Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:0
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • 4:0
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • 2:1
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • 2:4
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:3
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • 2:2
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • 1:1
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • 0:1
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • 3:1
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • 0:2
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • 3:2
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 18.09.2025 18:30
      • Сурхон
      • 0:0
      • Машъал
      • 19.09.2025 18:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.09.2025 19:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сурхон 22 25
10 Сўғдиёна 21 24
11 Машъал 22 22
12 Андижон 20 21
13 Қўқон-1912 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Сурхон 0-0 Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

19/09 18:30 ОКМК - Бунёдкор
19/09 19:00 Шўртан - Пахтакор
20/09 17:00 Хоразм - Қўқон-1912
20/09 18:00 Бухоро - Навбаҳор
20/09 19:15 Нефтчи - Динамо
21/09 17:00 Андижон - Сўғдиёна
21/09 19:15 Қизилқум - Насаф

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4462 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳайкаллар билан «ўралган» стадион!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Стадионлар / Бошқа стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Манчестер Сити» барча жабҳаларда етакчилик ўрнатишга шунчалик берилиб кетганки, ҳаттоки, стадион атрофини ўз футболчилари ҳайкаллари билан тўлдиришга уринмоқда. Аниқроғи, «Иттиҳод» стадиони атрофи клуб афсоналари шарафига ўрнатилган ёдгорлик фигуралари билан тўлмоқда. Дейлик, яқинда яна 3та ҳайкал шу маскандан жой олди.

АПЛнинг амалдаги чемпиони ўтган асрнинг 60-70-йиллари клуб сафида жавлон урган афсоналар - Колин Бэлл, Фрэнсис Ли ва Майк Саммерби шарафига ҳайкал ўрнатди. Мазкур трио 1968 йили Англия Биринчи дивизионида зафар қучган қудратли жамоа сафида тўп сурганди. Умумий ҳисобда айтсак, Бэлл - Ли - Саммерби учлиги 1000тадан кўпроқ ўйинда чамаси 300тача гол урган «шаҳарликлар» либосида. Улар хусусан, «Манчестер Сити»нинг Англия кубоги (1969 йил), Лига кубоги (1970 йил) ва Европа Кубок эгалари кубоги (1970 йил)ни қўлга киритишига ҳам катта ҳисса қўшишган. Лекин эътиборни кўпроқ жалб этаётган жиҳат муваффақиятлар салмоғи эмас, балки «Сити»нинг уй стадиони атрофида футболчиларга ёдгорлик ўрнатиш бобида Европа топ-клублари орасида етакчи бўлиб олганидир. Расман олганда, зикр этилган трио ҳайкали - битта композиция. Бироқ «Сити» шундан ҳисоб-китобда ҳам ҳаммадан олдинда. Зеро, «Иттиҳод» атрофидаги ҳайкаллар сони 5тага етди. Агар футболчилар сони бўйича ҳисобланса, 7та! Бу эса рекорд кўрсаткичдир.

Хўш, «Манчестер Сити» аренасида кимлар юксак эътирофга сазовор бўлишган ва «шаҳарликлар» бу борада қайси клублар билан зимдан тортишмоқдалар? «Иттиҳод» атрофидаги дастлабки ёдгорликка жамоанинг собиқ дарвозабони Берт Траутманн муносиб кўрилди. Германиялик кипер асосан Англия кубоги-1956 финалидаги қаҳрамонлиги эвазига шундай шарафга эришди. Берт ўшанда «Бирмингем»га қарши кечган ўйин (3:1)нинг сўнгги 17 дақиқасида жароҳат билан ҳаракатланган бўлсада, дарвозада ўта ишончли турганди. Кейинги 3та ҳайкал - замонавий «Сити»нинг шонли даври вакилларига тегишли. Испаниялик Давид Сильва эса алоҳида фигурага муносиб топилган дастлабки юлдуз бўлди. «Сити»да 10 йил давомида ўта ёрқин ўйин кўрсатган Давид 2020 йили «шаҳарликлар» билан хайрлашди.Шундан сўнг клуб раҳбарияти унга нисбатан чуқур ҳурматни раво кўрди. Дарвоқе, эндиликда Давид Сильва ҳайкалга лойиқ кўрилганлар орасида фаолиятини давом эттираётган ягона футболчидир. Яна бир фигура эгаси - Венсан Компани эса «Бернли»ни АПЛга қайтариш асносида мураббийликда ҳам ном қозонишга улгурди. Бельгиялик собиқ футболчи «Итти­ҳод»га ташрифи чоғи ўз шарафига ўрнатилган ҳайкални фахр билан зиёрат қилиши тайин. Замонавий «Манчестер Сити»дан ҳайкалга муносиб топилган учинчи футболчи - бу Серхио Агуэро. Аргентиналик ҳужумчи (айтганча, у «Сити» тарихидаги энг яхши тўпурардир) шарафига алоҳида сана муносабати билан ҳайкал ўрнатишди. Аниқроғи, Агуэро урган чемпионлик голининг 10 йиллик юбилейи шарафига. Эслатма, айнан унинг голи жамоага АПЛдаги дастлабки чемпионликни келтирганди.

«Сити»нинг майдон ташқарисидаги антиқа мусобақа бўйича рақобатчиларига келсак, биринчиси - «МЮ». Ҳа, навбатдаги ёдгорликлар мажмуасини томоша қилиш учун Манчестердан четга чиқиш шарт эмас. Қолаверса, «МЮ» лауреат футболчилар сони бобида «Сити» билан бемалол баҳслашиши мумкин. Гап шундаки, «Олд Траффорд» ёнида яқин ўтмишда ёруғ дунёни тарк этган Бобби Чарльтон, Жорж Бест ва Денис Лоу хотирасига ўрнатилган машҳур «Муқаддас учлик» скульптураси қад ростлаган. Унинг рўпарасида эса сэр Мэтт Басби ҳайкали бор. У 1950-1960 йиллар «МЮ»ни бошқариш асносида нақ 13та соврин ютганди. «МЮ» раҳбарияти шунингдек, Жимми Мёрфига ҳам ёдгорлик ўрнатган. Уэльс­лик мутахассис 23 киши умрига зомин бўлган Мюнхен авиаҳалокатидан кейин 8 нафар футболчисидан айрилган жамоани вақтинчалик бошқарган ва 3 ойдан кейин Англия кубоги финалига олиб чиққанди. Ниҳоят, «МЮ» афсонавий сэр Алекс Фергюсонни ҳам унутмаган, албатта. Шотландиялик мутахассиснинг ҳайкали 2012 йили очилди. «Қизил иблислар» тарихидаги энг сермаҳсул мураббий жамоани салкам 26 йил бош­қарди. Эътиборли жиҳат: «МЮ» асосан собиқ устозлари ҳурматини ўрнига қўяётган бўлса, «Сити» ҳозирча фақат футболчиларни шарафлаш билан овора...

Уй стадионини ҳайкал билан «ўраш» миссиясига қизиқаётган яна бир клуб - бу «Арсенал». Умуман, «тўпчилар» алоҳида композициялар сони бў­йича ҳаммадан олдиндалар. 2011 йили «Эмирейтс» яқинида Кен Фрайар ҳайкали пайдо бўлди. У 12 ёшидан клуб тизимида ишлаган ва бутун ҳаётини «канонирлар»га бағишлаганди. Фрайар кейинчалик бошқарув аъзоси ва клуб директори лавозимида ҳам фаолият юритди, 2020 йили эса фахрли президент мақомига муносиб кўрилди. Ҳайкалда Фрайарнинг 1945 йилги фотосурати тасвирланган. Яъни ўсмир йигитчанинг «Хайбери» стадиони ёнидаги кўчада тўп ортидан югураётгани акс эттирилган. «Арсенал»нинг 125 йиллик юбилейи шарафига ўрнатилган 3та ёдгорликнинг «туғилган» санаси - 2011 йил декабрь. Композиция клуб тарихида ёрқин из қолдирган 3 нафар таниқли шахсга бағишланган. Биринчисида 2002 йили «Тоттенхэм» дарвозасига урган голини нишонлаётган Тьерри Анри акс этган, иккинчисида эса «Арсенал»да 19 йил тўп сурган ва клуб тарихида иккинчи яхши тўпурарга айланган Тони Адамс. Маълумот учун, 22 ёшида сардорлик боғичини қўлига олган ҳужумчи «тўпчилар» билан 10та нуфузли соврин ютганди. Ҳайкалда Адамснинг 1998 йили «Эвертон» дарвозасига урган голини нишонлаётгани тасвирланган. Ўша гол «Арсенал»ни шоҳсупага олиб чиққанди. Учинчи фигура Герберт Чэпменга аталган. Гап жисмоний тайёргарлик ва тактика борасида ўзига хос услублар яратган таниқли мутахассис ҳақида кетмоқда. 1925-1935 йиллар оралиғида «Арсенал» сезиларли тараққиётга эришиб, 5 мавсумда 4 марта чемпионликка эришганди Чэпмен бошқарувида. 2014 йилга келиб, Деннис Бергкамп ҳам ҳайкал билан шарафланди. Нидерландиялик афсона 11 йил давомида «Арсенал»нинг жами 423та ўйинида қатнашиб, 120та гол урди, 3 марта чемпионлик завқини сурди ва Англия кубокларини 4 бора боши узра баланд кўтарди. Ниҳоят, шу йилнинг ёзида «Эмирейтс» олдида Арсен Венгер ҳайкали ҳам қад рост­лади. Франциялик мураббий Лондондаги 22 йиллик фаолиятида 3 марта чемпионликни таъминлаш асносида клуб рамзига айланган эди. Хуллас, шу билан «Эмирейтс» стадиони атрофидаги мураббий ва футболчилар нусхалари сони 6тага етди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:46, 05.01.2024. Ўқилди: 1803 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.