Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аҳмаджон Мусаев: «Захира таркибни кучайтириш — бизни ҳам энг кўп ўйлантираётган масалалардан бири»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугун 30 январь куни Ўзбекистон футбол федерацияси мажлислар залида Ўзбекистоннинг иккита терма жамоаси — ёшлар ва пляж футболи жамоаларининг навбатдаги мусобақада иштирокига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов, мураббийлар — Аҳмаджон Мусаев ва Аҳаджон Юсупов иштирок этишди.

Асқар Толибжонов:
— Ушбу йилда 12та терма жамоамиз турли мусобақаларга тайёргарликни олиб боришади. Уларнинг айримлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишган бўлса, ёшлар ва пляж футболи терма жамоаларимиз йил бошидан халқаро мусобақада иштирок этиб қайтишди. Шунингдек, миллий терма жамоамиз Осиё кубоги-2015 саралаш баҳсига тайёргарлик борасида БААда йиғин ўтказмоқда. Улар 2 февраль куни Тошкентга қайтишади ва 3 февралдан бошлаб Гонконгга қарши тайёргарликни пойтахтимизда олиб боришади. Йил бошида терма жамоаларнинг тайёргарлик режаси амалга оширилиб келмоқда.

— Ёшлар терма жамоамиз ҲАмдўстлик кубогини жуда яхши бошлади. Аммо кейинчалик ўйинимизда пасайиш кузатилди. Бу нима билан боғлиқ?
— Аввало, Ҳамдўстлик кубогида иштирок этиш учун бизга имкон бергани учун катта раҳмат айтаман. Биз ушбу мусобақада маълум режа асосида иш олиб бордик. Бу мусобақа бизга катта фойда берди. Тошкентда 10 январдан бошлаб йиғилишни бошладик. Мавсум энди бошланаётгани учун бир ҳафта давомида футболчиларнинг тайёргарлигини юқори даражага олиб чиқиб бўлмайди. Агар биз уларнинг тайёргарлигини ҳозирдан юқорига олиб чиқадиган бўлсак, ЖЧга бориб, уларда пасайиш кузатилиши мумкин. Тошкентда 2та ўртоқлик ўйини ўтказдик. "Сўғдиёна" билан ўйинда барча футболчиларни синовдан ўтказдик ва йигитларнинг ҳолатини кўздан кечириб олдик. "Қизилқум" билан ўйинда эса ғалаба қозондик.

Олиб бораётган тайёргарлигимиз тўғри йўлдан кетаётганини мусобақа кўрсатиб берди. Январь ойи учун кўрсатган ўйинларимиз ёмон эмас. Ҳамдўстлик кубогидаги иштирокимиз бошқа мамлакат матбуоти томонидан яхши қабул қилинди. Ёшларимиз кетма-кет ўйинларда чарчашди. Бу баҳона эмас, аммо инсон физиологиясини алдаб бўлмайди.

Таҳлилларга кўра, фақат бизнинг терма жамоада бирорта ҳам оғир жароҳат бўлмади. Демак, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийларимиз ва шифокорларимиз яхши ўйин кўрсатишди.

Қирғизистон билан ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз ҳар бир ўйинчига ўйнаш имконини беришимиз керак. Терма жамоада ҳар бир йигитнинг ўз ўрни бор.

— Мусобақа давомида иштирокчилар томонидан эътирозлар билдирилди...
— Тўғри, мусобақа регламенти юзасидан эътирозлар кўп бўлди. Россия яна қайта бизга тушганида, регламентни ўзгартирмоқчи бўлишди. Регламентни ўзгартиришмадию, аммо ўйин вақтига барибир ўзгартириш киритишди. Чорак финал жуфтликлари рейтинг асосида тузилгани мен учун катта аҳамиятга эга эмасди. Шахсан менга мусобақа чемпиони билан 2 марта ўйнаганимиз яхши бўлди. Яна қачон бундай имкониятга эга бўламиз?

— Футболчи майдонга тушишдан олдин ўйинга руҳан тайёргарлик кўради. Қирғизистон билан ўйин натижаси мухлисларни хафа қилди. Бу ўйинда терма жамоа олдига ғалаба қозониш вазифаси қўйилганмиди?
— Барча давлатларда футбол ривожланяпти. Ундан кейин жамоанинг ўйини унинг қай даражада тайёргарлик кўрганига боғлиқ. Мен ҳар доим футболчиларга бир гапни тайёргарлик таъкидлаб келаман: 17 ёшли футболчилар ЖЧда иштирок этиш учун 20 ёшли футболчилардек фикрлаш керак, 20 ёшли футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муносиб қатнашиш учун эса 25 ёшли футболчилардек фикрлаш керак, ана шундай ўйнаш керак. Қирғизистон билан ўйинда иккинчи таркибда туширганимда, мен уларга бизга ҳисобнинг фарқи йўқ деб айтмадим. Ўйинни ёмон бошламадик. Гол урдик. Кейин эса гол ўтказиб юбордик. БУ футболчиларда ҳаяжон юқори бўлди. Шунинг учун ўз имкониятларида ҳаракат қила олишмади.

Агар федерация бизнинг олдимизга қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозониш вазифасини қўйганида, шунга яраша ҳаракат қилардик. Аммо бундай ҳолатда кўплаб футболчиларимиз жароҳат олишлари керак эди. Аслида ўсмирлар ва ёшлар тикланиши учун 48 соат, миллий терма жамоа ўйинчилари учун 72 соат вақт керак. Биз 20 январь куни Қозоғистон билан ўйнаган бўлсак, 23 январь куни Россия билан ўйиндан олдин айнан футболчиларга 48 соат дам олиш имконини бердик. Натижада Россияга қарши жуда яхши ўйнадик.

— ЖЧгача захира таркибини кучайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчисиз?
— Мана шундай мусобақаларда футболчиларни қўйиб, уларни синовдан ўтказишимиз мумкин. Бу масала устида ўзимиз ҳам кўп бош қотиряпмиз. Бунинг учун футболчиларни ўйинга кўпроқ қўйиш керак. Ғалаба қозонишни мақсад қилиб, фақат бир таркибни тушираверсак, ҳеч қачон захирадаги футболчиларнинг ўйини кучайиб қолмайди.

Бизга тақдим этилган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси техник-тактик томонлама энг яхши терма жамоалардан бири бўлади. Футболчиларимизнинг фойдали иш коэффициенти юқори деб тан олинди. Футболчи майдонда кам ҳаракат қилса ҳам, майдонда тўғри ҳаракат қилиши лозим.

Кейинги режалар ҳақида тўхталадиган бўлсам, февраль ойида Туркияга борамиз. Аввало ЖЧ ўтадиган мезбон мамлакат об-ҳавосига мослашишимиз керак бўлса, шунингдек, у ерда назорат ўйинлари учун рақиблар кўп бўлади. ЖЧга чиққан бошқа терма жамоалар ҳам Туркияга келишга ҳаракат қилишади.

Асқар Толибжонов:
— Ёшларимиз Туркияда 2та ўйин ўтказиши режалаштирилган. Бири маҳаллий жамоа бўлса, 20 февралда Туркия ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасида келишувга эришдик. Март-апрель ойларида Африка ва Европа терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинини ўтказишади. Камида 2та Африка терма жамоаси билан ўйин ўтказишимиз керак. 23 ва 25 апрель кунлари Португалия ёшлар терма жамоаси билан 2та ўйин режалаштирганмиз. Ўйин Порту шаҳрида бўлиб ўтади. Португалия футбол федерациясидан бизга расмий хат келди. Май ойида Тошкентда йиғин ўтказилади ва шу билан июнь ойида терма жамоа Туркидаги ЖЧга йўл олади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:27, 30.01.2013. Ўқилди: 5204 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик