"Россия ёшлар терма жамоаси биринчи ўйинда Ўзбекистонни мағлуб эта олмаганидан кейин, Қирғизистон устидан зафар қучишимиз керак", дейди россияликлар ҳимоячиси Никита Бочарев.
"Ўйиндан олдин бизга қарши кучли жамоа чиқишини ва бу жамоани Олимпиада учун тайёрлашаётганини айтиб ўтишди. Ўзбекистонликлардан бундай ўйинни кутгандик, аммо, назаримда, барибир биз учун сюрприз бўлди. Боиси, рақиб сўнгги дақиқаларда ҳам ҳужум уюштирди ва гол уриши ҳам мумкин эди. Биринчи ўйин учун бир очко — бу яхши. Олдинга интилиш ва кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт", дейди ҳимоячи рус журналистлари билан суҳбатда.
Футболчининг фикрича, Ҳамдўстлик кубоги давомида жамоанинг ўйини шаклланиб боради.
"Бизда иккита жамоа бор эди. Бири Италияда ўйнаган бўлса, иккинчи Испанияда ҳаракат қилди. Ҳозир эса бу икки жамоадан битта яхлит жамоа шакллантирилмоқда. Биринчи ўйин учун ёмон эмас. Энг асосийси — жонбозлик ва иштиёқ".
"Бугун рақибнинг биринчи бўлиб гол уришини умуман кутмагандик. Биринчи голни биринчи биз уришимиз керак эди, — сўзида давом этди Бочарев. — Кейин эса ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Рақиб эса тезда ҳисобни тенглаштирди. Бироз буни кутмагандик. Ўйиннинг сўнгида улар яхши ўйнашди, гол уришлари мумкин эди. Биз ўйиндан ўйинга яхши ўйнашимиз керак. Ўйин сўнгида бизда чарчоқ сезилди".
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).