2016 йилнинг 17 январида “Манчестер Юнайтед” «Ливерпул»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва бу “қизил иблислар”нинг ҳозиргача «Энфилд»даги сўнгги ғалабаси бўлиб қолди.
Уэйн Руни ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди, МЮ кетма-кет иккинчи мавсумда рақиблари устидан ғалаба қозонганди.
Ўша ўйиндаги манкунианликлар таркибидан ўрин олган футболчилар ҳозирга келиб қаерда фаолият олиб бораётгани ёки нималар билан банд экани ҳақида сўз юритамиз.
Дарвозабон: Давид Де Хеа
Испаниялик дарвозабон 12 мавсум давомида "қизил иблислар" сафида 500 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди. Ишлар қайғули нотада тугаганига қарамай, Де Хеа афсона деган таърифга лойиқ.
Ёзда қўйиб юборилганидан буён 33 ёшли футболчи эркин агент. Хабар қилинишича, у ёзда Саудия Арабистонидан тушган фойдали таклифни рад этган.
Ўнг қанот ҳимоя: Эшли Янг (Камерон Бортвик-Жексон, ʼ42)
Янг Ван Гал даврида ўзини қанот ҳимоячиси сифатида қайтадан кашф этди ва янги ролида барқарор ва ишончли ижрочига айланди.
38 ёшли футболчи бугунги кунда «Эвертон»да Шон Дайч қўл остида ўйнаб, АПЛда кучли ҳаракат қилмоқда. "Манчестер Юнайтед"нинг ҳозирги таркибидан фақатгина Диого Далот, Бруно Фернандес ва Андре Онана бу мавсумда Премер-лигада Янгдан кўра кўпроқ дақиқа ўйнашди.
Ван Гал қўл остидаги 15 академия битирувчисидан бири Бортвик-Жексон 2020 йилда Мю раҳбарлари томонидан қўйиб юборилган ва ҳозирда Полшанинг "Сласк Вротслав" жамоасида ўйнмоқда.
Марказий ҳимоя: Крис Смоллинг
Смоллинг 2015-16 йилги мавсумда «Юнайтед» футболчилари орасида "Йилнинг энг яхши ўйинчиси" совринини қўлга киритди, аммо 2019 йилда Харри Магуайр келганидан кейин эътибордан четда қолди.
2019-20 йилда «Рома»да муваффақиятли ижара муддатидан сўнг, марказий ҳимоячи доимий шартнома асосида А Серияга қўшилди ва “Манчестер Юнайтед”даги 10 йиллик фаолиятига нуқта қўйди.
Марказий ҳимоя: Дейли Блинд
Нидерландия терма жамоаси сафида Ван Гал қўл остида халқаро миқёсда ўйнаганидан сўнг, Блинд 2014 йилда "Олд Траффорд"да мураббийи билан яна бирлашди.
Кўп қиррали ҳимоячи «Юнайтед»да Англия кубоги, лига кубоги ва Европа лигасида ғалаба қозонди, аммо Жозе Моурино қўл остидаги тартибдан тушиб қолди.
«Аякс» ва «Бавария»да ўйнаган Блинд ҳозирда «Жирона»да фаолият олиб бормоқда. Испания клуби айни дамда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда ва "Реал Мадрид" ва «Барселона» учун ашаддий рақибга ўхшайди.
Чап қанот ҳимоя: Маттео Дармиан
Дармиан "Олд Траффорд"даги тўрт йиллик фаолияти давомида фақат жуда кам ўйинда майдонга тушган ва 2019 йилда ўз ватани Италияга қайтиб, «Парма»га 1,4 миллион фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган.
Ўшандан кейин қанот ҳимоячиси «Интер»га ўтди ва Италияда бўлганида бешта совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Дармиан ҳам Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга яқин келди, фақат «Интер» 2023-24 йилги мавсумда финалгача етиб борди.
Ярим ҳимоя: Мавуан Феллайни
Феллайни "Олд Траффорд"да жуда ёмон кўрилган шахс бўлишига қарамай, Ван Гал ва Жозе Моурино қўл остида мунтазам ўйинларда майдонга тушган.
Аммо у дарҳол Оле-Гуннар Сулшер томонидан ортиқча деб топилди ва 2019 йил январь ойида Хитой Суперлигаси вакили "Шандонг Луненг"га келиб қўшилди.
36 ёшли футболчи сўнгги беш йилни Хитойда ўтказди, йил бошида "Шандонг Луненг"ни тарк этган ва айни дамда эркин агентга айланган.
Ярим ҳимоя: Морган Шнайдерлен
Премер-лигада «Саутгемптон» таркибида ажойиб таассурот қолдирган Шнайдерлин 2015 йилда «Юнайтед»га қўшилди, аммо янги клубида аввалги формасини тиклай олмади.
У Жозе Моурино қўл остида атиги 11 дақиқа ўйнади ва 2017 йил январь ойида «Эвертон»га келиб қўшилди.
Фаолиятини ёрқин бошланганидан ярим ҳимоячи ёзда Грециянинг «Кифисия» жамоасига қўшилишдан олдин Франция ва Туркияда ўйнади.
Ярим ҳимоя: Андер Эррера (Мемфис Депай, 72ʼ)
Эррера “Олд Траффорд”да мухлисларнинг севимлисига айланди, бироқ унинг шартномаси 2019 йилда тугади. Ярим ҳимоячи ўтган йили “Атлетик Билбао”га қайтгунга қадар "Париж Сен-Жермен" таркибида Францияда уч йил ўтказди.
Депай "Олд Траффорд"даги 18 ой давомида умидларни оқлай олмади, аммо у бошқа жойларда муваффақиятга эришди. Унинг энг сермаҳсул фаолияти «Лион»да бўлди ва «Барселона»даги қисқа вақтдан сўнг ўтган мавсумда "Атлетико Мадрид"га ўтди.
Ярим ҳимоя: Жесси Лингард (Хуан Мата, 66ʼ)
Лингард Ван Гал қўл остида «Юнайтед»нинг асосий таркибига кирди ва 2016 йилги Англия кубоги финалида ғалаба голини киритди, бу эса мураббийнинг клубни бошқарган пайтдаги совринларнинг охиргиси бўлди.
31 ёшли футболчи ёзда "Ноттингем Форест" томонидан қўйиб юборилганидан сўнг ҳозирда клубсиз қолган. Саудиянинг «Ал-Иттифоқ» жамоаси билан шартнома ишлари бошланганига қарамай, имзоланмай қолди.
Мата, шубҳасиз, «Юнайтед» учун унутилмас лаҳзаларни тақдим этди, шу жумладан 2015 йилда «Ливерпуль»га қарши ўйиндаги ғалабаси - ва у ҳозир Японияда "Виссел Кобе" сафида фаолият олиб бормоқда.
Ҳужум: Уэйн Руни
«Эвертон»нинг болаликдан мухлиси бўлган Руни ўзининг 11 йиллик «Энфильд»даги голсизлигини ушбу учрашувда 77-дақиқада ғалаба қозонган ҳолда якунлади.
"Гудисон Парк"га ярим муносиб қайтганидан сўнг, у "Дерби Каунти"да футболчилик фаолиятини якунлашдан олдин "ДС Юнайтед" билан МЛСда бир неча мавсум ўтказди.
У мураббийликка ўтгандан сўнг "ДС Юнайтед" ва «Дерби» билан машғул бўлганидан сўнг, октябрь ойида "Бирмингем Сити"ни бошқаришга муваффақ бўлди. Руни учун «Сент-Эндрю»даги ўйинда муаммо бўлгани йўқ, чунки у ўзининг дастлабки 10 ўйинида фақат иккитасида ғалаба қозонган.
Ҳужум: Антони Марсияль
Марсияль «Юнайтед» сафида 2015-16 йилги мавсумда «Ливерпул»га қарши ўйинда дебют қилди ва "Олд Траффорд"да асосан, захирадан майдонга тушди.
Ҳозир 28 ёшли франциялик футболчи «Юнайтед»нинг 2016 йилдаги асосий таркибдаги ягона ўйинчиси бўлиб, ҳозир ҳам клубда фаолият олиб бормоқда. У "Манчестер Юнайтед" либосида иқтидор кўрсатган бўлсада, Марсияль "Олд Траффорд"да ҳақиқатан ҳам умидларни оқлай олмагани асосий консенсус.
Унинг клуб билан шартномаси ёзда тугайди ва «Юнайтед» шартномасини яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлсада, улар бу вариантни катта эҳтимол амалга оширмайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).