Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА қарздор клубларга нисбатан қатъий чоралар кўрмоқчи [72]

Фигу "эл-класико" натижасини тахмин қилди [41]

Исломбек Исмоилов: «Мақсадимиз — ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш» [22]

Хаби Алонсо туркиялик юлдузни олиб келиш учун Мбаппедан бошқа исталган футболчисидан кечишга тайёр [19]

"Реал" собиқ форварди - "эл-класико" ҳақида: "Мағлубиятга учраган жамоа психологик жиҳатдан синади" [18]

Суперкомпьютер Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити номини айтди - бу "Реал", "Барселона" ёки "Бавария" эмас [15]

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди [8]

АПЛнинг икки топ клуби "Реал"нинг трансфер режасини барбод қилмоқчи [6]

Маркус Рэшфорд: «Реал» кучли жамоа, лекин биз ғалаба учун боримизни берамиз» [6]

Эрлинг Холанд 250 минг фунтга Lamborghini харид қилди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7199 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эртакнамо якун талабгорлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европанинг топ-лигаларида сенсацион тарзда чемпионликка даъво қилаётган жамоалар пайдо бўлди.

АПЛда «Астон Вилла» фаворитлар билан ёнма-ён одимламоқда, Бундеслига ва Ла Лигада «Байер» ва «Жирона» бош кўтаришмоқда. Уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мусобақани ғолиб мақомида якунлаши эҳтимоли юқори. Янги асрда кутилмаган чемпионларга тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Келинг, уларни ёдга олиб ўтайлик.

АПЛ.

«Лестер» - 2015/16 йиллар мавсуми

Футбол тарихидаги энг ёрқин эртаклардан бири. «Лестер» бир марта ҳам шоҳсупани забт этмаган, элитага 2014 йилда қайтишга муваффақ бўлганди. АПЛдаги дебют мавсумининг якуний босқичида «тулкилар» 8та ўйинни мағлубиятсиз ўтказиб, элитадаги ўринни сақлаб қолишди. 2015 йил ёзида жамоага омадсиз мураббий лақаби билан танилган Клаудио Раньери келди. «Тулкилар»нинг АПЛда ғолиб чиқишларига айрим букмекерлар 5000 (!) коэффициент беришганди. Бироқ ношуд мураббий ва футболчилар уйғунлигидан қудратли жамоа вужудга келди. Ўшанда «тулкилар» шарафини Каспер Шмейхель, Жейми Варди, Риёд Маҳрез, Н`Голо Кантелар ҳимоя қилишган ва чемпионликни қўлга киритишган. Ҳа, ўша мавсум «МЮ», «Челси» ва «Ливерпуль» муаммоларга дуч келишган, фақат «Арсенал» ва «Тоттенхэм» муносиб қаршилик кўрсатишганди. Бироқ бу «тулкилар» мўъжизаси рейтингига путур етказа олмайди. Ўшанда «Лестер» сўнгги 38 йил ичида илк бор ғолибга айланган жамоа бўлди. Ундан аввал «Ноттингем Форест» 1978 йилда дастлабки чемпионликни қўлга киритганди.

ЛА ЛИГА

«Валенсия» - 2001/02, 2003/04

Испанияда чемпионлик унвонларининг асосий қисми грандлар «Реал» (35), «Барселона» (27) ва «Атлетико» (11)га тегишли. ХХI асрда совринни улардан тортиб олишга фақат «Валенсия» муваффақ бўлди. Аввалига «кўршапалаклар» Эктор Купер раҳбарлигида, кейин Рафа Бенитес даврида зафар қучдилар. ЕЧЛда жамоа финалгача етиб борди. Қизиғи, шу 2та чемпионлик мавсумида «Валенсия» фақат сўнгги турларда (2002 йилда 34-, 2004 йилда 32-турдан кейин) пешқадамга айланган ва ғолиб чиққанди. Ўша таркибда Сантьяго Канисарес, Амедео Карбони, Пабло Аймар, Роберто Айяла, Карлос Марчена, Миста, Давид Альбельда, Висенте ва Маурисио Пеллегринолар юксак савияни намойиш этишганди. «Кўршапалаклар» шунингдек, 2004 йилда УЕФА Кубоги ва Суперкубогини ҳам қўлга киритишган.

«А» СЕРИЯ

«Рома» - 2000/01

Асрлар алмашуви мавсумида Италия чемпионати ҳукм­ронлиги Рим жамоалари қўлида эди. 1999|2000 йиллар мавсумида «Лацио» чемпион бўлди, кейинги мавсумда эса унинг азалий рақиби шоҳсупани забт этди. Ўша даврда бу жамоаларда ўта кучли таркиб шаклланганди. Дарвоқе, «бўрилар» «А» сериянинг янги асрдаги дастлабки ғолиби бўлишди. Фабио Капелло бошқарган жамоада Габриэль Батистута, Франческо Тотти, Винченцо Монтелла ва Марко Дельвеккио каби афсоналар тўп суришган. Дарвозабон Франческо Антониоли, ҳимоячилар Вальтер Самуэль ва Кафу, ярим ҳимоячилар Кристиано Занетти ва Дамиано Томмазилар улардан қолишмасликка ҳаракат қилишганди. Зафарли мавсумда «Рома» 1-турдан бошлаб етакчиликни ҳеч кимга бермади. Якунда Рим «Император»и Франческо Тотти тартанали тарзда хитоб қилганди: «Менинг орзуим рўёбга чиқди». Ўшанда 3-марта чемпионликни нишонлаган «бўрилар» ҳозирча шонли парвозни такрорлай олмаяптилар.

БУНДЕСЛИГА

«Вердер» - 2003/04

Бундеслига тахтини «Бавария» хатлаб олганига кўпчилик кўникиб қолган, унинг коллекциясида 33та олтин бор, энг яқин таъқибчиси - «Нюрнберг»да эса, атиги 9та. Лекин гранд ҳам вақти-вақти билан хатоликларга йўл қўяди. Дортмунднинг «Боруссия»си топ мақомида десак, «Вердер»нинг муваффақиятини сенсация дейиш мумкин. Бременликлар 4-марта «кумуш товоқ» соҳиби бўлишди. Зафарли мавсумда «мусиқачилар дирижёри» ролини бажарган Аилтон 33та ўйинда 28та гол урган ва Бундеслиганинг энг яхши тўпурари бўлганди. Шунингдек, Тим Боровски, Умит Давала, Иван Класнич, Ангелос Харистеас каби афсоналар самарали тўп суришганди. Мавсум якунида жамоа Германия Кубоги финалида «Алемания»ни 3:2 ҳисобида маҳв этиб, олтин дублга эришди.

«Штутгарт» - 2006/07

2005|06 йиллар мавсумини 9-поғонада якунлаган жамоа бир йилдан сўнг чемпион бўлди. Янги бош мураббий Армин Фе чемпион таркибни шакллантирди. «Бавария» эса омадсизликка учраб, мавсумни 4-ўринда якунлади. Январда Феликс Магат ўрнини эгаллаган Оттмар Хитцфельд бошқарувида гранд мавсумни совринларсиз якунлашга мажбур бўлди. «Штутгарт» гранд ўйинидаги пасайишдан унумли фойдаланди. Лекин «Шальке» охирги тургача жиддий қаршилик кўрсатди. Якунда барибир, «Штутгарт» 2 очколик фарқ эвазига шоҳсупадан жой олди.

«Вольфсбург» - 2008/09

«Штутгарт» муваффақиятидан кейин «Бавария» совринни Мюнхенга қайтарган бўлсада, «Вольфсбург»га дуч келди. Хўш, кейин нима бўлди, дейсизми? Ўз тарихида 2-ўринни ҳам эгаллай олмаган «бўрилар» илк бор мавсумни ғолиб мақомида якунладилар. Таажжубки, «Бавария»да ортиқча бўлиб қолган Магатнинг қаттиққўллиги дадил тўп суришга мажбур этди. Натижада жамоа 26-турдан кейин юксак парвозни бошлади. Мавсумда 61та гол урган Эдин Жеко (26) - Графите (28) - Мисимович (7) учлигининг сермаҳсул ўйинлари ғолибликни таъминлади. Гарчи тахтни бўшатишни истамаган «Бавария» ҳам фаоллашган бўлсада, янги чемпиондан икки «қадам»га ортда қолди.

ЛИГА 1

«Бордо» - 2008/09

Мазкур жамоанинг «олтин» даври 80, йилларга тўғри келди. Ўшанда у қаторасига 3 марта чемпионликка эришганди. Лекин янги асрда бошқарув Лоран Блан измига ўтгач, вазият тубдан ўзгариб кетди. Афсонавий ҳимоячи ўзининг мураббийлик соҳасидаги дебют мавсумида «Бордо»ни рақобатбардош жамоага айлантирди, иккинчи мавсумда эса чемпионлик чўққисига олиб чиқди. Шу тариқа жамоа «Лион»нинг 7 йиллик гегемонлигига чек қўйди. Шунингдек, «Бордо» 2008 ва 2009 йилларда иккита Франция Суперкубоги ва Лига Кубоги билан совринлар коллекциясини бойитди.

«Монпелье» - 2011/12

Гегемонлик роли «Лион»дан «ПСЖ»га ўтиши оралиғида чемпион номи ҳар йили ўзгариб турди: «Бордо», «Лилль», «Марсель» ва ... «Монпелье». Бир йил аввал Лига 1да пайдо бўлган жамоа кейинги мавсумни ғолиб мақомида якунлади. «Лестер» мўъжизаси мақомидаги сенсация. «Монпелье» муваффақиятининг асосий «айбдори» - Рене Жирар. 2009 йилда жамоани қабул қилган мураббий аввал уни элитага, кейин чемпионликка олиб чиқди. Жамоа аъзолари орасида эса, барчамиз учун яхши таниш бўлган Оливье Жиру алоҳида таҳсинга лойиқ. Ўша мавсумда у ўзининг 21та голи билан Лига 1нинг энг яхши тўпурари бўлган ва чемпионликка салмоқли улуш қўшганди.

«Монако» - 2016/17

ХХI асрдаги дастлабки чемпионликка монгасклар «ПСЖ»нинг 4 йиллик ҳукмронлигига чек қўйиш эвазига эришишди. Ўшанда жамоа сафида Фабиньо, Моутиньо, Фалькао, Бернарду Силва каби афсоналар, навқирон Мбаппе тўп суришган, бош мураббий эса Леонарду Жардим эди. Мавсум ярмида етакчига айланган «Монако» кейинчалик ҳеч қайси рақибини олдинга ўтказмади ва Париж грандидан 8 очкога узоқлашган ҳолда маррага етиб келди. Чемпион таркиб ўйинчилари грандларга ўтиб кетишгач, жамоа бир марта кумуш, икки марта бронза медалларни қўлга киритишдан ортиғига эриша олмади.

«Лилль» - 2010/11, 2020/21

Бу жамоа мунтазам равишда Лига 1 фаворитларидан бири бўлмаган. Лекин 2011 йилда жамоа 57 йиллик олтин медалларсиз фаолиятга барҳам берди. Ўшанда бир қатор савияли футболчилар орасида Эден Азардек ёш иқтидор ҳам майдонга тушарди. Энди «Лилль» айнан 8 очколик фарқ билан чемпионлик унвонини «Марсель»дан тортиб олди. 10 йилдан ке­йин «доглар» Кристоф Галтье раҳбарлигида клуб тарихидаги 4-чемпионликни расмийлаштирдилар.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:37, 31.12.2023. Ўқилди: 1560 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.