«Ливерпуль» кўп йиллар давомида "Манчестер Сити" билан қаттиқ рақобатга киришди, аммо ишониш қийин 2015 йилдан бери Премьер-лигада «Этиҳад»да ғалаба қозона олмаяпти.
«Қизиллар» сўнгги пайтларда Премер-лигада «Сити»га қарши эсда қоларли лаҳзаларни бошдан кечирган бўлсада, «Этиҳад» Юрген Клопп учун бироз қийин стадиом эканлигини исботлади. Гарчи ўшандан кейин «қизиллар» Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишган бўлсада.
Клоппнинг «Этиҳад»даги Премьер-лига доирасида ягона ғалабаси 2015 йилнинг ноябрь ойида «Сити»ни майдонида 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Биз бугун «Ливерпуль»нинг ўша вақтдаги бошланғич таркиби ҳозир қаерда фаолият олиб бораётганига эътибор қаратамиз.
Дарвозабон: Симон Миньолье
Бельгиялик дарвозабон «Ливерпуль» либосида бир қанча қийин мавсумларни бошдан кечирди, аммо у клуб сафида 200 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди.
2019 йилда «Ливерпуль»ни тарк этгандан сўнг, Миньолье Бельгияга қайтиб, «Брюгге» клубида ўйнади ва у ҳозиргача ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. 35 ёшли футболчи Бельгия клуби билан шартнома имзолаганидан бери 4 та соврин, жумладан, 3 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Ўнг қанот ҳимоя: Натаниель Клайн
«Ливерпуль»даги карерасига путур етказган жиддий жароҳатлар олдидан Клайн «қизиллар» сафидаги барқарор ўйинчи эди. Англиялик қанот ҳимоячиси 2015-16 йилги мавсумда «Ливерпуль»даги энг яхши мавсумларидан бирини ўтказди, чунки у ўша вақтда "Кристал Пелас"дан трансфер қилинганди.
Жароҳатлар ва Трент Алехандер-Арнолднинг кўтарилиши туфайли Клайн охир-оқибат ўзининг бошланғич таркибдаги жойини йўқотди ва 2020 йилда клубни тарк этди. Бугунги кунда аввал ўйнаган "Кристал Пелас"га қайтади.
Чап қанот ҳимоя: Альберто Морено
Испаниялик ҳимоячи беш йилини «Энфилд»да ўтказди, аммо Клопп қўл остида у тезда асосий таркибдан ажралиб қолди. У 2019 йилда «Вильярреал» таркибига қўшилганидан кейин бироз барқарорликни топди ва ҳозирда у клуб сафида 100 та ўйинда майдонга тушди.
Морено 2016 йилда Европа Лигаси финалида мағлуб бўлган «Ливерпуль» жамоасининг бир қисми эди, бироқ бахтига бир неча йил ўтиб «Вилярреал» билан кубокни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Марказий ҳимоя: Мартин Шкртел
Бир вақтлар Премьер-лиганинг энг зўр ўйинчиси бўлган Шкртел «Ливерпуль» билан тўққиз мавсумни ўтказди ва бу йўлда кўплаб унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирди.
2016 йилда клубни тарк этгандан сўнг, ҳимоячи 2022 йилда профессионал фаолиятини тугатгунига қадар Туркия, Италия ва Словакияда қисқа вақт ўтказди. Сиз уни Словакиянинг саккизинчи лигасида ўйнайдиган "ФК Хайскала Разтосно" таркибида ҳаваскор футбол ўйнаганини ҳали ҳам кўришингиз мумкин.
"Мен аслида 10-рақамда ўйнайман. Мен ҳужумчи сифатида бир неча ўйин ўтказдим ва бир нечта гол урдим. Асосан ўзим хоҳлаган жойга югураман. Бепул роль - бироз Лионель Мессининг ролига ўхшайди!", - деди Скртел Тҳе Атҳлетис нашрига.
Марказий ҳимоя: Деян Ловрен
Хорватиялик ҳимоячи бир вақтлар ўзини "дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири" деб атаган, бу гапга кўпчилик қўшилмас эди. У Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, гарчи у бу совринларда ўзининг оз бўлсада ҳиссасини қўшган.
Шу йилнинг январь ойида Ловрен Францияга қайтиб, иккинчи марта «Лион» сафига қўшилди. «Лион» ҳозирда энг ёмон вақтларни ўтказяпти, улар Лига 1нинг энг қуйи поғонасида жойлашган.
Ярим ҳимоя: Жеймс Мильнер
Кўпчилик мухлислар ва мутахассислар томонидан Премьер-лига афсонаси. Мильнер бу ёзда «Ливерпуль»даги фаолиятини тугатди, айни дамда 31 ёшда ва у «Брайтон» сафида фаолиятини давом эттирмоқда.
Мильнер ҳозирда Премьер-лига энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди, ундан олдинда фақат Раян Гиггз ва Гарет Барри. У нафақага чиққунга қадар, ушбу машҳур рўйхатнинг биринчи ўрнида қайд этилиши мумкин.
Ярим ҳимоя: Лукас Лейва
«Ливерпуль» мухлислари ҳеч қачон Лукасни унутмайди. Бразилиялик ярим ҳимоячи тезда «Энфилд»да рамзий қаҳрамонга айланди, чунки у Премьер-лигада 10 йил ўйнади.
У Бразилияда профессионал сифатидаги сўнгги кунларини «Гремио» билан ўтказди ва шу йил бошида юраги билан боғлиқ муаммо аниқланганидан кейин нафақага чиқишга мажбур бўлди.
"2007 йилда мен 10 йил давомида ҳаётимнинг бир қисми бўлган гигант клуб «Ливерпуль»га ўтдим. Ғурур билан айтишим мумкинки, бугун «Ливерпуль» менинг уйим. Мен оилам билан бирга инглиз фуқароси эканлигимдан фахрланаман" , - деди Лукас.
Ярим ҳимоя: Эмре Жан
Немис ярим ҳимоячиси, эҳтимол, «Ливерпуль»ни тарк этганидан афсусланса керак, чунки у кетганидан кейин беш йил ичида «қизиллар» еттита соврин ютиб олди.
«Ювентус»даги ажойиб мавсумлардан сўнг, Жан 2020 йилда Дортмунднинг «Боруссия»сига қўшилди ва бугунги кунда ҳам Германия терма жамоасида ўйнамоқда.
Ҳужумкор ярим ҳимоя: Адам Лаллана (Коло Туре 90ʼ)
Агар жароҳатлар бўлмаганида, Лаллана «Энфилд»да ажойиб мартабага эга бўлиши мумкин эди. У ҳали ҳам «Ливерпуль» либосида кўплаб юқори марраларни қўлга киритди ва у бугунги кунда 35 ёшли футболчи «Брайтон» сафида фаолият олиб бормоқда.
Туре "Ман Сити"га қарши кечган ўйинда Лаллананинг ўрнига 90-дақиқада майдонга тушди. Кот-д'Ивуар ҳимоячиси 2017 йилда фаолиятини якунлашини эълон қилишдан олдин «Сельтик»да қисқа муддат ишлаган.
Ҳужумкор ярим ҳимоя: Филиппе Коутиньо (Жордон Ибе, ʼ68)
«Ливерпуль»даги фаолияти вақтида Коутиньони томоша қилиш мутлақо мароқли эди. «Энфилд»ни тарк этганидан сўнг, «Барселона» билан шартнома имзолади. Бу қарор қанчалик хато эканлигини эслатиб ўтишнинг ҳожати йўқ.
Шундан сўнг, бир муддат «Бавария» ҳамда "Астон Вилла"да фаолият олиб борди. Мазкур клубларда унга стабиллик унча етмади.
Ёзги трансферлар ойнасида Фелипе Қатарнинг "Ал Духайл" клубига ўтди.
Худди шундай, Ибе «Ливерпул»ни тарк этганидан кейин бир қанча қийинчиликларини бошдан кечирди. 27 ёшли футболчи руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида очиқ гапирди ва бир мунча вақт ўйиндан ташқарида ўтказди.
Ўтган ойда вингер ниҳоят футболга қайтди ва Миллий Лига жамоаси "Эббсфлеэт Юнайтед" билан шартнома имзолади.
Ҳужум: Роберто Фирмино (Кристиан Бентеке 77ʼ)
Бразилиялик форвард «Ливерпуль» сафидаги илк голини "Ман Сити"га қарши ўйинда (4:1) киритди. Клопп қўл остида Фирмино тезда ҳал қилувчи ўйинчига айланди, чунки у клубдаги саккиз йиллик фаолияти давомида таклиф қилинган деярли барча совринларни қўлга киритди.
32 ёшли футболчи ёзда эмосионал тарзда кетганидан сўнг Саудия Арабистони Про-лигаси вакили «Ал-Аҳли» клубига бепул трансфер орқали қўшилди ва энди Риёд Маҳрез ва Аллан Сен-Максимин каби футболчилар билан бирга ўйнамоқда.
Бентеке ҳеч қачон «Энфилд»да Фирмино каби қадр топмаган, чунки 32,5 миллион фунт стерлингга имзо чеккан шов-шувларга жавоб бериш учун курашган.
Гарчи у сўнгги пайтларда ўзининг голли ўйинларини қайта тиклашга муваффақ бўлган бўлсада, ҳозирда МЛСда "ДС Юнайтед"да ўйнамоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).