Бугун 30 май, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Эрматов XXI аср ҳакамлари рейтингида 16-ўринда

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Рейтинглар / IFFHS рейтинги
Рукн: Янгиликлар
A A A

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси бугун эълон қилган навбатдаги рейтингида XXI асрнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатини эълон қилди.

Аввало ушбу рейтинг қай тариқа тузилиши ҳақида. У ҳар йили эълон қилинадиган ҳакамлар рейтинги (2001 йилдан бошлаб) асосида тузиб чиқилади. Ҳар бир рейтингда дастлабки 20та ўринни эгаллаган ҳакамларга жорий рейтингда неча балл тўплашидан қатъи назар қуйидагича балл берилади: 1-ўринга — 20 балл, 2-ўринга — 19-балл, 3-ўринга — 18-балл ва ҳоказо 20-ўринга — 1 балл. Агар бир йиллик рейтингдан ҳакамларнинг сони 20дан ошган бўлса, қолган ҳакамларга балл берилмайди. 12 йиллик натижалар умумлаштирилганда эса 21-асрнинг энг яхши ҳаками номи келиб чиқади.

Демак, 2013 йил бошига келиб, германиялик Маркус Мерк янги асрнинг энг яхши ҳаками деб топилди. Ҳозирги кунда асли касби шифокор бўлган мазкур ҳакам фаолиятини якунлаган бўлса-да, 12 йиллик натижалар бўйича ундан ўтиб кетган ҳакам ҳозирча йўқ. Немис ҳаками ҳисобида 135 балл тўпланган.

Кейинги икки ўринни жанубий америкалик ҳакамлар банд этишган. Хорхе Луис Ларрионда (Уругвай) 108 очко тўплаган бўлса, Оскар Руиз (Колумбия) 105 балл жамғарган. Тўртинчи ўрин эса бирданига икки европалик реферига насиб этган. Франк деб Блееккере (Бельгия) ва Ховард Уэбб (Англия) 98 балл тўплашди. Массимо Бузакка (Швейцария) ва Любош Михель (Словакия) 6-ўринни эгаллашди. 8-ўрин эса машҳур Пьер Луижжи Коллинага тегишли бўлди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов эса рейтингда 16-ўринга кўтарилиб олди. Бу кўрсаткич билан у Осиёнинг XXI асрдаги энг яхши ҳаками бўлиб турибди. Ҳамюртимиз ҳисобида тўпланган очколар сони 63тани ташкил қилди. Эрматов сўнгги 4-5 йилдан бери очко йиғишни бошлаган, холос. Жумладан, Эрматов 2010 йилда иккинчи, 2011 йилда учинчи ва 2012 йилда 6-ўринни эгаллади.

Асримизнинг энг яхши ҳакамлари рейтингини IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 17:48, 16.01.2013. Ўқилди: 6770 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик