Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Артета "Арсенал"ни қандай қилиб чемпионликка даъвогар клубга айлантирди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Микель Артета илк бор бундан тўрт йил олдин, 20 декабрь куни "Борнмут"га қарши ўйинда жамоада расман иш бошлаганди. У бўшатилган Унаи Эмери ўрнига олиб келинади. Шундай кейин 4 йил ўтди. Бу орада клуб бошида қора кунлар ҳам бўлди. Икки йил кетма-кет тўпчилар мавсумни 8 ўринда якунлашга мажбур бўлади. Охирида, барибир Артета ўз режасини амалга ошира олди. Буни ўтган мавсумда яққол гувоҳига айландик. Қуйида бунинг асосий беш сабабига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Сакани академия аъзосидан глобал суперюлдузга айлантириш

Артета жамоага келганида Букайо Сака 18 ёш эди. У олдинлари Унаи Эмери томонидан қанотлар ҳимоясида фойдаланилган. Аммо ёш футболчи ҳимояда ўзини кўрсатишга қийналади. Шу сабаб,Артета ундан ҳужумда фойдалана бошлайди. 2021/22 йилги мавсумга қадар Сака аллақачон ҳужумчига айланиб улгурганди. Ҳозирда у бутун дунёдаги энг яхши вингерлардан бири. Англия терма жамоаси ўйинлари эса унинг иштирокисиз ўтмайди. 2021 йилдан бери Сака АПЛда 30 та гол ва 24 та ассист қайд этиб, деярли барча ўйинларда қатнашиб келди. 22 ёшли юлдуз Артета билан юксалишда давом этмоқда.

Манманлардан қутулиш

Артета жамоага келибоқ, биринчи тўқнашган нарсаси бу токсик муҳит эди. Испаниялик мураббий кийиниш хонасидаги атмосферанинг яхши эмаслигини билган. Буни келтириб чиқараётган футболчилардан эса бирин-кетин қутулиш бошланади. Сократис, Давид Луис, Месут Ўзил ва Обамеянг каби ўзини ўта катта юлдуз деб биладиган алтер-эголарга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Шунингдек, Николя Пепе, Шкодран Мустафи ва Маттео Гендузини ҳам шундай тақдир кутаётганди. Уларнинг ўрни эса ёш ва меҳнатдан қочмайдиган футболчилар билан мунтазам равишда тўлдириб борилди. Гарчанд раҳбарият қарши бўлсада, Обамеянгдан сардорлик боғичини олиб қўйиш ва уни жамоадан ҳайдаш, керакли натижага эришишда ёрдам берди.

Трансферлар ойнасидан оқилона фойдаланиш

Артета биринчи бор жамоага қадам қўйганида таркибда етарлича футболчилар бўлмаган. Масалан, ўша "Борнмут"га қарши баҳсда ҳатто захирада яққол ҳужумчи ҳам мавжуд эмасди. Обамеянг ва Ляказетт асосийда. Уларнинг ўрнини босувчилар эса Пепе ва 19 ёшли Смит-Роу эди. Бошқа позицияларда ҳам айни шу ҳолат кўзга ташланган. 2020 йилнинг ёзида Артета ўз имзосини кўрсатувчи харидлар қилишни бошлади. Габриэль Магалайнш ва Томас Парти олиб келинди. Орадан бир йил ўтиб эса Бен Уайт, Такехиро Томиясу, Арон Рамсдейл ҳамда Мартин Эдегор сотиб олинди. 2023 йилнинг январигача Артета ихтиёрида ҳозирги юлдузлар: Зинченко, Жезус, Троссард ва Жоржиньолар бор эди. Фантастик харид бўлмиш Деклан Райс эса шу йилнинг ёзида сотиб олинди. Ҳозирга келиб таркибда 2019 йил ўша "Борнмут"га қарши баҳсдаги футболчилардан фақатгина учта, у ҳам бўлса, академиядан чиққан Сака, Смит-Роу ва Нелсон қолди холос.

Олтин ўрталиқни топиш

Артетанинг илк мавсуми якунида жамоа жами 56 та гол урганди. Бу эса "МЮ"дан 10 тага, "Ливерпул"дан 29 тага, "Манчестер Сити"дан эса 46 тага кам бўлган. 2020/21 йилги мавсум эса баттарроқ бўлди. "Арсенал" бутун бошли мавсумни яна 8 ўрин ва 55 та гол билан тугатади. Масалан, ҳозир "Арсенал" 17 та турда аллақачон 35 та голга эга. Бу эса ёрқин ҳужумчиси бўлмаган жамоа учун фантастик натижадир. Бу жамоада голлар ва ассистлар кўпчилик томонидан урилмоқда. 2021 йилдан бери Мартинеллида 23 та гол 13 та ассист, Эдегорда 26 та гол 13 та ассист, Нкетиада 14 та гол ва 3 та ассист бор. Ҳатто, жароҳатларга мойил Жезус ҳам бир ярим йил ичида 14 та гол ва 8 та ассист қайд этишга муваффақ бўлган. Бу эса Артета жамоаси гол уришни яхшигина ўрганиб олганидан далолат беради.

Ғалаба маданиятини яратиш

Тўрт йил давомида "Арсенал"даги футболчиларнинг зеҳнияти бутунлай ўзгарди. Масалан, кўплар тўпчилар сафига айнан Микель Артета ва унинг ғояларига ишонган ҳолда келмоқда. Райс яқиндагина Артета сабабли футболни бошқача кўз билан кўра бошлаганини айтганди. Жоржиньо ва Жезус ҳам айнан Артета сабабли "Арсенал"га келган. Ҳозир бу жамоа футболчилари ғалаба учун нима қилиш кераклиги яхши билишади. Уларнинг ўртача ёши 24.7 га тенг. Аммо бутун дунё бу ёш ўйинчилардан АПЛ ва ЕЧЛ ғолиблигини кутмоқда. Бундай бўлишининг эса меъмори – Артета . Унинг тинимсиз ҳаракатлари сабаб глобал миқёсда "Арсенал" мухлислари сони ошиб бормоқда.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

 

 
Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:00, 22.12.2023. Ўқилди: 2015 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.