин кўтарилди. Ҳозир у топ-лигага айланган.

- Саудия Арабистонидан таклиф олсангиз, кўриб чиқасизми?

- Менга бу жараён қандай бўлиши, айниқса, жаҳон юлдузларига қарши ёки улар билан бирга ўйнаш жуда қизиқ. Лекин ҳозир фикру хаёлим фақат «Рубин»га қаратилган. Биз чемпионатнинг биринчи ярмини 8-ўринда якунладик. Кўпроғини истаймиз. Ўзимни кўрсатиш ва «Рубин»га юқори ўринларни олишида ёрдам беришга умид қиламан.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:20, 01.12.2023. Ўқилди: 1547 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.