Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўқинг, қизиқ! "Лидс"нинг собиқ хўжайини клуб офисидаги диванни алмаштириш жараёнида бош мураббийни истеъфога чиқариб юборган

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Лидс"нинг собиқ хўжайини, италиялик Массимо Челлино 2014 йилнинг январида инглиз клубига қўшилганидан кейин қандай қилиб тасодифан мураббийни ишдан бўшатганини айтиб берди.

Челлино ҳозирда Италиянинг "Брешиа" клубига эгалик қилади ва мураббийларни тез-тез алмаштириб туриши билан машҳур. У шунингдек, жуда хурофотли ва туғилган санасида 17 рақами борлиги сабабли ўйинчини рад этишга тайёр, шунингдек, бинафша рангга дош беролмайди.

"Лидс"га келганимда, мен бутунлай саросимага тушдим. Менинг инглиз тилим жуда ёмон эди. Менинг талаффузим даҳшатли эди. Борганимда клуб офисида бинафша рангли бахмал диван бор эди. Мен: "Бу лаънати диванни алмаштиринг, мен уни бошқа кўришни хоҳламайман", дедим. Ва улар ўша мураббийни ишдан бўшатишди!" - деди Челлино Daily Mail берган интервьюсида.

Англиялик Брайан Макдермоттнинг омади чопмади, бош мураббий янги хўжайин келганидан кейин "Лидс"ни тарк этди.

"Улар мендан: "Эртага жамоани ким бошқаради?" Мен: “Нима демоқчисиз? Бизда мураббий йўқми? Улар: "Сиз уни ишдан бўшатгансиз", дейишди. "Мен менежерни ишдан бўшатганманми? Жин ўрсин!" - деб эслайди Челлино.

Италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, шундан сўнг "Лидс"нинг икки минг мухлиси клуб офисига у билан гаплашиб олиш учун келган, шунда уни полиция машинасида олиб кетишган.

Челлино 2014 йилдан 2017 йилгача "Лидс"га эгалик қилган.

Киритилди: 15:58, 02.12.2023. Ўқилди: 2090 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик