Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сэр Жим Рэтклифф "Ницца"дан "МЮ"га келтириши кутилаётган футболчилар. Уларнинг кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳа, Рэтклифф клубни бутунлай сотиб олмади. Аммо, ваниҳоят "Олд Траффорд"даги қора кунлар якунига яқинлашгани сезилмоқда. Рэтклифф ва унинг компанияси INEOS расман "МЮ"нинг 25 фоиз акциясини сотиб олди. Инглиз олигархининг асл мақсади, кейинчалик, барибир тўлиқ назоратни қўлга олиш бўлиб қолаверади. Рэтклифф футбол дунёси билан яхши таниш эканидан ҳамманинг хабари бор. У аллақачон "Ницца" клубига эгалик қилади. Бордию, шундай экан, яқин келажакда бу жамоалар ўртасида йирик боғлиқлик юзга келиши аниқ. Қуйида ўша боғлиқлик сабабли қайси футболчилар Франциядан Англияга йўл олиши ҳақида билиб оласиз.

Жан-Клер Тодибо

Рўйхатни "МЮ" нишонидан ўрин эгаллаган футболчидан бошлаймиз. Тодибо яқин давр ичида ярқ этиб порлаган футболчилардан бири саналади. Яхши эслайдиганлар биладики, у яқин ўтмишда "Барселона"нинг Пикедан кейинги юлдузи сифатида қаралганди. 2019-2021 йиллар оралиғида Франция терма жамоаси аъзоси каталонияликлар шарафини нақ 5 та баҳсда ҳимоя қилади. "Ницца" уни сотиб олгач эса, марказий ҳимоячи ўзини кўрсатишни бошлади. Август ойида "МЮ" Магуайр ўрнини айна Тодибо билан тўлдирмоқчи эди.

Кефрем Тюрам

Тюрам афсонавий Лилианнинг ўғли ва замонамиз ҳужумчиларидан бири, Маркуснинг укаси саналади. У аллақачон ўз йўлига эга футболчи бўлиб етишди. Кефрем Тюрам ўзининг универсал экани билан катта клублар назарига тушди. Ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да ярим ҳимоя муаммоси мавжуд эмас. Аммо ярим ҳимоячи керак бўлиб қолса, энди "қизил иблислар" қаердан олишни билади.

Марцин Булка

24 ёшли дарвозабон бу мавсумдагина асосий таркиб футболчисига айланди. У ҳозирга қадар 17 марта майдонга тушган эди. Аммо илгари у захира вакили бўлган. Шундай экан, Булка етарлича тажрибага эга эмас. Польшалик посбон бу мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши дарвозабони бўлиб турибди. У 17 та баҳсдан 12 тасини қуруқ ўтказди. Қолаверса, Булка 2 бор пенальтини қайтара олган. Булканинг "Челси" академиясидан чиққанини ҳисобга олсак, у учун инглиз футболига мослашиб кетиш, қийин кечмайди.

Терем Моффи

Моффи инглиз футболи ҳавосидан етарлича нафас олган. 24 ёшли марказий ҳужумчи 17 ёшида она ватанини ташлаб чиқади. Нигерия терма жамоаси аъзосининг Англияда омади кулмади. Шу сабаб у ўз фаолиягини Литвадан бошлашга мажбур бўлган. Бельгияда бир муддат бўлган қаҳрамонимиз, сўнгги уч йилда Францияда ҳаракат қилмоқда. Бу вақт ичида Моффи "Лорьян" ва "Ницца" шарафини ҳимоя қилди. Ҳозирда Моффи учун "ПСЖ" қизиқиш билан қарамоқда. "МЮ" эса Хёйлуннга рақобатчи сифатида уни сотиб олишни ўйлаб кўриши керак.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:50, 25.12.2023. Ўқилди: 2667 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик