Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"СЭ" мухбири: "Мухлислар ЦСКА - "Андижон" ўйинини катта қизиқиш билан кутишмоқда, Хебайга Россия клубларидан харидорлар пайдо бўлса, хайрон қолмайман"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, куни кеча “Андижон” жамоасининг 2024 йилги мавсумга тайёргарлик жараёнида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши ва у ерда қатор назорат учрашувларида иштирок этиши борасида хабар берилганди.

Айниқса, Россиянинг номдор клубларидан бири – ЦСКА жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортгани аниқ. Қолаверса, ЦСКА матбуот хизмати ҳам бу борада хабар бериб ўтди.

Россия нашрлари ҳам ўз эътиборларини "Андижон" жамоасига қаратишмоқда. Таниқли нашрлардан бири – “Спорт-Экспресс”ни ҳамма яхши билади ва улар ҳам андижонликларнинг “ҳарбийлар”га қарши бўладиган ўйинидан хабардор.

“Андижон” матбуот хизмати эса “СЭ”нинг тажрибали журналистларидан бири Константин Белов билан боғланди.

Таъкидлаш керакки, ушбу ҳамкасбимиз ЦСКА клубига мухлислик қилади. Табиийки, унга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- 2024 йилнинг 1 февраль куни “Андижон” Туркиянинг Анталия шаҳрида ЦСКАга қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Бу хусусида нима дея оласиз?

- Россия клубларига қишки танаффус пайтида ўртоқлик учрашуви учун рақиб топиш жуда қийин. Боз устига Европадаги чемпионатларда уч ойлик танаффусга чиқиб кетиш йўқ. Қолаверса, сиёсий вазият туфайли бунинг иложи ҳам йўқ. Шу боис Ўзбекистон клубларидан бири билан учрашиш - бу биз учун жудаям қизиқарли тажрибадир.

- Россия матбуотида ушбу бўлажак ўйинга қандай муносабат билдирилмоқда?

- Рус матбуотида Ўзбекистондаги клублар билан ўтадиган учрашувларга бўлган қизиқиш юқори. Айниқса, ЦСКА ишқибозлари Аббос Файзуллаевнинг клубдаги муваффақиятли иштирокидан келиб чиққан ҳолда бўлажак ўйинни интизорлик билан кутишмоқда. Қайдам, балки янги олмос топиб олсакчи?

- Негадир ЦСКА клуби Россия премьер-лигасида ўз ўрнида эмас. Билишимча, сиз ушбу жамоанинг мухлисисиз. Айтинг-чи, ЦСКАга нима етишмаяпти?

- ЦСКАнинг асосий муаммоси - бу захира ўриндиғининг торлигидир. Яъни, бизга футболчилар етишмайди. Жорий йилнинг ёзида клуб трансфер ишларини жудаям кеч якунлади. Дастлабки янги ўйинчи Аббос Файзуллаев фақат 5-турга келганда сафимизга қўшилди. Қолган яна иккита футболчи эса 8-турда рўйхатга олинди. Шунингдек, 2023 йилда жамоа рус клублари орасида ҳаммадан кўп учрашувда майдонга тушди. Шу сабабли аксарият футболчилар янги мавсумга чарчоқлари тарқалмасдан қўшилишди. Шунинг учун ҳам натижалар ёмон кўриниш ола бошлади. Аммо Россия чемпионати анча рақобатбардош. Агар турнир жадвалига боқсангиз, 3-ўринда бораётган клуб билан орамизни уч очко ажратиб турганини кўрасиз. Аммо кураш ҳали олдинда. Эслатиб ўтиш жоиз, ўтган йили 13-турдан кейин 2-ўриндаги клуб билан орамизни 6 очко ажратиб турганди. Лекин охир оқибат ЦСКА кумуш медални қўлга киритган эди.

- ЦСКАдаги ҳамюртимиз Аббос Файзуллаев ҳақида фикрингиз қандай? У сиз ўйлагандек ўйин кўрсатяптими?

- Файзуллаев - бу бугун Россия чемпионатининг асосий кашфиёт футболчисидир! Аббос ЦСКАга келганида кўпчилик унинг клубга киришиб кетиши учун камида ярим йил ёки бир йил зарур бўлса керак, деб ўйлаганди. Бироқ у дарров жамоага киришиб кетди ва клубга катта фойда келтира бошлади. Умид қиламанки, мавсумнинг иккинчи қисмида Аббос янада самарали ўйин намойиш этади.

- Айтинг-чи, “Андижон” жамоаси ҳақида қандай маълумотларга эгасиз?

- Рус ишқибозлари учун “Андижон” сафидаги энг таниқли футболчи - бу албаниялик ҳужумчи Рубин Хебайдир. Агар 2024 йилнинг қишки трансфер чоғида ёки ёзида унга Россия клублари томонидан қизиқиш бўлса, бундан сира хайрон бўлмайман. Шунинг билан бирга ўнг қанот вингери Сардор Абдунабиевни биламан. Ўйлайманки, Россия клублари бу ўйинчингизни ҳам диққат билан кузатишга тушишган бўлса керак. Умуман олганда, Ўзбекистондан бўлган охирги трансферлар (Шомуродов, Файзуллаев, Ашурматов, Йўлдашев) Россия премьер-лигасидаги аксар клублар скаутларида мамлакатингиз чемпионатига, футболчиларингизга бўлган қизиқишни сезиларли даражада оширди.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 09:22, 16.12.2023. Ўқилди: 2876 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик