Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2542 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2795 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Еврофутбол энди қайси йўналишдан кетади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Суперлига
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа Иттифоқи адлия суди УЕФА ва Суперлига лойиҳаси ўртасидаги иш бўйича якуний қарор чиқарди. Суд ҳукмига кўра, Суперлига ло­йиҳаси қонуний. Оддий айтганда, ФИФА ва УЕФАнинг футболда монополия ўрнатишга уринаётгани қонунга зид эканлиги таъкидланди. «ФИФА ва УЕФА регламентларида Суперлига каби янги футбол лойиҳалари аввало, икки ташкилот томонидан маъқулланиши белгиланган. Бу эса Европа Иттифоқи қонунчилигига зид ҳолатдир. Клубларга бошқа мусобақаларда ўйнашни тақиқлаш ноқонуний ҳисобланади. ФИФА ва УЕФА бу масалада ваколатини суиистеъмол қилмоқда», - дейилади суд қарорида. Шунинг баробарида ФИФА ва УЕФАнинг трансляция ҳуқуқларидан фойдаланишга оид қоидалари Европа клублари, медиа бозорда фаолият юритувчи компаниялар, қолаверса истеъмолчилар ва телетомошабинлар ҳуқуқларини поймол этилиши сифатида баҳоланди. Эслатма, 2021 йили Мадрид суди ҳам «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» клубларининг Суперлига ташкил этишга уринишини қонуний ҳаракат сифатида эътироф этганди. Бироқ УЕФА ва маҳаллий федерациялар тазйиқи остида Европанинг бир қатор топ-клублари лойиҳадан воз кечган ва фақат «Реал» ҳамда «Барселона» асосий ташкилотчилар мақомида қолганди. Қизиқ энди нима бўлади?

*** 

ФИФА президенти Жанни Инфантино ЕИ судининг Суперлига фойдасига чиқарган қарорига муносабат билдириб, бу ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини таъкидлади: «Европа судига ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, ушбу қарор ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Биз тарихан дунё футболидаги энг яхши мусобақаларни ташкил этганмиз ва шундай бўлиб қолаверади. Яъни энг қизиқарли, рақобатбардош ва мазмунли турнирларни ўтказишда давом этамиз, ўз даромадимизни бирдамлик дастурлари воситасида дунёнинг ҳар бир бурчагида футболни ривожлантиришга сарфлаймиз. ФИФА аъзо ассоциациялар, конфедерациялар ва футболнинг барча манфаатдор томонлари билан яқин ҳамкорликни сақлаб қолади. Ўйин манфаати учун биргаликда бутун дунё бўйлаб олға борамиз!»

*** 

Суперлига лойиҳаси бош директори Бернд Райхарт ЕИ суди қарорини хурсандчилик билан қабул қилди, албатта. «Мана, ниҳоят, рақобатлашиш ҳуқуқини қўлга киритдик. УЕФА монополиясига чек қўйиш вақти келди. Футбол озод бўлди. Клублар УЕФАнинг санкция ва таҳдидларидан холи. Энди ҳар бир жамоа ўз келажагини мустақил танлайди», - деди Райхарт. Унинг айтишича, Суперлигада трансляция ҳуқуқи бепул бўлади, клубларга катта даромад кафолатланади. Relevo нашри хабарига қараганда, Суперлига раҳбари энди АПЛ клубларини лойиҳага қўшиш бўйича музокара жараёнига киришади. Бинобарин, Англиянинг бир қатор топ-клублари лойиҳада иштирок этмаслигини маълум қилиб улгурди. Боз устига, Суперлигада иштирок этиш истагида бўлган Англия клублари миллий чемпионатдан четлатилиши ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда. Зеро, суд қарори АПЛга таъсир қилмайди, чунки Буюк Британия 2020 йилнинг февраль ойида ЕИ таркибидан чиққан. «Буюк Британия ҳукумати АПЛ клубларининг Суперлигага ўхшаш турнирларда иштирок этишига рухсат бермайди», - дейилади Англия матбуоти хабарларида. Жумладан, Reuters агентлиги маълумотига кўра, Суперлигага қўшилишга уринган АПЛ клубидан чемпионатда 30 очко олиб ташланади ва у 29 млн. фунт миқдорида жаримага тортилади. Инсайдер Хорхе Калабреснинг айтишича эса, янги турнир ташкилотчилари дастлабки 3 мавсум харажатини қоплаш учун 15 миллиард еврога эгалар ва моддий таъминот ваъдаси билан клублар фикрини ўзгартиришлари мумкин. 

Умуман, ҳозир Европада Суперлига тарафдорлари жуда кам. Мисол учун, «Бавария» каби бир қатор катта клублар раҳбарияти аллақачон УЕФАни қўллаб-қувватлаши ва Суперлига таклифини қабул қилмаслигини бирдирди. Лекин янги лойиҳага қизиқаётганлар ҳам бор. Хусусан, «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис ўз жамоасини Суперлигада кўрмоқчи. Францияда эса «Марсель» ва «Лион» янги турнирга мойил. 

*** 

УЕФА бу вақтда ЧЛнинг янги форматидан воз кечиши мумкин. Олдинроқ келаси мавсумдан клубларнинг асосий турнирида гуруҳ босқичи бекор қилиниши, бунинг ўрнига Швейцария тизими бўйича 36та жамоадан иборат ягона лига тузилиши маълум қилинган эди. Бироқ ташкилот ЕИ суди қарори таъсирида янги тизимдан воз кечиб, жорий форматни сақлаб қолиши мумкин.

***

2025 йили старт олиши кутилаётган Суперлига формати қандай бўлиши мумкин? Тахминий вариантга кўра, жами 64та клуб 3та дивизионга бўлинади (Star, Gold ва Blue). Демак, турнир дивизионлар аро кўтарилиш ва тушиб кетиш формуласига асосланади. Ҳар битта жамоа мавсумда 14та ўйин ўтказади (ўз майдони ва сафарда 7тадан). Турнир эса икки босқични ўз ичига олади (даврали ва «плей-офф»). Лекин Суперлиганинг формати ҳали тасдиқланмаган. 

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 28.12.2023. Ўқилди: 1662 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик